Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилова Адиба  Зокиржоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 касаллиги билан оғриган беморларда глоссалгияни даволашни такомиллаштириш»,14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1943.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Малика Худайбергановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Блашкова Светлана Львовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Башкордистон давлат тиббиёт  университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан хасталанган ва глоссалгия ташхиси билан асоратланган беморларда глоссалгияни даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан хасталанган ва глоссалгия ташхиси билан асоратланган беморларда иммун тизимининг пасайиши ва организмнинг шартли потаген микрофлорасининг ўзгариши оқибатида Staphylococcus aureus, escherichia Coli, candida albicans ривожланиши оғиз бўшлиғидаги кислоталик муҳитнинг ўзгариши ва микробиоценози билан боғлиқлиги асосланган;
COVID-19 билан хасталанган ва глоссалгия ташхиси билан асоратланган беморларда бош ва бўйин қон томирларниг торайиши натижасида тилда кучли оғриқ ва ачишиш пайдо бўлиши натижасида қон томирларининг ўтказувчанлик ҳолати RI периферик қаршилик индексининг ўзгаришига боғлиқлиги исботланган;
COVID-19 билан хасталанган ва глоссалгия ташхиси билан асоратланган беморларда ўлимдан қўрқув ва хавотирликни ортиши, организмининг функционал имкониятларни пасайтириш, беморларда рухий зўриқишнинг ортиши натижасида тил парестезиясини ортишига олиб келиши асосланган;
COVID-19 билан хасталанган ва глоссалгия ташхиси билан асоратланган беморларда оғиз бўшлиғидаги ноинвазив даволашда нурлантириш натижасида уйқу артериясида қон айланишини яхшилаш ва ўтказувчанлиги ошириш орқали касаллик асоратлари камайтирилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 касаллиги билан оғриган беморлардаги глоссалгияни даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
COVID-19 ни бошдан кечирган глоссалгия билан хасталанган беморларда клиниик кечиш хусусиятлари ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Реабилитация босқичида COVID-19 бўлган глоссалгия билан хасталанган беморларнинг клиник-функционал диагностикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 8 нр/363-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар COVID-19дан сўнг глоссалгия билан оғриган беморларни ЛДФ ёрдамида ташхислаш самарасини ошириш имконини берган;
COVID-19 билан касалланган глоссалгия билан оғриган беморларда даволашни такомиллаштириш олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «COVID-19 бўлган глоссалгия билан оғриган беморларни комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдагидаги 8 нр/364сонли маълумотномаси). Илмий натижалар СOVID-19 бўлган глоссалгия билан хастланган беморларда Лазмик-Влок аппарати ёрдамида ноинвазив усулда қўллаш тавсия этилган, даволаш усули ўз самарадорлигини ошириш имконини берган.
COVID-19 бўлган глоссалгия билан оғриган беморларда даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан «TORTINCHI» МЧЖ (Тошкент шахар) стоматологик поликлиникаси ва Олмазор тумани «Kamelot med servis» МЧЖ (Тошкент шахар) стоматологик поликлиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 май 2022 й. 8н-з/221-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар COVID-19 бўлган глоссалгия билан касалланишни даволашга самарали таъсир қилиши, микробиоценозда ижобий ўзгаришлар кузатилиши, оғриқ симптомини камайтириб, 90 кундан сўнг оғриқ синдроми 1,26 мартага, 180 кундан кейин 1,80 марта пасайганлиги ва беморларда клиник кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish