Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Нилуфар Ҳикматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банкларда тўлов тизимини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.2.PhD/Iqt1328
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Аманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Куллиев Истам Янгимуродович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади банкларда тўлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк операцион харажатларини камайтириш мақсадида жисмоний шахслар учун банк мобил иловасида сўм-валюта конверсия хизматларини комиссиясиз қилиб белгилаш орқали илова хизматларини такомиллаштириш  таклиф этилган;
рақамли технологиялар ёрдамида нақд пулсиз тўловларни кенгайтириш мақсадида QR-тўловлар транзакциялари комиссияларини 1 фоиздан 0,25 фоизга тушириш орқали оптималлаштирилган меъёрларни қўллаш зарурлиги асосланган;
банк карталарига «Paysend» тизимида муқобил каналлар орқали трансчегаравий пул ўтказмаларининг ҳажмини ошириш мақсадида комиссия хизматини 0,7 фоиздан 0,5 фоизга тушириш зарурлиги илмий асосланган;
чакана тўлов тизимларида бир неча функцияларни ўзида бирлаштирган ягона платформада виртуал терминаллар очишга кетадиган вақтни қисқартириш электрон тижоратда тўловлар улушини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Банкларда тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклифлар асосида:
банк операцион харажатларини камайтириш мақсадида жисмоний шахслар учун банк мобил иловасида сўм-валюта конверсия хизматларини комиссиясиз қилиб белгилаш орқали илова хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифи АТИБ «Ипотека-банк»нинг 2020 йил 3 ноябрдаги 2090-сонли фармойиши билан амалиётга жорий этилган (АТИБ  «Ипотека-банк» 2022 йил 17 майдаги 17-3/4251-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йил ярим йиллик натижаларига кўра масофадан банк хизматидан фойдаланувчи мижозлар сони 39,7 фоизга ўсишига эришилган ҳамда масофавий хизматлар кўламининг кенгайиши ҳисобига CIR (Cost/Income Ratio) операцион харажатлар самарадорлиги кўрсаткичи 21,7 фоизни ташкил этган;
рақамли технологиялар ёрдамида нақд пулсиз тўловларни кенгайтириш мақсадида QR-тўловлар транзакциялари комиссияларини 1 фоиздан 0,25 фоизга тушириш орқали оптималлаштирилган меъёрларни қўллаш таклифи АТИБ «Ипотека-банк» Бошқаруви йиғилишининг 2021 йил 20 майдаги 141-сонли баёни билан амалиётга жорий этилган (АТИБ  «Ипотекабанк» 2022 йил 17 майдаги 17-3/4251-сон маълумотномаси). Натижада жами тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар ҳажми 2021 йил яримйиллик натижаларига кўра 22 фоизга ортган.
банк карталарига «Paysend» тизимида муқобил каналлар орқали трансчегаравий пул ўтказмаларининг ҳажмини ошириш мақсадида комиссия хизматини 0,7 фоиздан 0,5 фоизга тушириш орқали оптималлаштириш бўйича таклифи АТИБ «Ипотека-банк» Бошқаруви йиғилишининг 2021 йил 3 февралдаги 196-сонли баёни билан амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотека-банк» 2022 йил 17 майдаги 17-3/4251-сон маълумотномаси). Натижада «Paysend» тизими орқали халқаро пул ўтказмаларининг суммаси 2021 йилнинг ярим йиллик натижаларига кўра 101,7 млн. АҚШ долларига ошишига эришилган;
электрон тижоратда тўловлар улушини ошириш мақсадида бир неча функцияларни ўзида бирлаштирган ягона платформани яратиш орқали виртуал терминаллар очишга кетадиган вақтни қисқартириш механизмини йўлга қўйиш бўйича таклифи UZCARD транзакция бизнесини ривожлантириш амалиётига жорий этилган («Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (UZCARD) нинг  2022 йил 26 майдаги 730-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорларнинг виртуал терминаллар очишга кетадиган вақти қисқаришига ҳамда электрон тижоратда тўловлар улушининг 2021 йил яримйиллик натижаларига кўра 68 фоизга, иштирокчилар улушининг 45 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish