Маҳманов Ориф Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳиятини мониторинг қилиш усул ва моделларини яратиш», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T49.
Илмий раҳбар: Зайнидинов Хакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Хакимов Муфтох Хамидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳияти мониторингини юритувчи усул, модел, алгоритмларини яратиш ҳамда MVC технологиялар асосида дастурий воситалар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳият кўрсаткичлари сегментидаги функционал жараёнларнинг ахборот IDEF-моделлари ҳамда маълумотлар базасининг реляцион модели ишлаб чиқилган;
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳият маълумотлар базасининг маълумотларини идентификациялашда реляцион алгебрик ҳисоблашларни бажариш алгоритмлари ҳамда илмий-педагогик ходимлар ва нашр ишлари илмий салоҳият кўрсаткичларини баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
берилган параметрлар асосида online режимида умумлаштирилган натижавий маълумотларни тайёрлаш, ишлов бериш ва мақсадли сегментни персонализациялашув даражасида шакллантириш каби имкониятларга эга бўлган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторингининг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторинг маълумотларининг электрон ҳукумат доирасидаги ахборот тизимлари билан ўзаро боғланишини, маълумотлар форматини белгилашни ва маълумот алмашишини таъминловчи интеграция модуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳият мониторингини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалари асосида:
давлат реестрида UZ.SMT.01.031.1766127-сон билан рўйхатга олинган ихтисослаштирилган «Илмий салоҳият» дастури Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимида телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларида жорий этилган (Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаш бўйича давлат органининг 2015 йил 23 февралдаги 1639177-сон сертификати; Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат муассасасининг 2017 йил 12 декабрдаги 04-30/1989-сон маълумотномаси);
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти маълумотлар базасининг реляцион модели асосида маълумотларни идентификациялашда реляцион алгебра ҳисоблашларини бажаришга йўналтирилган алгоритмлар, илмий салоҳияти мониторинг маълумотларини бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро боғланиш ва маълумот алмашиш интеграциялашувчи модуллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 7 декабрдаги 89-03-3200-сон маълумотномаси). Мазкур модел ва алгоритмлар асосида олий таълим муассасаларининг илмий салоҳият кўрсаткичларини реал вақт режимида баҳолаш ва назорат қилиш ҳамда қайта ишланган маълумотлар орқали статистик маълумотларни шакллантириш имконини берган;
берилган параметрлар online режимида тегишли натижавий маълумотларни умумлаштирган ҳолда тайёрлаш каби имкониятларга эга бўлган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторингининг дастурий таъминоти олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2016 йил 23 декабрдаги 01-10/1391-а-сон маълумотномаси). Мазкур дастурий таъминотнинг жорий қилиниши натижасида берилган параметрлар асосида муассасалар кесимида, шу билан бир қаторда умумлаштирган натижалар бўйича мониторинг юритиш имконини берган;
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторинг маълумотларини бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро боғланиш ва маълумот алмашиш интеграциялашувчи модулларини таъминловчи “Илмий салоҳият” ахборот тизими республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат муассасасининг 2017 йил 12 декабрдаги 04-30/1989-сон маълумотномаси). Мазкур “Илмий салоҳият” ахборот тизимини амалиётга жорий этиш натижасида янги ижтимоий технологиялар, ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш механизмларини тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфидаги муассасаларда реал ва захира кадрлар илмий салоҳият маълумотлар базасини шакллантириш орқали уларнинг ижтимоий даражасини ошириш имкони яратилган.