Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Мадина Аскаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз Уйғониш даври этика терминолексикасининг информацион тузилиши ва унинг ўзбек тилида эквивалент ифода этилиши», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1524.
Илмий раҳбар: Шадманов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз Уйғониш даври этика терминолексикасининг информацион тузилишини очиб бериш ва унинг ўзбек тилида эквивалент ифода этилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Уйғониш даври ва Янги Даврнинг ворисий вакили бўлган инглиз файласуфлари тилидаги илмий-этик тизим, шунингдек, унинг ўзбек тилига эквивалент тарзда берилиши натижасида таҳлилий схемага киритилган номлар нафақат аниқ шахсларнинг белгилари, балки даврнинг ҳукмрон таъсири рамзлари эканлиги асосланган;
ўрганилаётган давр этика терминологиясининг ўзига хослиги махсус семантика, этика ва ахлоқ соҳаси билан бевосита боғлиқ қўлланилиши, унинг фанлараро табиати ва ягона талқинда ишлатиладиган тушунча маъносини етарли даражада етказиш зарурати билан боғлиқ бўлган фиксация ва қўлланилиш соҳасидаги сўзларни бевосита тартибга солиш зарурлиги аниқланган;
ўрганилаётган давр инглиз тили этика терминолексикасининг реципиент тилда семантик (маъно) жиҳатлари генетик-культурологик, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий омиллар таъсирида шаклланганлиги, шунингдек, ушбу терминлар инсоният цивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлиги далилланган;
инглиз Уйғониш даври этика терминолексикасининг ўзбек тилида эквивалент ифода этишнинг бирламчи омилларини матнга хос бўлган интертекстуаллик, контекстуал вазият, шакл ва мазмун мутаносиблиги/номутаносиблиги ҳамда тиллараро семантик, структурал ва функционал хусусиятлари, иккиламчи омилларини эса терминларнинг динамик табиати ва характери ташкил этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрганилаётган давр этика лексикасининг лексик-семантик таҳлилини ўрганиш натижалари ва чиқарилган илмий натижалар асосида:
тадқиқ этилаётган давр этика терминларини муқобил таржима қилишнинг муҳим омиллари, матнга хос бўлган интертекстуаллик, контекстуал вазият, тиллараро семантик, структурал ва функционал хусусиятларига доир хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2021 йил 28 июндаги 88-87-1825/04-сон маълумотномаси). Натижада миллий инглиз этика терминларини таржима қилиш жараёнида шакл ва мазмун мутаносиблиги/номутаносиблигининг воқеланиши, таржима тавофутларини келтириб чиқарувчи омиллар, терминларнинг миллийлик табиати, маданият, тил ва услуб алоқадорлигини тизимли илмий талқин этиш имконияти яратилган;
ўрганилаётган давр этика терминологиясининг ўзига хослиги махсус семантика, этика ва ахлоқ соҳаси билан бевосита қўланилиши, унинг фанлараро табиати билан боғлиқ хулосалардан И-204-4-5 рақамли «Ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурсларни яратиш ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш» мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 30 июндаги 1385/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ягона талқинда ишлатиладиган этика терминлари маъносини етарли даражада етказиш зарурати билан боғлиқ бўлган фиксация ва қўлланилиш соҳасидаги сўзларни бевосита тартибга солиш зарурлиги аниқланган;
инглиз Уйғониш даври этика терминолексикасининг тил тизимидаги ўрни, аҳамияти, хусусан, миллий терминологияни ривожлантиришда инглиз тилидан кириб келган этика терминларининг тилимиздаги муқобилларини ишлатиш билан боғлиқ натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўжиза» теледастурларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги 562-сон маълумотномаси). Натижада этика терминолексикасига аниқлик киритилган бўлиб, унга оид тушунчалар қўлланилиши, жумладан, этика терминларини лингвистик нуқтаи назардан тўғри ишлатилиши ҳамда  нутқ маданиятининг шаклланиши борасида тавсиялар шакллантирилган;
инглиз Уйғониш даври этика терминолексикасининг ахборот тузилмаси ва унинг ўзбек тилида эквивалент ифода этилишини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосаларидан Бухоро давлат университетида 2018-2019 йилларда бажарилган АҚШнинг  SUZ800-18-IN0049 рақамли “Китобхонлар клуби” мавзусидаги хорижий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 29 июндаги 05-01-0315-сон маълумотномаси). Натижада мулоқот жараёнида этика терминларидан фойдаланишга оид янгича қарашлар юзага келган; ўқувчи-китобхонларда лингвистик ва коммуникатив кўникмаларнинг ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish