Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Дилафруз Абдурозиқовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштириш», 19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi21.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.01.07.

Илмий раҳбар:Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор; Соғинов Нурмат Абдусаматович, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқитувчи социал интеллектининг ижтимоий-психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

социал интеллектнинг ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омил сифатидаги хулқ-атвор, когнитив, эмоционал компонентлари ва гносеологик, аккумулятив, коммуникатив функциялари аниқлаштирилган;

ўқитувчилардаги социал интеллектнинг шахс типлари ва шахс хусусиятларига боғлиқлигини ўрганувчи диагностик методикаларни қўллашга доир таклифлар ишлаб чиқилган;

социал интеллект ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омил ва ички психологик механизм эканлиги асосланган;

ўқитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган тренинглар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўқитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўқитувчи фаолиятида намоён бўлувчи социал интеллект, шахслилик типлари, социал-психологик компетентликнинг ўзаро алоқадорлиги, корреляцион кўрсаткичлари ҳамда социал ва эмоционал интеллект кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаштириш асосида ўқитувчи касбий компетентлигини ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими Вазирининг 2015 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарори ижроси тўғрисида»ги 319-сон буйруғининг 1-иловаси 5-банди, 2-иловасининг 3-, 4-, 5-, 6- ва 16-бандлари билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 16 ноябрдаги 89–03–1227-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга жорий этилиши олий таълим муассасалари педагог ходимлар фаолиятини ўрганишнинг рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш имкониятини яратган.

ўқитувчи социал интеллекти кўрсаткичларини ўрганишга қаратилган Дж.Гилфорднинг «Социал интеллектни ўрганиш» ва Р.Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси» каби ташхис методикаларининг модификaциялаш-тирилган шаклини амалиётга қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2016 йил 28 январда тасдиқланган иш режасига биноан ўтказилган тадқиқотнинг «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар ва келажакдаги режалар» банди мазмунида ўз аксини топган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2016 йил 20 сентябрдаги 01–16/306-сон маълумотномаси). Мазкур ижтимоий-психологик сўровномалар узлуксиз таълимнинг турли босқичларида фаолият юритаётган ўқитувчилар социал интеллектининг ривожланганлик даражасини аниқлаш имконини берган;

ўқитувчи социал интеллекти меъзонлари ва кўрсаткичларидан марказ педагог-психологлари ва ота-оналар билан ишлаш жараёнида ҳамда ўқитувчи социал интеллектини ривожлантиришга доир тренинглар мажмуасидан марказнинг  болалар билан ишлаш дастурларида фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2017 йил 6 ноябрдаги 06/623-03-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши тизмда фаолият юритаётган ўқитувчиларни касбий самарадорлигини юксалтиришга, шунингдек болалар билан гуруҳ бўлиб ишлашда ва индивидуал ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish