Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиядуллаева Нигора Саидуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суяк нуксонларини тиклаш учун янги остеопластик хомашеларни кулланилишини асоси (клиник-экспериментал тадкикот)», 14.00.21-Стоматология, 03.00.01-Биохимия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib569.
Илмий маслахатчилар: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туляганов Дильшат Убайдуллаевич, техник фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шалабаева Клара Зулхарнаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон Республикаси); Быков Илья Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Дусмухамедов Махмуджон Зокирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Адена университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз-жағ тизимининг турли хил суяк нуқсонларини тиклаш учун янги остеопластик хомашёларнинг альтернатив шаклларидан фойдаланиш самарадорлигини аниклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хавфсизлигини исботлаш учун 47.5В остеопластик материалдан 3 ой давомида терапевтик ва максимал дозаларда интрагастрал қулланилиши экспериментал ҳайвонлар қонининг гематологик ва коагуляцион хусусиятларига таъсир кўрсатмаганлиги аниқланган;
илк бор микрогранулалар ва скаффолд шаклидаги 47,5В материал билан остеопластикадан сўнг имплантат капсуляцияланмаганлиги асосида материалнинг экспериментал ҳайвонлар танаси билан биомувофиқлиги исботланган;
илк бор микрогранулалар ва скаффолд шаклида 47,5В материал билан остеопластикадан сўнг биринчи ойлардан бошлаб ишқорий фосфатаза даражаси ошганлигига (назорат гуруҳи билан таққослаганда) асосланиб материалнинг юқори остеоиндуктив хусусиятлари исботланган;
илк бор инфекциянинг эндопародонтал ўчоқли суяк нуқсонларини тиклаш учун BG-1D материалдан антибиотик амоксициллин билан биргаликда фойдалангандан сўнг нуқсон соҳасидаги суяк тўқималарининг ҳажми соғлом суяк тўқималарининг даражаси билан таққослаганда камаймаганлиги асосида суяк атрофиясини олдини олишини исботланган;
илк бор инфекциянинг эндопародонтал ўчоқли суяк нуқсонларини тиклаш учун BG-1D материалдан антибиотик амоксициллин билан биргаликда фойдалангандан сўнг 5-чи кундан микроциркуляция даражаси ва интенсивлигининг пасайиши қайд етилган, натижада яллиғланиш белгилари назорат гуруҳига нисбатан тезроқ тўхтаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Синтетик биоактив керамика гуруҳига мансуб янги остеопластик материалларнинг хавфсизлиги, биомувофиқлиги, остеокондуктивлиги ва остеоиндуктивлиги бўйича илмий тадқиқотларнинг олинган клиник ва экспериментал натижалар асосида:
синтетик остеопластик биоактив материалларни стерилизация қилишнинг оптимал усули танлаш мақсадида олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган "Янги остеопластик материалларни стерилизация қилишнинг оптимал усулини танлаш" мавзуси бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 8н-р/313-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома микрогранулалар ва скаффолд шаклидаги Биоактив шишаларни  энг оддий, арзон ва хавфсиз усулда стериллизация қилиш имконини берган;
маҳаллий BG-1D биоактив шишани Амоксицилин антибиотики билан биргаликда фойдаланиш усули ишлаб чиқиш ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган "Жағ нуқсонларини тиклаш учун "Биологик фаол шиша"нинг янги композицияларидан фойдаланиш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 8н-р/312-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома алвеоляр усимтанинг атрофиясини олидини олиш билан бир вақтнинг ўзида ўткир яллиғланиш жараёнини бартараф етиш учун имконини берган;
маҳаллий биоактив шишанинг янги композицияларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқилган ёндашувлари, шунингдек биоактив шишани стерилизация қилишнинг тавсия етилган усули олинган илмий натижалар  соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкентдаги 4-сонли Стоматология ва IХ–Меd клиникасининг амалий фаолиятларига киритилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 8н-д/-175-сон маълумотномаси). Маҳаллий биоактив шишанинг янги композицияларидан фойдаланишга таклиф қилинган ёндашувларни қўллаш алвеоляр жараённинг атрофиясини олдини олиш билан бирга яллиғланиш жараёнини тезда тўхтатишга ва кейинги тиш имплантацияси ва ортопедик тишларни даволаш учун қулай шароит яратишга имкон берди. Ўз навбатида, микробиологик тадқиқотлар натижаларига кўра танланган янги остеопластик материалларни енг оддий, арзон, хавфсиз ва самарали стерилизация қилишнинг танланган термал усулида амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish