Sayt test rejimida ishlamoqda

Сойибов Иброхим Эшмухамадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қари ва кекса ёшдаги беморларда шикастланган мия қутиси ичига қон қуйилишини ташхислаш ва даволаш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib127.
Илмий раҳбар: Норов Абдурахмон Убайдуллоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия  илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Асадуллаев Улугбек Максудович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Мирзаев Алишер Умурзакович, тиббиёт фанлар доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзига хос клиник кечиши ва ташхислашни ўрганиш, адекват консерватив ва хирургик даволаш тактикасини ишлаб чиқиш орқали, қари ва кекса ёшдаги беморларда шикастланган мия ичи қон қуйилишларини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қари ва кекса ёшдаги беморларда шикастланган мия ичига қон қуйилишида ҳуш бузилиши, менингеал ва дислокацион белгиларнинг намоён бўлиши қон қуйилиши ҳажмининг юқорилиги билан боғлиқ эмаслиги исботланган;
қари ва кекса ёшдаги беморларда шикастланган мия қутисига қон қуйилишини консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини белгилаш учун интракраниал қон қуйилиши хажми билан бир қаторда бош чаноғи захира бўшлиғи ҳажмини ҳисоблаш муҳимлиги исботланган;
қари ва кекса ёшдаги беморларда шикастланган мия ичига қон қуйилишининг дастлабки даврида умумий холат Глазго кома шкаласи бўйича 12-15 баллни ташкил этсада, консерватив ёки оператив даволашдан кейин Глазго натижалар шкаласи бўйича 3 баллдан паст бўлиши мумкинлиги аниқланган, бунинг сабаби  соматик ва иккиламчи ишемик асоратлар ривожланиши юқорилиги билан боғлиқ эканлиги исботланган.
илк бор қари ва кекса ёшдаги беморларда бош чаноғи, бош мия, қоринчалари   хажми ва субарахноидал бўшлиқлар бўйича ишлаб чиқилган краниометрик кўрсаткичлар асосида бош чаноғи захира бўшлиғини ҳисоблаш интеллектуал технологияси қўлланилган ва захира бўшлиғи 60 см3дан кўп бўлганда консерватив даволаш, 35-60 см3 бўлганда динамик кузатув, 35 см3дан кам бўлганда жаррохлик даволаш тактикаси самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қари ва кекса ёшдаги беморларда ШМҚҚни даволашга дифференциал ёндашув бўйича бажарилган илмий ишнинг натижалари асосида:
қари ва кекса ёшдаги беморларда ШМҚҚни даволаш тадқиқотлари асосида «Қари ва кекса ёшдаги беморларда травматик бош мия қон кетишларида бош чаноғи резерв бўшлиғини ҳисоблаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-р/326-сон маълумотномаси). Тавсияномаларга амал қилиш натижасида қари ва кекса ёшдаги беморларда жарохатни ташхислаш сифатини ва даволаш тактикасини яхшилаш, даволаш тактикасини эрта белгилаш ва ушбу тоифадаги беморлардаги даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
қари ва кекса ёшдаги беморларда ШМҚҚни ташхислаш ва оптимал даволаш мақсадида «Қари ва кекса ёшдаги беморларда сурункали субдурал гематомаларни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-р/325-сон маълумотномаси). Даволаш усули қари ва кекса ёшдаги беморларда сурункали субдурал гематомалари (ССГ) операциядан кейин бош мияни эрта тиклаш имкониятини бериб, асоратларни олдини олиш ва беморларни эрта фаоллаштиришга олиб келган;
ТБҚ бўлган қари ва кекса ёшдаги беморларда ташхислаш ва даволаш бўйича илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлан амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси нейрохирургия бўлимига ва Республика шошилинч ёрдам илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 апрелидаги 08-09697-сон хулосаси). Таклиф этилган диагностика ва даволаш усулларини тадбиқ этиш натижаси 85,0%гача яхшиланишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish