Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Наргиза Хамрақуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Альбер Камю прозасининг хусусиятлари («Сизиф ҳақида афсона», «Бегона» ва «Вабо» асарлари мисолида)», 10.00.04 – «Европа, Америка ва Австралия халқалари тили ва адабиёти» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.02.PhD/Fil823.
Илмий раҳбар: Каршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12. 2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, доцент; Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат жаҳон тиллар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср постмодернизм адабиётининг йирик йўналишларидан бири экзистенциализм даври адабиётини ва Альбер Камюнинг «Сизиф ҳақида афсона», «Вабо» ва «Бегона» асарлари поэтикасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бадиий ижодида экзистенциализм  йўналиши янги модель сифатида юзага келган постмодернизмнинг кўринишларидан бири эканлиги А.Камюнинг 40-йиллардан кейин ёзган асарлари асосида аниқланган;
Сизиф А.Камюнинг асосий афсонавий қаҳрамонларидан бири бўлиб, унинг Худолар томонидан ёлғизликка маҳкум қилинганлиги, умрининг охиригача харсанг тошни чўққига юмалатишдан тўхтамаганлиги ва енгилмаслиги  далилланган;
«Сизиф ҳақида афсона» эссеси, «Бегона» қиссаси  ва «Вабо» романи қаҳрамонларининг тақдирларини таққослашга кўра ушбу яратилган образлар ўртасида мантиқий боғлиқлик борлиги асосланган;
«Бегона» қиссасида «абсурд дунё ва абсурд инсон» ҳолатларини тасвирлашда муаллиф турли бадиий тасвир воситаларидан фойдалангани, «Вабо» романида қаҳрамонлар ҳаёти ривожини кузатиш учун айнан ёпиқ Оран шаҳри макон сифатида акс этгани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Альбер Камю ижодида экзистенциализм ғоялари, абсурд инсон ва абсурд оламни тасвирлашда поэтик тасвир хусусиятлари ва қаҳрамонлар руҳий оламини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ж.-П.Сартр, А.Камю, Ж.Жойс, В.Вульфлар ХХ аср адабиётининг  экзистенциализм йўналиши вакиллари бўлганлиги, ушбу ижодкорлар томонидан яратилган асарлардаги қаҳрамонларнинг «абсурд олами»га оид олинган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан 2018-2020 йилларда амалга оширилган И-204-4-5 «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 2 мартдаги 533/30.0201-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва француз адиблари асарлари қаҳрамонларининг абсурд олами инсон руҳий ҳолатига таъсири ҳақида маълумот олишга эришилди;
ХХ аср бадиий ижодида экзистенциализм  йўналиши янги модель сифатида юзага келган постмодернизмнинг кўринишларидан бири эканлигига оид хулосалардан «Littérature française du XXe siècle» (ХХ аср француз адабиёти)  ўқув қўлланмасида ХХ асрнинг буюк ёзувчилари ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот, бадиий асарнинг қисқача мазмуни, асарнинг пайдо бўлиши, француз тилида бадиий матндан парча, матн юзасидан саволлар, матнга доир француз, рус ва ўзбек тилларида луғат ва асарнинг ҳар бир қаҳрамонига таъриф берилган бўлиб, у 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш, 5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (француз тили), 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (француз тили) бакалавриат таълим йўналишининг «Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти» фанидан қўлланма сифатида тавсия этилиб, мазкур қўлланмада экзистенциализм вакиллари Ж.-П.Сартр ва А.Камю ҳаёти ва ижоди ёритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи). Натижада қўлланмада А.Камюнинг 40-йиллардан кейин ушбу йўналишда ёзган асарлари ҳақидаги маълумотлар киритилган ва бу соҳада талабалар билимининг бойишига хизмат қилган;
француз экзистенциализм адабиётига, айнан Альбер Камю асарларига бўлган қизиқишни оширишга оид хулосалардан Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги адабиёт соҳасидаги маданий алоқалар дастурида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Франция элчихонаси қошидаги «Alliance Française» ўқув марказининг  2020 йил 5 октябрдаги 110-сон маълумотномаси). Натижада ХХ аср бадиий асарларида учрайдиган айрим анъанавий жиҳатлар, хусусан, ҳозирги кунда инсоният ҳаётида муаммога айланиб бораётган «абсурд» ҳолатнинг жаҳон адабиётидаги бадиий талқинига хос хусусиятлари ҳақидаги илмий тасаввур ва тушунчаларни бойитишга ёрдам берган;
А.Камюнинг «Вабо» рoманининг таҳлили асосида олинган хулосалардан Самарқанд вилояти радиоси «Суҳбатдош» эшиттиришиларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 14 октябрдаги 09-01/307-сон маълумотномаси). Натижада Ғарб адабиёти тингловчиларbнинг қизиқишини оширишга хизмат қилган ҳамда ХХ аср бадиий ижодида янги модель сифатида юзага келган экзистенциализм постмодернизмнинг кўринишларидан бири эканлиги А.Камюнинг «Вабо» романи қаҳрамонлари талқини орқали ёритиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish