Арипова Умида Хайруллаевнанинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сигналларни фото ва инжекцион-вольтаик элемент негизи асосида ўзгартирувчи радиотехник тугун ва қурилмалар», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T296.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий раҳбар: Ёдгорова Дилбара Мустафаевна, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.T.07.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фото- ва инжекцион-вольтаик эффектлар асосида бир хил яримўтказгичли материаллардан тайёрланган ва иш режимлари барқарорлаштирилган кучайтиргичли фотоўзгартиргични ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора фото- ва инжекцион-вольтаик режимда ишловчи бир хил яримўтказгичли материаллардан тайёрланган фотодиодлар ва биполяр транзисторлар асосида кучайтиргичли фотоўзгартиргич ишлаб чиқилган;
кучайтиргичли фотоўзгартиргич юклама тавсифлари билан транзисторларнинг кўрсатгичларини ўзаро боғловчи бириктириш усули ишлаб чиқилган;
кучайтиргичли фотоўзгартиргич юклама тавсифларини транзисторларнинг статик вольт-ампер тавсифлари асосида қуришнинг экспресс-усули ишлаб чиқилган;
ночизиқли бузилишлари минималлаштирилган биполяр транзисторли кучайтиргичли фотоўзгартиргичларни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
илк бора сокинлик токи қийматини қўшимча созлаш талаб этилмайдиган иш режимлари фото- ва инжекцион-вольтаик эффектлар асосида кучланиш ўзгаришларига беш марта, сочилиш қуввати ортишига уч марта барқарорланувчи кучайтиргичли фотоўзгартиргичлар яратилган.
IV. Ихтирога патенти: «Кучайтиргичли фотоўзгартиргич», №IАР 05287-2016 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 21 июндаги 01-1610-сон хулосаси.
V.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сигналларни фото ва инжекцион-вольтаик элемент негизи асосида ўзгартирувчи радиотехник тугун ва қурилмалар бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
юқори сезгирликга эга бўлган, масофадан бошқарув учун мўлжалланган «Кучайтиргичли фотоўзгартиргич»га Ўзбекистон Ресубликаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 05287-2016 й.). Натижада яратилган қурилма аналог қурилмаларга нисбатан тескари кучланишни 5 баробар юқори ҳолатида ҳам барқарор ишлаш имконини берган;
ишлаб чиқилган фото- ва инжекцион-вольтаик қурилма асосида сигналларни кучайтириш қурилмалари “FOTON” АЖ томонидан ихтиродан фойдаланиш учун 2017 йил 27 ноябрдаги SIP 9/2017-сонли номутлақ лицензия “FOTON” акциядорлик жамияти, UZ га асосан параметрлари барқарор ва стабил қурилмалар ишлаб чиқишда қўлланилган («Узэлтехсаноат» АКнинг 2017 йил 6 октябрдаги 02-2078-сон маълумотномаси). Ишланмадан фойдаланиш аналогга нисбатан кучайтиргичли фотоўзгартиргични кенг спектрал диапазонда фотосезгирлигини 100 марта ошириш ва қоронғилик токини 1000 марта камайтириш, унинг функционал ҳусусиятларини кенгайтириш имконини берган;
қўшимча созлаш талаб этилмайдиган иш режимлари фото- ва инжекцион-вольтаик эффектлар асосида кучланиш ўзгаришларига беш марта (500%), сочилиш қуввати ортишига уч марта (300%) барқарорланувчи кучайтиргичли фотоўзгартиргичлар ишлаб чиқилган (Servetechno PTE. LTD, (Singapore) 2017 йил 24 октябрдаги SV-UZ-24102017-сонли маълумотномаси, ихтиродан фойдаланиш учун 2017 йил 27 ноябрдаги SIP 8/2017-сонли номутлақ лицензия “Servetechno PTE. LTD, SGга берилган”, ихтиродан фойдаланиш учун 2017 йил 27 ноябрдаги SIP 10/2017-сонли номутлақ лицензия “Broadband Solutions” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси, UZ га берилган).