Сайт тест режимида ишламоқда

Рахимова Моҳизар Орифжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипотиреоз ҳолатидаги онанинг ҳомиласини антропометрик кўрсаткичларини ўзгариши» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2372.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хасанова Дилноза Ахраровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультратовуш текшируви ёрдамида соғлом ва гипотиреоз ҳолатидаги ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласининг антропометрик ривожланишини асосий кўрсаткичларини динамикада ўзгаришини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлом ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласининг асосий фетометрик кўрсаткичларидан фарқли тартибида гипотиреоз ҳолатидаги ҳомиладор аёллар касаликнинг салбий омиллари таъсирида ҳомиланинг фетометрик кўрсаткичлари ҳамда ҳомилани ривожланишдан кечикиши асосланган;
соғлом ва гипотиреоз ҳолатидаги ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласини фетометрик кўрсаткичларининг ўсиш динамикаси ва уларнинг пропорционал ривожланиш нисбатлари гормонал ўзгаришлар ҳисобига исботланган;
гипотиреоз ҳолатидаги аёлларнинг қонидаги тиреотроп гормони ва ҳомиланинг фетометрик кўрсаткичлари ўртасида скрингни барча даврларида манфий корреляцион боғлиқлик хамда она қонидаги эркин Т3 ва Т4 гормонлари миқдорининг  кескин камайиши натижасида ҳомиланинг фетометрик кўрсаткичлар ўртасида мусбат корреляцион боғлиқлик исботланган;
гипотериоз шароитида ҳомила бошининг кўрсаткичлари ўртасида ўртача, ҳомиланинг қорин айланаси ва сон узунлиги ўртасида эса минимал боғлиқлик, иккинчи скринг даврида кучли боғлиқлик юзага келганлиги ҳамда биринчи ва учинчи скринг даврларида ўртача ва кичик боғлиқлик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипотериоз ҳолатидаги онанинг ҳомиласининг антропометрик кўрсаткичларни ўзгаришини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гипотериоз ҳолатидаги онанинг ҳомиласининг антропометрик кўрсаткичларини ўзгаришини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гипотериоз билан хасталанган ҳомиладор  аёлларнинг ҳомиласини антропометрик кўрсаткичларни ўзгаришини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 8н-з/558-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташкиллаштирилмаган гипотиреоз ҳолатидаги ва соғлом ҳомиланинг антропометрик хусусиятларини турли даврлардаги ўзгаришлари аниқланиб, уларни ташхислаш морфологик баҳо бериш орқали даволаш, пациентларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
гипотериоз ҳолатидаги онанинг ҳомиласининг антропометрик кўрсаткичларни ўзгаришини баҳолашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги биринчи марказий маслаҳат ва ташхисот поликлиникаси ва Қибрай туман тиббиёт бирлашмасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 июндаги 08-18312-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши гипотиреоз ҳолатидаги она қонидаги тиреотроп гормони ва фетометрик кўрсаткичлар ўртасида скрингни барча даврларида манфий корреляцион боғлиқлиги натижасида ҳомиланинг бошининг кўрсаткичлари ўртасида ўртача, ҳомиланинг қорин айланаси ва сон узунлиги ўртасида эса кичик боғлиқлик борлиги, эркин Т3 ва ва Т4 гормонлари билан эса мусбат боғлиқлик борлиги аниқланиб, айниқса 2 скринг даврида кучли боғлиқлиги юзага келганлиги, 1 ва 3 скринг даврларида ўртача ва кичик боғлиқлик борлигини яхшиланганлиги баҳолаш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш