Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродова Гавҳар Адхам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий индексларда иштирокининг  инвестициявий жозибадорликка таъсирини тадқиқ қилиш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt578.
Илмий раҳбар: Ходиев Баҳодир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Одил Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий индексларда иштирокини таъминлаш ва кенгайтириш орқали инвестициявий жозибадорликни оширишга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2030 йилгача бўлган муддатда ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат харажатлари ҳажмини йиллик ўртача 0,8 фоизли пунктга қисқартириб бориш орқали мамлакат Иқтисодий эркинлик индексининг Давлат харажатлари индикатори бўйича мақсадли параметрларга эришиш имконияти асосланган;  
инфляция бўйича сўнгги уч йиллик ва прогноз кўрсаткичларга асосан ҳисоб-китоблардан келиб чиққан ҳолда нархни назорат қилиш даражаси учун белгиланадиган жарима (PC penaltyi) баллини пасайтиришнинг минимал кўрсаткичини белгилаш орқали мамлакатда пул-кредит эркинлигини таъминлаш ва инвестиция жозибадорлигини оширишнинг мақсадли параметрига эришиш асосланган;
мамлакат фискал соғломлигини мустаҳкамлашни таъминловчи давлат қарзи йиллик миқдорининг юқори даражасини белгилаш асосида ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат қарзи даражасини пасайтиришни таъминлаш ҳамда келгусида бюджет тақчиллиги даражасини ошиб кетишининг олдини олиш таклифи ишлаб чиқилган;
тарифсиз барьерлар учун тайинланадиган жарима балларини кескин камайтирган ҳолда савдо бўйича ўртача ҳисобланган тариф ставкаси оптимал даражасини белгилашга асосланган ўзаро боғлиқ мақсадли кўрсаткичлар сценарийлар пакети ёрдамида 2030 йилда Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги Савдо эркинлиги индикатори бўйича 73,6 баллик мақсадли кўрсаткичига эришиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий индексларда иштирокининг инвестициявий жозибадорликка таъсирини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
2030 йилгача бўлган муддатда ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат харажатлари ҳажмини йиллик ўртача 0,8 фоизли пунктга қисқартириб бориш орқали мамлакат Иқтисодий эркинлик индексининг Давлат харажатлари индикатори бўйича мақсадли параметрларга эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 7 майдаги 01-07/1082-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Иқтисодий эркинлик индексининг Давлат харажатлари индикатори бўйича 2021 йилги берилган балл 2020 йилга нисбатан 5,2 баллга юқорилаган ҳолда 79,9 баллни ташкил этган;
инфляция бўйича сўнгги уч йиллик ва прогноз кўрсаткичларга асосан ҳисоб-китоблардан келиб чиққан ҳолда нархни назорат қилиш даражаси учун белгиланадиган жарима (PC penaltyi) баллини пасайтиришнинг минимал кўрсаткичини белгилаш орқали мамлакатда пул-кредит эркинлигини таъминлаш ва инвестиция жозибадорлигини оширишнинг мақсадли параметрига эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 7 майдаги 01-07/1082-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Иқтисодий эркинлик индексининг Пул-кредит эркинлиги индикатор бўйича Ўзбекистон 2021 йилда 2019 йилга нисбатан 1,4 баллга юқори бўлган 60,3 баллга эришган;  
мамлакат фискал соғломлигини мустаҳкамлашни таъминловчи давлат қарзи йиллик миқдорининг юқори даражасини белгилаш асосида ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат қарзи даражасини пасайтиришни таъминлаш ҳамда келгусида бюджет тақчиллиги даражасини ошиб кетишининг олдини олиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 7 майдаги 01-07/1082-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш белгиланган;
тарифсиз барьерлар учун тайинланадиган жарима балларини кескин камайтирган ҳолда савдо бўйича ўртача ҳисобланган тариф ставкаси оптимал даражасини белгилашга асосланган ўзаро боғлиқ мақсадли кўрсаткичлар сценарийлар пакети ёрдамида 2030 йилда Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги Савдо эркинлиги индикатори бўйича 73,6 баллик мақсадли кўрсаткичига эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2022 йил 7 майдаги 01-07/1082-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида инвесторлар томонидан мамлакат инвестиция муҳити ва жозибадорлиги ижобий баҳоланган ҳолда, 2021 йилда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2020 йилга нисбатан 109 фоизга ўсиб, 254 трлн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish