Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамова Малика Турсуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар мия фалажлиги реабилитациясида мультидисциплинар ёндашувлар», 14.00.12– Тиббий реабилитология, 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib911.
Илмий раҳбарлар: Усмонходжаева Адибахон Амирсаидовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Матмуродов Рустамбек Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухаммеджановна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Собирова Гузал Наимовна тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар бош мия фалажлиги бўлган беморлар реабилитациясида кўп томонлама мультидисциплинар йўналиш ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар мия фалажи ташхиси бўлган беморлар нозологик шакллари тадқиқ этилиб, интеграл ва сифатли ёндашувдан фойдаланган ҳолда мутахассислар гуруҳи ўртасида ягона реабилитацион комплекс чора-тадбирлари асосланган;
беморлар ота-онасининг анамнестик маълумотлари тўлиқ ўрганилиб, оналарнинг ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик вақтидаги касалликлари, руҳий ва жисмоний ҳолатлари чуқур таҳлил қилиниши натижасида уларда тиббий-ижтимоий, педагогик ва психологик аспектлар ёрдамида ягона комплекс чора-тадбирларни қўллаш орқали, жисмоний фаолияти чегараланган болалалар ҳаёт сифатининг яхшиланиши исботланган;
беморларни ташхислаш мезонларига катта мотор функциялар - Gross Motor Function Classification System баҳолаш тизимининг киритилиши ушбу классификация орқали ҳар бир босқичда алоҳида комплекс ёндашув орқали реабилитацион тадбир қўлланилиши ҳаракат бузилишларини эрта аниқлаш ва реабилитацион чора тадбирни самарали қўллаш асосланган;
болалар мия фалажлиги бўлган беморлар оналарининг уй шароитида реабилитацион комплекс чора-тадбирларида уларнинг узоқ муддатли, давомий, узлуксиз ҳамда мунтазам малакали иштирокини таъминлаш самарали натижаларга олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар бош мия фалажлиги реабилитациясида мультидисциплинар ёндошувлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болалар бош мия фалажлиги реабилитациясининг ташкилий ва тиббий- биологик жиҳатларини баҳолашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Особенности реабилитационных мероприятий у детей с церебральным параличом в специализированных учреждениях и амбулаторных условиях» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/230-сон маълумотномаси). Натижада болалар бош мия фалажлиги реабилитациясида муайян даражада яхши натижаларга эришиш имконини берган;
болалар мия фалажлигини ташхислаш мезонида катта мотор функциялар Gross Motor Function Classification System баҳолаш системасини қўллашдан олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Оценка эффективности комплексной терапии к реабилитации детей с детским церебральным параличом» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8н-р/649-сон маълумотномаси) Натижада махсуслаштирилган муассасаларда амбулатор шароитида болалар мия фалажининг реабилитацион чораларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш имконини берган;
болалар бош мия фалажлиги реабилитациясининг ташкилий ва тиббий- биологик жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти Ургут ва Оқдарё туманлари тиббиёт бирлашмаларининг амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 майдаги 08–04/4803–сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши бош мия фалажи билан ҳасталанган болаларни реабилитацион хизматлар ҳамда аввалги олиб борилган тадқиқотлар қайта таҳлил қилиниб, энг оптимал комплекс реабилитацион тартибни ишлаб чиқиш, ота-оналарнинг мунтазам равишда, босқичма-босқич иштирок этиши, бош мия фалажи мавжуд беморларни узоқ муддатли реабилитация қилишда юқори самарали натижаларни ва баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish