Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Илхом Кахрамоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нам пахтани қайта ишлашда тола чиқишини ошириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Т55.

Илмий маслаҳатчи: Хожиев Мухсин Тожиевич, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Ахмадхўжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Мақсудов Равшан Хасанович, техника фанлари доктори; Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори намликдаги пахтани сақлаш ва қайта ишлашда тола миқдорини тўлиқ сақлаб қолиш имконини берувчи янги технологиялар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қиздирилган пахтани қуритишда намлик олиниши ва пахтани бошланғич намлиги, атмосфера ҳавоси температураси, қуриткичнинг иш унумдорлиги ўртасидаги боғланишлар олинган ва жараённинг рационал параметрлари ишлаб чиқилган;

толали чиқиндилардан “А” тип линт ўрнига қўшимча ип-йигирув хусусиятига эга бўлган тола олиш имконини берувчи жинланган чигитга толали чиқиндиларни аралаштириб, қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;

чигит ва улюкдан толани максимал ажралиш имкониятини берувчи, толани ифлосликлардан ажралиш шартини тавсифловчи ва жин-регенераторнинг асосий кўрсаткичларини рационал қийматларини аниқлаб берувчи аналитик боғланишлар олинган;

жин ва жин-регенератордан чиққан чигитларни тукдорлиги ва толали чиқиндилар миқдорига қараб ишлаб чиқарилаётган толани штапел масса узунлигини олдиндан башоратлаш имконини берувчи эмпирик боғланиш ишлаб чиқилган;

қўшимча тола олиш имконини берувчи жин-регенераторни асосий кўрсаткичлари: арра цилиндрининг колосникдан чиқиб туриш, чигит тароғи қозиқчасининг узунлиги, тезлатгич-тўзғитгич билан аррали цилиндр ўртасидаги оралиқ қиймати асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Нам пахтани сақлаш ва толали чиқиндиларни қайта ишлашжараёнлари тадқиқоти бўйича олинган  илмий натижалар асосида:

юқори намликдаги пахталарни вақтинча кичик ғарамларга жойлаб қуритиш, сўнгра 25х14 м ўлчамдаги ғарам майдонларига жойлаштириш усули «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ томонидан 2017 йилда ишлаб чиқилган ва «Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси» (регламент)га киритилган (1.42-банд) бўлиб, у барча пахта тозалаш корхоналарида жорий этилган. Натижада юқори намликдаги пахталар сифатини бузмай сақлаш таъминланган;

юқори намликдаги пахтани сақлаш ва толали чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси «Тошкент Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли Далварзин пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 20 октябрдаги МА-62/1857-сон маълумотномаси). Натижада қўшимча 1,3 % пахта толасини олиш  имконини берган;

кичик ғарамларга вақтинчалик ғарамланган нам пахтани қиздириб, сўнгра 2СБ-10 қуритиш барабанида қуритиб, асосий (ўлчами 25х14 м бўлган) ғарам майдонига ғарамлаб сақлаш усули ва қуритиш режимлари «Андижон Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли Чинобод пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 20 октябрдаги МА-62/1857-сон маълумотномаси). Натижада толадаги нуқсонларни 1,1% га, чигит шикастланишини 1,4% га камайтириш, тозалаш самарадорлигини эса 12,2 % га ошириш имконини берган; 

диссертацияда ишлаб чиқилган юқори намликдаги пахтани дастлабки ишлаш технологияси «Хоразм Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли Хонқа пахта тозалаш корхонаси ҳудудида қуриладиган тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхонасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига ГПИ-4 лойиҳалаш институти томонидан киритилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 20 октябрдаги МА-62/1857-сон маълумотномаси). Натижада юқори самарадорликка эга бўлган ресурс ва энергия тежамкор замонавий пахта тозалаш корхонаси лойиҳасини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish