Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Миржалол Норпулотовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курашчиларни техник ҳаракатларга ўргатишда кластер услубидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped1490.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
  Илмий раҳбар: Артиқов Зохиджон Собирович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSс), профессор; Алиев Искандар Бахромович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тайёргарлик босқичларида кластер услуби ёрдамида курашчиларни жароҳатланиш ҳолатларини олдини олиш ва мусобақа шароитида махсус-тайёрлов машқлар самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курашчиларнинг қийин ҳаракатланиш шароитларида танани катта амплитудада букиш билан бажариладиган рақибни турли хил баландлик ва ҳолатдан гиламга туширишга мажбур қиладиган ташлашларда таянч-ҳаракат аппаратини юкламаларга тайёрловчи олдинга, орқага ва елка орқали умболоқ ошиш каби кондицион машқларини машғулотга киритиш ҳисобига жароҳатланишни олдини олиш имконияти кенгайтирилган;
курашчилар бирор усулни ишлатганда таъсир қилиш ва қарши таъсир қилиш куч моментини узайтириш учун рақиб ҳаракатидан келиб чиқиб ҳужумни йўналиш бурчагини минимал ҳолатга келтириш ва кенглигини ошириш ҳисобига ўзини-ўзи тик ҳолатда сақлаш ва техник ҳужум ҳаракатининг вариатив усулларини қўллаш имконияти кенгайтирилган;
машғулотнинг тайёрлов қисмида мушакларни чўзиш учун тана эгилувчанлиги, ҳаракат эркинлиги, пластиклигини оширишга қаратилган коррекцияловчи машқларни ишлаб чиқиш ҳисобига курашчиларни техник ҳаракатларга ўргатиш имконияти такомиллаштирилган;
курашчиларнинг техник ҳаракатларга ўргатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун антропометрик (бўй вазн) кўрсаткичлари асосида техник усулларни элементларга бўлиб қатъий тартиблаштиришга қаратилган кластер усулидаги “Блок схема”ни (супурма, кўкракдан ошириб ташлаш) машғулотга киритиш эвазига техник усулларни бажариш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курашчиларни техник-тактик ҳаракатларга ўргатишда кластер услубидан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўқув-тренировка жараёнида техник-тактик тайёргарликни такомиллаштиришда кондицион машқлар кластери мажмуасини қўллаш бўйича таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (кураш) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғига асосан 110-198-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, курашчиларни техник ҳаракатларни жароҳатларсиз такомиллаштириш даражаси 17,2% га яхшиланган;
курашчиларни тайёрлаш жараёнида ҳужум ҳаракатлари техникасини қўллаш техник ҳаракатдан кейин тананинг юқори амплитудада букиш билан мувозанатини сақлаб қолиш бўйича таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (кураш) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигини 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғига асосан 110-198-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, мазкур педагогик машқларни бажариш курашчиларнинг таянч-ҳаракат аппаратида жароҳатлар пайдо бўлиши эҳтимолилиги 14-15,5% га камайтирган;
курашчиларни тайёрлаш самарадорлигини таъминловчи мушаклар, бўғимлар, пайларни мустаҳкамлаш учун махсус-тайёрлов ва коррекцияловчи машқларни бажаришнинг ҳажми ва жадаллигини маъқбул вариантлари қўллаш бўйича таклифлар Республика олимпия заҳиралари коллежи кураш ихтисослиги ўқувчиларининг машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 03-08-08-507-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, таянч-ҳаракат аппарати тизимидаги бўғимлар ва пайларни жароҳат олиши эҳтимоллиги 23-27%га камайган, корекцияловчи машқлар кластерини қўллаш техник ҳаракатларни ўзлаштириш даражаси 16,3-17,2%гача оширилган;
ўқув-тренировка жараёнида курашчиларнинг таянч-ҳаракат аппаратига таъсир қилиш даражасини аниқлаш ҳамда антропометрик (бўй, вазн) кўрсаткичлари асосида махсус-тайёрлов машқлар кластерини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (кураш) номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 03-08-08-507-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, жароҳат турлари ва жароҳат давомийлиги 13-17% га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish