Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Шербек Турсунқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туркистонга Россия империяси аҳолиси кўчиб келишининг ижтимоий тарихи (XIX аср иккинчи ярми – 1917 йил)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2019.3.PhD/Tar539.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Рахбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср иккинчи ярми – 1917 йилда Туркистонга Россия империясидан кўчирилган аҳолининг ижтимоий тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистонда амалга оширилган кўчириш сиёсати ўлкани бошқариш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этганлиги ҳамда генерал-губернаторлик маъмурияти кўчириб келтирилганларга маҳаллий аҳолининг норозиликларига қарши турадиган  таянч ва халқни руслаштира оладиган куч сифатида қараганлиги аниқланган;
Туркистон ўлкасини бошқаришга доир 1886 йилдаги, кўчиришга доир 1903 йилдаги ишлаб чиқилган қонун ва тартибларда Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятларида кўчирилган аҳоли учун ажратилиши керак бўлган ер ва сув ресурсларининг мавжудлиги билан боғлиқ муаммолар, ўлка маъмурияти кўчириш тадбирларини ўзбошимчалик билан амалга оширганлиги, уларни жойлаштириш, ер ажратиш ҳамда молиявий таъминотга оид вазият назарда тутилмаганлиги каби муаммоларнинг юзага келгани, натижасида империя ҳукуматининг қабул қилган қарорлари истиқболли эмаслиги асосланган;
Россия империяси аҳолини Туркистонга кўчириш асосида марказий губернияларида вужудга келган ижтимоий-иқтисодий тангликни юмшатиш, шунингдек, турли ўлкалардан кўчириб келтирилган аҳолини империя манфаатлари атрофида янада жипслаштириб, уларнинг кўчи орқали мустамлака бошқарувини мустаҳкамлаш, ўша пайтгача анча ҳавфли ҳисоблаб келинган маҳаллий аҳоли орасига чуқурроқ кириб бориш орқали мустамлака мавқеини янада мустаҳкамлаш назарда тутилганлиги очиб берилган;
кўчириб келтирилганлар маҳаллий аҳолидан ажратилган ҳолда алоҳида посёлка ва массивларга жойлаштирилиши, ҳарбий нозирлар томонидан маҳаллий аҳолига қарши куч сифатида фойдаланиб, уларга қурол тарқатилиши, кўчирилган оилалар фарзандлари учун мактаб, тиббий хизмат марказларининг жуда паст эканлиги, турмуш тарзида уларга ажратилган пул маблағларининг фақат қоғозда қолиб кетганлиги ҳамда маҳаллий ва кўчирилган аҳоли ўртасидаги ҳар қандай низо кўчирилган аҳолининг фойдасига ҳал этилганлиги ўлка бошқарув тизими тенгсизлик асосида қурилганлигини кўрсатувчи омиллар эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ аср охири ‒ ХХ аср бошларида Россия империясидан Туркистонга кўчириб келган аҳолининг ижтимоий ҳаёти таҳлили натижасида олинган илмий янгиликлар ва амалий таклифлар асосида:
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Россия империясининг аҳолини кўчириш тажрибасини ёритиш асосида Туркистонда амалга оширилган кўчириш сиёсати ўлкани бошқариш ва назорат қилишда муҳим стратегия эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти илмий – тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-132-сон “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаси доирасида бажарилган “Ўзбекистон давлатчилиги тарихшунослиги очерклари” номли китобида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 24 мартдаги 3/1255-657-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг  жорий этилиши Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти кўчириб келтирилганларга маҳаллий аҳолининг норозиликларига қарши тура оладиган таянч ва уни руслаштира оладиган куч сифатида қараганлиги кўрсатиб беришга хизмат қилган;
Туркистон ўлкасини бошқаришга доир 1886 йилдаги, кўчиришга доир 1903 йилдаги ишлаб чиқилган қонун ва тартибларда Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятларида кўчириган аҳоли учун ажратилиши керак бўлган ер ва сув ресурсларининг мавжудлиги билан боғлиқ муаммолар, ўлка маъмурияти кўчириш тадбирларини ўзбошимчалик билан амалга оширганлиги, уларни жойлаштириш, ер ажратиш ҳамда молиявий таъминотга оид вазият назарда тутилмаганлиги каби муаммоларнинг юзага келгани асосида империя ҳукуматининг қабул қилган қарорлари истиқболли эмаслиги асосланган хулосалардан ЎзМТРК “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга ўзатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “O’zbekiston” телерадиоканали ДУКнинг  2021 йил 30 ноябрдаги 01-40-1829-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар Туркистонга Россия империяси аҳолиси кўчиб келишининг ижтимоий тарихи (XIX асрнинг иккинчи ярми – 1917 йил)ни жамоатчиликка кенгроқ тақдим этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish