Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатов Аброр Борижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “A3B5 яримўтказгич бирикмали наноипларда электрон газининг энергетик спектри ва статистикаси”, 01.04.10–«Яримўтказгичлар физикаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM478.
Илмий раҳбар: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.02/27.02.2020.FM/T.110.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қўчқаров Қудратулла Мамарасулович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғри тўртбурчакли ва цилиндрик потенциал ўрали наноипларда электронлар энергиясини дисперсияси нопараболик бўлган ҳолатлар учун ўрганиш ҳамда наноипларда электронлар гази термодинамик ҳолатлар зичлиги, концентрацияси, кимёвий потенциали ва энтропиясини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
InP/InAs/InP-гетеротузилмали наноипларда зона тузилишидаги нопараболиклигини ва потенциал ўра чуқурлиги чекли эканлигини, InP/InAs-гетероўтишда эффектив масса ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда минизоналар спектрини ҳисоблайдиган тенгламалар топилган;
илк бор тўғри тўртбурчакли ва цилиндрик потенциал ўрали наноипларда энергия спектрлари ва тўлқин функцияси Шредингер тенгламасини ечиш орқали аниқланган;
наноипларда электронлар ва коваклар эффектив массаларининг кўндаланг ўлчамлари ортиб борганда камайиши энергия спектрлари ёрдамида аниқланган;
цилиндрик наноқатламдаги параболик ва нопараболик дисперсияли ҳолатлар энергетик спектрлари Шредингер тенгламасини ечиш оркали аниқланган;
илк бор тўла зарралар сони тенгламасидан фойдаланиб наноиплардаги электронлар концентрацияси, термодинамик ҳолатлар зичлиги, энтропиясини ифодаловчи тенгламалар топилган ва уларнинг температурага боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А3B5 яримўтказгич бирикмали наноипларда электрон газининг энергетик спектри ва статистикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
наноипларда электронлар энергия сатҳлари, концентрацияси ва термодинамик ҳолатлар зичлигининг харорат таъсирида ўзгариши учун олинган натижалардан «Фотон» Акциядорлик жамияти («Фотон» АЖ) да яримўтказгичли транзисторлар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. («Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 декабрги 04-3/2717-сонли маълумотномаси). Диссертацияда олинган натижаларни технологик жараёнга қўллаш майдон транзисторларининг кириш ва чиқиш характеристикаларини назорат қилиш имконини берган;
Наманган муҳандислик-технология институтида ОТ-Ф-74-«Яримўтказгичли қоришмалар ва кучли лигерланган яримўтказгичлар энергетик спектрларини тадқиқ қилиш» фундаментал лойиҳасиниг илмий-техникавий вазифаларини бажаришда, диссертацияда ишлаб чиқилган наноипларда электронлар концентрацияси ва термодинамик ҳолатлар зичлиги учун олинган ифодалардан самарали фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 7 февралдаги 310-024-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳада диссертацияда олинган натижалардан фойдаланиш яримўтказгичли қоришмалар ва кучли легирланган яримўтказгичлар энергетик спектрларини ва улардаги энергия ҳолатлар зичлигига ҳароратнинг таъсирини тушунтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish