Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфалиев Олимжон Абдурахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли фаровонлигини оширишда тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt820.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли фаровонлигини оширишда тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан илмий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли фаровонлигини оширишда фаровонликнинг турли (шахс, оила, ҳудуд, миллий) қамров даражаларида намоён бўлувчи эҳтиёжларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни нисбатан самарали ва тўлароқ қондириш имконини берувчи тадбиркорлик шакллари таркибий тузилмасини  такомиллаштириш таклифи асосланган;
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ҳамда аҳоли фаровонлигидаги ўзгаришлар даражасининг ўзаро мувофиқлигини баҳолаш услуби орқали аниқланган фойдаланилмаётган имкониятлар ва ўсиш нуқталарини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилаётган бизнес-режаларнинг муҳим талабларидан бири сифатида уларнинг бевосита аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлашга қаратилиши, таркибий қисмларига амалдаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга оид қўшимча кўрсаткичларнинг киритилиши асосланган;   
тадбиркорлар томонидан ўз билим ва тажрибаларини “янги авлод”га ўтказиш жараёнининг устун равишда вертикал йўналишда ва “кичик ҳалқа” доирасида амалга оширилиши назарий асосланиб, мазкур амалиёт “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахслар ҳисобига “катта ҳалқа” доирасига ўтказилганда уларга нисбатан олдиндан белгиланган ҳолатларда “устуворлик иммунитети”ни қўллаш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли фаровонлигини оширишда тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
аҳоли фаровонлигини оширишда фаровонликнинг турли (шахс, оила, ҳудуд, миллий) қамров даражаларида намоён бўлувчи эҳтиёжларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни нисбатан самарали ва тўлароқ қондириш имконини берувчи тадбиркорлик шакллари таркибий тузилмасини  такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармаси томонидан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 11 августдаги 01/02-17-8058-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудлардаги тадбиркорлик шаклларини таркиб топтириш жараёнларини тартибга солиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга таъсир кўрсатиш имконияти яратилган;
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ҳамда аҳоли фаровонлигидаги ўзгаришлар даражасининг ўзаро мувофиқлигини баҳолаш услуби орқали аниқланган фойдаланилмаётган имкониятлар ва ўсиш нуқталарини киритиш асосида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармаси томонидан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 11 августдаги 01/02-17-8058-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида вилоятлардаги тадбиркорлик фаолиятини ва аҳоли фаровонлиги даражасини ўзаро мувофиқ ҳолда ривожлантиришда мавжуд қўшимча имкониятлар ва ўсиш нуқталарини аниқлашга эришилган;
ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилаётган бизнес-режаларнинг муҳим талабларидан бири сифатида уларнинг бевосита аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлашга қаратилиши, таркибий қисмларига амалдаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга оид қўшимча кўрсаткичларнинг киритилиши таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармаси томонидан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 11 августдаги 01/02-17-8058-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳоли фаровонлиги натижалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси кучайган;
тадбиркорлар томонидан ўз билим ва тажрибаларини “янги авлод”га ўтказиш жараёнининг устун равишда вертикал йўналишда ва “кичик ҳалқа” доирасида амалга оширилиши назарий асосланиб, мазкур амалиёт “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахслар ҳисобига “катта ҳалқа” доирасига ўтказилганда уларга нисбатан олдиндан белгиланган ҳолатларда “устуворлик иммунитети”ни қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармаси томонидан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 11 августдаги 01/02-17-8058-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолиятига юқори билим ва малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиш, бу борадаги кўникма ва тажрибаларнинг янги авлодга ўтказилиш жараёнларини фаоллаштиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish