Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиева Гузал Акрамжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда туризм соҳасидаги трансформация жараёнлари (1991-2020 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar495.
Илмий раҳбар: Кобзева Ольга Петровна,  тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Шадманова Сановар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасидаги трансформация жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида туризм иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солинган тармоғи ҳали ривожланмаганлиги, туризм соҳасида прогнозлаш, узоқ муддатли режалаштириш ва ҳудудий ташкил этишга эътибор берилмаганлиги, соҳа ўзини-ўзи молиялаштирганлиги, туризм фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ягона маълумотлар базаси йўқлиги, туризм муассасалари бир-бири билан ўзаро алоқада бўлмаганлиги каби сабабларга кўра туризм соҳасининг узоқ йиллар давомида ривожланмай қолганлиги далилланган;
1990-йилларда ягона сайёҳлик зонасининг қулаши, ижтимоий муаммолар (ишсизлик, даромадларнинг камайиши, анъанавий), Интурист билан меҳнат саёҳатлари ва туристлар транзити борасидаги алоқаларнинг узилиши Ўзбекистонда сайёҳлик ҳамкорлигининг йўқолишига олиб келганлиги, дунёда турли пандемияларнинг тарқалиши туфайли 1990 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда МДҲ ҳудудига минтақавий сайёҳлар оқими камайиб борганлиги аниқланган;
туризм турларини ислоҳ қилиш учун туризм ривожланган давлатлар тажрибасининг қўлланилиши, хусусан, Франциянинг қишлоқ туризмини ривожлантириш (Варганза), Германиянинг этнографик қишлоқлар барпо этиш (Конигил, Сентоб, Кумушкон), Россия ва Ҳиндистоннинг “Олтин ҳалқа” брендидан фойдаланиш (Хоразм олтин ҳалқаси, Тошкент вилояти олтин ҳалқаси) Хитойнинг узоқ муддатли дам олиш кунлари кабилар мавсумий бўлмаган даврларда ҳам ички сайёҳларни жалб қилиш имконини берганлиги асосланган;
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий босқичлари аниқланиб, меъёрий-ҳуқуқий базанинг шаклланиши ва ислоҳ қилинишига кўра 4 даврга бўлинганлиги, биринчи босқичда (1990-1998 йй.) туризм тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар  белгилаб  олинганлиги, иккинчи  босқичда  (1999-2005 йй.) туризм соҳасида бозор механизмининг фаолияти ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши йўлга қўйилганлиги, учинчи босқичда (2005-2016 йй.) туризм соҳасидаги инвестиция ва маркетинг чора-тадбирлари аниқланганлиги, тўртинчи босқичда (2017-2021 йй.) туризм иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда туризмни ривожланишига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий босқичларини аниқлаш имконини берди ва меъёрий-ҳуқуқий базанинг шаклланиши ва ислоҳ қилинишига кўра 4 даврга бўлинганлиги, биринчи босқичда (1990-1998 йй.) туризм тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар  белгилаб  олинганлиги, иккинчи  босқичда (1999 – 2005 йй.) туризм соҳасида бозор механизмининг фаолияти ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши йўлга қўйилганлиги, учинчи босқичда (2005-2016 йй.) туризм соҳасидаги инвестиция ва маркетинг чора-тадбирлари аниқланганлиги, тўртинчи босқичда (2017-2021 йй.) туризм иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айланганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ҳудудларда туристик инфратузилмаларни ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларни ишлаб фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 август 17-02-5631-сон маълумотномаси). Натижалар “Ўзбекистон Республикасида минтақавий туризм статистикаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган;
 туризм турларини ислоҳ қилиш учун Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Россия тажрибаси қўлланилиши, қишлоқ туризмини ривожлантириш (Варганза), этнографик қишлоқлар барпо этиш (Конигил, Сентоб, Кумушкон), “Олтин ҳалқа” брендидан фойдаланиш (Хоразм олтин ҳалқаси, Тошкент вилояти олтин ҳалқаси) мавсумий бўлмаган даврларда ҳам ички сайёҳларни жалб қилиш имконини берганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Қўмита томонидан ҳудудлардаги зиёрат туризми объектларидан самарали фойдаланиш юзасидан йўриқномалар ишлаб чиқиш фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2021 йил 3 июндаги  02-06/3621-сон  маълумотномаси). Бу жамоатчилик, ишбилармон доиралар ва дин арбоблари орасидан хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда сайёҳлар оқимини янада кенгроқ жалб этиш мақсадида Ўзбекистонда янги сайёҳлик обектларини қамраб олиш, зиёрат туризмининг янги йўналишларини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish