Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусоева Азиза Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини CEFR орқали шакллантириш ва ривожлантириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped1562.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12. 2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Рашидова Феруза Мусаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Қўйсин Давлатовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини CEFR орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини CEFR орқали ривожлантиришда миллий менталитетни кўзда тутувчи ахборот-методик таъминот миллий концепцияда акс этган тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш каби интегратив кўникмаларни татбиқ этувчи ўқувчига марказлаштирилган дидактик воситалар асосида такомиллаштирилган;
“Тил бўйича билимларни баҳолаш турлари ва мезонлари” модулининг мазмуни интегративлик тамойилларига асосланган бўлажак ўқитувчилар компетенцияси учун ўқитиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интенсив-инноватив, фаол ва интерфаол машқ ва топшириқларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини аудиторияда ва аудиториядан ташқарида ошириш учун мустақил таълим (self study) ҳамда ўз-ўзини баҳолаш (self-assessment) кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар тизими аутентик материаллардаги овозли, визуал ва нашрли воситаларга қўп босқичли педагогик ишлов бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак чет тили ўқитувчиларининг CEFRда қайд этилган умумий ва коммуникатив тил компетенциялари ҳамда унда кўрсатилмаган компетенцияларни “pre-service” ва “in-service” дастурлари асосида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини CEFR орқали шакллантириш ва ривожлантириш бўйича oлингaн нaтижaлaр:
СEFR ҳужжатида келтирилган талабларни Ўзбекистон тажрибаси билан уйғунлаштирган ҳолда ўзига хос миллий менталитетни кўзда тутувчи ахборот-методик таъминотни таълим жараёнига татбиқ этишга асосланган тадқиқот натижаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 2669/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак чет тили ўқитувчиларининг лингвистик ва коммуникатив компетенциясини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ҳамда халқаролаштиришга эришилган;
миллий менталитетни кўзда тутувчи ахборот-методик таъминот тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш каби интегратив кўникмаларни татбиқ этувчи ўқувчига марказлаштирилган дидактик воситалар ёрдамида ишлаб чиқилган миллий концепциядаги тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувининг 2021 йил 19 октябр куни эфирга узатилган сони сценарийсига киритилган ҳамда уни тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 3 ноябрдаги 01-11/534-сон маълумотномаси). Натижада CEFRнинг чет тили ОТМлари тизимидаги ўрни ва аҳамиятининг илмий жиҳатлари ва илмий-амалий ҳамда методологик ғоялари оммалаштирилган ва томошабинлар учун тайёрланган материаллар мазмунини бойишига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ўқитиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интенсив-инноватив, фаол ва интерфаол машқ ва топшириқлар орқали такомиллаштиришга қаратилган натижалар “Integrated course of teaching foreign languages” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-253-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишлари талабаларининг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш, инглиз тилида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш, гапириш кўникмалари, луғат бойлиги ва касбий билимини оширишга хизмат қилган;
CEFR талабларини аутентик материаллардаги овозли, визуал ва нашрли воситаларга қўп босқичли педагогик ишлов бериш оркали ишлаб чиқилган мустақил таълим кўникмаларини ривожлантириш ва ўз-ўзини баҳолаш кўникмаларини оширишга қаратилган тадқиқот натижалари “Independent study skills” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги нашр гувоҳномаси). Натижада хорижий тил ва адабиёти таълим йўналиши талабаларининг мустақил таълим кўникмаларини ривожлантириш ҳамда касбий маҳоратини аудитория ва аудиториядан ташқари мустақил таълим (self study) ва ўз-ўзини баҳолаш (self-assessment) кўникмаларини янада такомиллаштириш ва касбий билимини оширишга хизмат қилган;
бўлажак чет тили ўқитувчиларининг коммуникатив компетенцияни ривожлантиришга мўлжалланган услубий қўлланмалар, фан дастурлари, аудитория ва аудиториядан ташқари мустақил таълим (self study) ва ўз-ўзини баҳолаш (self-assessment) кўникмаларини ўстиришга қаратилган материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014-2016 йилларга мўлжалланган Tempus Project 544161- TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European Languages: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 2668/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожлантириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштиришга хизмат қилган;
CEFRда қайд этилган умумий ва коммуникатив тил компетенциялари ҳамда унда кўрсатилмаган компетенцияларни “pre-service” ва “in-service” дастурлари асосида ривожлантиришга қаратилган тадқиқот натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан 2014-2015 йилларда амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 2675/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини CEFR орқали шакллантириш ва ривожлантиришнинг интегративлик тамойиллари ўқув жараёнига мослаштирилган ҳамда мутахассислик предметини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish