Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Кувондик Мустафаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бино ва иншоотлар конструкцияларини олов ва иссиқлик таъсиридан ҳимоялаш усулларининг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш” 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ва 05.05.05 – Иссиқлик техникасининг назарий асослари диссертация мавзусини рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/T487.
илмий маслаҳатчи: Мухиддинов Жалолиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор.
илмий маслаҳатчи: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппоненетлар: Узоқов Ғулом Норбоевич -техника фанлари доктори, профессор, Қарши мухандислик иктисодиёти нститути илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори;
Умаров Фарходбек Яркулович - техника фанлари доктори, профессор, Миллий технологик тадқиқотлар университети “Мисис”нинг Олмалиқ шахридаги филиали директори,
Каримов Масъуд Убайдулла ўғли - техника фанлари доктори, профессор, Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот институти директори ўринбосари.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади бино ва иншоотлар конструкцияларини оловдан ҳимояловчи, қавариқланадиган ҳамда иссиқлик физик хусусиятларга эга бўлган полимер қопламаларни ресурстежамкор, экологик хавфсиз технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
акрил сополимерлари ва эпоксид смоласи асосида ёнғиндан ҳимояловчи қавариқланадиган қопламаларни маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлардан янги таркибли полимер композитларни гомогенлаш ёрдамида ишлаб чиқилган;
янги таркибли полимер композит қопламалар яратишда полимер боғловчилар, қавариқланувчи кимёвий қўшимчалар, антипиренларни турли нисбатларда қўшилиши иссиқлик таъсири ва қавариқланиш механизми полимер боғловчи, азот, фосфор ва металл гуруҳлар ҳисобига содир бўлиши исботланган.
янги таркибли қавариқланадиган полимер қопламалар физик-кимёвий ва механик хоссалари полифункционал таъсирга эга кимёвий қўшимчаларни оптимал нисбатлардан келиб чиқиб полимер қопламанинг адгезияси 1 балл, майдаланиш даражаси 40мкм, зарбга нисбатан мустаҳкамлик чегараси 18-20 см дан иборат эканлиги аниқланган;
нефть ва газ соҳасида қўлланиладиган ёнғиндан ҳимояловчи, қавариқланадиган қопламаларни ёнғин техник талаблари асосида кислород индекси 18% дан 42%гача кўтарилган ва тутун ҳосил қилиш коэффициенти 380 м2/кг дан 263 м2/кг гача пасайганлиги, қавариқланиш хусусияти 3-4 гуруҳга мансублиги аниқланган;
янги таркибли ёнғиндан ҳимояловчи қавариқланадиган полимер композитларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги паст, иссиқлик сиғими юқори эканлиги, электр ўтказувчанлиги ва радиация таъсирига барқарорлиги аниқланган ҳамда иссиқлик-физик хусусиятларини ҳарорат ўзгариш жараёнида математик модели ишлаб чиқилган;
ёнғиндан ҳимояловчи қавариқланадиган полимер композитли қопламаларни металл конструкция юзасига қўллашда критик ҳарорат (500оС) ва вақт (60 дақиқа) да қопламанинг сарфи 1,9 кг/м2 ҳамда критик ҳарорат (500оС) ва вақт (90 дақиқа) да қопламанинг сарфи 2,6 кг/м2 самарадор эканлиги аниқланган;
янги таркибли акрил сополимери ва эпоксид смоласи асосидаги полимер композит қопламаларнинг ҳарорат таъсирида қавариқланиши ҳисобига металл конструкцияларни 200-500оС ҳароратлар оралиғида олов ва иссиқдан ҳимояловчи қавариқланадиган полимер композит лок-бўёқ маҳсулотини ишлаб чиқиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бино ва иншоотлар конструкцияларини ёнғиндан ҳимояловчи, қавариқланадиган қопламаларни ишлаб чиқиш ва уларни иссиқлик физик хусусиятларининг илмий асосларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефть ва газ соҳасида (Ст3-марка) металл конструкцияларни ёнғиндан ҳимоялашда қўлланиладиган ёнғиндан ҳимояловчи, қавариқланувчи қопламалар ишлаб чиқилиб, Муборак газни қайта ишлаш заводида (2021 йил 20 октябрдаги 08-02/FX-3917-сон маълумотномаси), Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида (2022 йил 9 июндаги ОП04/ЭМ-2021-сон маълумотномаси), Шўртан газ кимё мажмуасида (2022 йил 9 июндаги 001/2128-сон маълумотномаси) жорий қилинган. Мазкур маълумотномаларда ишлаб чиқариш жараёнида қавариқланувчи қопламалар металл конструкцияларни ёнғин ва коррозиядан юқори даражада ҳимоялаш имкониятини берган;
полифункционал ёнғиндан ҳимояловчи қавариқланадиган полимер қопламаларни “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бино-иншоотларни металл конструкцияларни (Ст3-марка) ёнғиндан ҳимоялаш мақсадида амалиётга жорий қилинган (2022 йил 8 июндаги 233-сон маълумотномаси). Натижада, кўп тоннажли маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ресурстежамкор ва экологик хавфсиз металл конструкцияларда ҳимоя воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish