Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Зафар Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси шимолий ҳудудларининг ўзлаштирилиш босқичлари (археологик ёдгорликларнинг ўрганилиши асосида)», 07.00.06. - Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar151.
Илмий раҳбар: Исамиддинов Муҳаммад Ҳасанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Қудратов Солижон Сулаймонович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси шимолий ҳудудларининг қадимги даврдан илк ўрта асрларгача бўлган ўзлаштирилиши босқичларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий Фарғона ҳудудидаги Хок, Афлотун хазиналари, Норин, Қорадарё ва Қорасув ҳавзаларидан топилган қадоқтошларга кўра илк бронза даврларида Ўрта Зарафшон, Ўрта Осиё жануби ва Яқин Шарқнинг қадимги деҳқончилик қабилаларининг ўзаро алоқалари мавжудлиги далилланган;
Шимолий Фарғона ҳудудида аниқланган 150 дан ортиқ археологик ёдгорликлар жойлашувига кўра Чодаксой, Ғова-Сумсарсой, Косонсой, Подшотасой, Чортоқсой, Учқўрғон-Норин номли 6 та суғориш микровоҳаларига ажратилган;
Қуюлтепадан олинган янги археологик материалларга кўра ёдгорликнинг даврлаштирилиши илгари таклиф этилган милоддан аввалги II–I – милодий V–VI асрлар билан эмас, балки милодий II асрнинг иккинчи ярми – V–VIII асрларга тегишли эканлиги исботланган;
Қовунчи маданиятининг таъсири Фарғона водийсининг шимоли-ғарбий қисмига нисбатан (III–IV асрлар) водийнинг шимоли-шарқий ҳудудларида VI–VII асрларда, яъни Ғарбий Турк хоқонлиги ҳукмронлиги ўрнатилгандан сўнг кучайганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Фарғона водийси шимолий ҳудудларининг ўзлаштирилиш босқичлари (археологик ёдгорликларнинг ўрганилиши асосида)” мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Шимолий Фарғона ҳудудидаги Хок, Афлотун хазиналари, Норин, Қорадарё ва Қорасув ҳавзаларидан топилган қадоқтошлар илк бронза даврларида Яқин Шарқ, Ўрта Осиё жануби ва Ўрта Зарафшон воҳасининг қадимги деҳқончилик қабилалари ва  Фарғона водийси ҳудудидаги илк бронза даври деҳқон жамоаларининг ўзаро алоқалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар Археологик тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистоннинг қадимги деҳқончилик маданиятлари ва кўчманчи чорвадорлар дунёси: мил. авв. III – милодий I минг йилликлари бошларида ўзаро алоқалар ва таъсирлар муаммоси” (2012-2016 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳа фаолиятида фойдаланилган. Бу Ўзбекистон тарихининг қадимги даврлари бўйича янги маълумотлар базасини яратишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3179-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсининг шимолий ҳудудларини деҳқон жамоалари томонидан ўзлаштирилиши илк бронза даврида амалга оширилганлиги археологик манбалар асосида илмий асослаб берилган;
Шимолий Фарғона ҳудудида аниқланган 150 дан ортиқ археологик ёдгорликлар жойлашувига кўра Чодаксой, Ғова-Сумсарсой, Косонсой, Подшотасой, Чортоқсой, Учқўрғон-Норин каби 6 та суғориш микровоҳаларига ажратиш Фанлар академияси Архологик тадқиқотлар инситутининг археологик ёдгорликларни рўйхатини тузиш фаолиятида фойдаланилиб, археологик ёдгорликлар каталогини тузши бўйича олинган маълумотлар Шимолий Фарғона (Наманган вилояти) ҳудудида жойлашган маданий мерос объектлари паспортларини яратишга, туристик маршрутларни шакллантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3179-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси шимолий ҳудудлари қадимги ва илк ўрта асрлар даври археологик ёдгорликларини ҳисобга олиш, ҳозирги кунда уларнинг сони ва географик жойлашувига аниқликлар киритишга доир ишончли маълумотларни бериш имконияти яратилган;
Куюлтепадан олинган янги археологик материаллар асосида ёдгорликнинг даврлаштирилиши  илгари таклиф этилган  милоддан аввалги II-I – милодий V-VI асрлар билан эмас, балки милодий II асрнинг иккинчи ярми – V-VIII асрларга тегишли эканлиги ҳақидаги хулосалардан “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“O’zbekiston” телерадиоканали ДУКнинг 2020 йил 30 январдаги 02-40-225-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси шимолий ҳудудлари кулолчилиги тарихига доир янги ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган;
Қуюлтепада олиб борилган тадқиқотлар натижасида Қовунчи маданиятининг таъсири Фарғона водийсининг шимоли-ғарбий қисмига нисбатан (III–IV асрлар) водийнинг шимоли-шарқий ҳудудларида VI–VII асрларда, яъни Ғарбий Турк хоқонлиги ҳукмронлиги ўрнатилгандан сўнг кучайганлиги исботланганлиги, ўрта аср археологик ёдгорликларини бошқа минтақалар билан қиёсий таҳлилига кўра олинган тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Dunyo bo’ylab” телеканалида 2019 йилда эфирга узатилган “Экспедиция” илмий-маърифий телекўрсатувини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo’ylab” ДУКнинг 2019 йил 22 октябрдаги 08–14-434-сон маълумотномаси). Юқоридаги маълумотлар кўрсатувни илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга, мамлакатимиз маданий меросининг ўрни ва аҳамиятини халқимизга етказиш воситаси бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish