Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Эльнара Аметовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Kичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақобатбардошлигини оширишда инновациялардан фойдаланиш самарадорлиги (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1525.
Илмий раҳбар: Казаков Олим Сабирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.1.66.03.
Расмий оппонентлар: Байханов Баходиржон Турсунбаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хонкелдиева Гўзал Шеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тўқимачилик саноат тармоғида фаолият юритувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлилигини таъминлашда инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати тармоғи кичик бизнес корхоналарида инновацияларни жорий этишнинг ўртача даражаси (AIR (average innovation rate) = 0,471) аниқланиб, мазкур кўрсаткичнинг турли меъёрлари (паст (0-0,5), ўрта (0,51-1,5), яхши (1,51-2,0), юқори (2,1-2,5))да тармоқ рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари баҳоланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари инновацион фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларнинг тренд индикаторлари (x2 = -1, x3 = -1); (x2 = 0, x3 = 0); (x2 = 1, x3 = 1)дан фойдаланган ҳолда инновацион фаолиятни амалга ошириш имкониятлари ва соҳаларини кенгайтириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноатининг инновацион салоҳиятли жараёнлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқаришни алоҳида юқори технологик базага эга, ихтисослашган кичик бизнес корхоналарига жорий этиш орқали  рақобатбардошлигини ошириш таклиф этилган;
тўқимачилик саноатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари инновацион фаоллик даражасини оширишнинг  2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадкикот натижаларининг жорий қилиниши:
Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг рақобатбардошлилигини оширишда инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
тўқимачилик саноати тармоғи кичик бизнес корхоналарида инновацияларни жорий этишнинг ўртача даражаси (AIR (average innovation rate) = 0,471) аниқланиб, мазкур кўрсаткичнинг турли меъёрлари (паст (0-0,5), ўрта (0,51-1,5), яхши (1,51-2,0), юқори (2,1-2,5))да тармоқ рақобатбардошлигини ошириш имкониятларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “MEGA TEKSTIL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг экспорт ҳажмларини 4,8% га ошишига олиб келган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари инновацион фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларнинг тренд индикаторлари (x2 = -1, x3 = -1); (x2 = 0, x3 = 0); (x2 = 1, x3 = 1)дан фойдаланган ҳолда инновацион фаолиятни амалга ошириш имкониятлари ва соҳаларини кенгайтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги №11/03-29-8124-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қайта ишлаш тармоғидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг умумий харажатларини 7,5 фоизгача қисқартиришга имкон берган;
тўқимачилик саноатининг инновацион салоҳиятли жараёнлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқаришни алоҳида юқори технологик базага эга, ихтисослашган кичик бизнес корхоналарига жорий этиш орқали  рақобатбардошлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида қайта ишлаш тармоқларидаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари ялпи фойдаси 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 5,6% га ошишига олиб келган;
тўқимачилик саноатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари инновацион фаоллик даражасини оширишнинг  2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичлари асосида Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг бизнес муҳитини яхшилаш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш бўлими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини инновацион фаолик даражасини баҳолаш йўриқномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish