Иноятов Умидбек Улугбековичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг статистик усуллардаги таҳлили» (Тошкент вилояти мисолида), 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt104.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Набиходжаев Аббос Абдупаттохович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожланиши, асосий тенденциялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни статистик усулларда таҳлил қилиш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳудудий тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва динамикасини баҳолашнинг «ишлаб чиқарувчиларнинг фаол тадбиркорлик коэффициенти», «ўртача квадратик тебраниш» ва «вариация коэффициенти» таклиф этилган;
иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари ҳамда маъмурий ҳудудларнинг ривожланиш даражаси ва тенденцияларини аниқлашнинг «ҳудудларнинг ўртача ривожланганлик даражаси», «тармоқ ва соҳалар ўртасидаги салмоқни баҳолаш» каби интеграл кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг комплекс иқтисодий ривожланиш дастурларининг натижаларини баҳолашни статистик кўрсаткичларда аниқроқ тавсифлаш мақсадида «тадбиркорлик субъектлари фаолиятини соф яшовчанлик коэффициенти», «экспорт-импорт товарлари баҳоларининг нисбий кўрсаткичи», «ташқи савдо самарадорлиги индекси» таклиф этилган;
Тошкент вилоятида ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кўп вариантли прогнозлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини статистик усуллардаги таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини статистик усуллардаги таҳлилини амалга ошириш, истиқболларини прогнозлаш ҳисобига келгусидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи омиллар баҳоланган ҳамда олинаётган статистик ахборотларнинг сифатини оширишга эришилган (Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 5 декабрдаги 01/1-01-19/2-16-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда таркибий ўзгаришларнинг амалга ошириш ҳолати тўғрисидаги статистик ахборотларнинг ишончлилиги, шаффофлиги, қиёсийлигини таъминлаш ҳамда статистик таҳлилнинг замонавий усулларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирган;
ҳудудлар иқтисодиёти тармоқ ва соҳалари ҳамда уларнинг ривожланишида юзага келадиган тенденцияларнинг сабаблари ва омилларининг комплекс статистик таҳлили махсус статистик усулларни (статистик кузатиш, ўртача миқдорлар, статистик гуруҳлаш, динамика қаторлари, корреляцион-регрессион таҳлил ва бошқалар) қўллаш ҳисобига амалга оширилган (Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 5 декабрдаги 01/1-01-19/2-16-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудларнинг иқтисодий тармоқлар ва соҳаларининг барқарор ривожланиш даражаси, уларнинг асосий тенденцияларидаги ўзгаришлар ҳамда таъсир этувчи омилларни статистик усуллардан самарали фойдаланиш ҳисобига баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;
ҳудудлар иқтисодиётини тавсифловчи иқтисодий кўрсаткичлар (ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқалар)ни ўртача ўсиш (камайиш) суръатларини ҳисоблаш статистикадаги ўртачаларни ҳисоблаш услубидан (ўртача геометрик, ўртача гармоник) фойдаланиш ҳисобига амалга оширилган (Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2017 йил 30 ноябрдаги 01/1-01-19/2-2085-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудларда комплекс ривожланиш дастурларининг амалга оширилишида халқаро талаблар ва стандартларга мос келувчи статистик таҳлилнинг замонавий усулларини, кўрсаткичларини, баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича статистик услубни такомиллаштириш имконини берган;
ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини тавсифловчи иқтисодий кўрсаткичлар (ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқалар) статистик усуллардан фойдаланилиб, иқтисодий-статистик таҳлил қилинган (Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2017 йил 30 ноябрь 01/1-01-19/2-2085-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудларнинг ўртача ривожланганлик даражасини аниқлаш, уларга таъсир қилувчи омилларни статистик баҳолаш, шаҳар ва туманлар кесимида ҳудудий тадбиркорлик соҳасини ривожланишини таҳлил қилиш, ўртача асосий улуш қайси туман ва шаҳарларга тўғри келиши, тебраниш даражасини интервалини, тармоқлар ва соҳалар орасида салмоқни аниқлаш имконини яратиб берган;
ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини статистик кузатиш, уларни макроиқтисодий кўрсаткичлардаги ўрнини статистик баҳолаш ҳамда омилли таҳлил қилиш ҳисобига статистик кўрсаткичлар тизимини такомиллаштиришга эришилган (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг 2017 йил 29 ноябрдаги 01/1-01-21/2-249-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудлардаги ишбилармонлик муҳитини статистик кўрсаткичлар орқали баҳолаш натижаларининг объективлигини ошириш ҳамда халқаро талабларни эътиборга олган ҳолда статистик баҳолашга оид янги индикаторларнинг амалиётга ўз вақтида киритилиб боришнинг назарий-услубий жиҳатларини, хусусий тадбиркорлик фаолиятини танланма кузатув усулларини такомиллаштириш имкониятларини яратди.