Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашев Азимжон Ўринбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субъектларини барқарор ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида), 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1049.
Илмий раҳбар: Қосимова Дилором Собировна,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Муфтайдинов Қиёмиддин Хамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Дониёр Таирович,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнес субъектларининг барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий фаолият турлари бўйича ихтисослашув (ИДопт = 0,45), аутсорсингда иштирок этиш (Аопт = 0,25)  ва  ишлаб чиқаришни диверсификациялаш (ИЧДопт = 0,28)нинг оптимал даражаларида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини кичик бизнес корхоналарига трансформациялаш асосида самарадорликни ошириш таклиф этилган;
ҳудуд миқёсида кичик бизнес субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга мутассади идоралар томонидан корхоналарни бошқаришнинг умумий мазмунга эга жараёнлари учун тавсиявий оптимал харажат таркиби ва қийматлари пакетини тақдим этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
ҳудуд миқёсида кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича мутаносиб тақсимланиши даражаси (ТДИФ)га таъсир кўрсатиш орқали соғлом рақобат муҳитининг шаклланиши ҳамда кичик бизнес барқарор ривожланишини таъминлаш таклифи асосланган;  
кичик бизнес субъектларининг барқарор ва самарали ривожланишини таъминлаш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2026 йилга қадар икки сценарийли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектларини барқарор ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
иқтисодий фаолият турлари бўйича ихтисослашув (ИДопт = 0,45), аутсорсингда иштирок этиш (Аопт = 0,25)  ва  ишлаб чиқаришни диверсификациялаш (ИЧДопт = 0,28)нинг оптимал даражаларида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини кичик бизнес корхоналарига трансформациялаш асосида самарадорликни ошириш таклифи  Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 октябрдаги 07/09-10/10-3919-сон, Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 30 августдаги 11/03-15-7291-сон маълумотномалари). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида Наманган вилояти Чортоқ туманида фаолият юритаётган «Чортоқ темир бетон» маъсулияти чекланган жамиятида ушбу модел жорий этилган ҳолда, замон талабларига мос турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб истеъмолчиларга етказиб бериш имкониятини берган;
ҳудуд миқёсида кичик бизнес субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга мутассади идоралар томонидан корхоналарни бошқаришнинг умумий мазмунга эга жараёнлари учун тавсиявий оптимал харажат таркиби ва қийматлари пакетини тақдим этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 октябрдаги 07/09-10/10-3919-сон, Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 30 августдаги 11/03-15-7291-сон маълумотномалари). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида «TEKSTIL LIBOS» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йилдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан оширилишига ҳамда корхонани асосий воситаларини 8 фоиз (26001,5 млн. сўм), ишчилар сонини 7,8 фоиз (142 киши) ортишига эришилган;
ҳудуд миқёсида кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича мутаносиб тақсимланиши даражаси (ТДИФ)га таъсир кўрсатиш орқали соғлом рақобат муҳитининг шаклланиши ҳамда кичик бизнес барқарор ривожланишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 25 март «2022-2026 йилларда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишларини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги АФ-219-сон-ф ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 29 мартдаги 96-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятининг 2022-2026 йилларда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишлари бўйича дастур қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 11 августдаги 02/10-1175-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида вилоятда кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтириш орқали ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 3,6 фоизга ошишига имкон яратилган;
кичик бизнес субъектларининг барқарор ва самарали ривожланишини таъминлаш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган икки сценарийли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 октябрдаги 07/09-10/10-3919-сон, Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 30 августдаги 11/03-15-7291-сон маълумотномалари). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида Наманган вилоятининг 2021-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish