Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеров Мансур Болтаевичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fal493.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Назар, фалсафа фанлари доктори, профессор; Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш ҳарбий хизматчиларнинг креатив тафаккур услубини шакллантиришда шахсий хулқ-атвор ва касбий маданият, ватанпарварлик, қатъий характер, ташаббускорлик, жасоратни ривожлантириш ҳамда мамлакат ҳарбий салоҳиятини юксалтиришда ижодий маҳорат, тактик ва стратегик ёндашув, касбий фаоллик, ахлоқий поклик, креатив қарорларни қўллаб-қувватлаш, инсон қадрини юксалтириш тамойилларининг праксеологик аҳамияти фалсафий жиҳатдан асосланган;
ҳарбий таълим соҳасини модернизация қилишда ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг концептуал дастури, ҳарбий илм-фаннинг янги сифат даражаси ва имижини яратиш, ҳарбий ва инновацион маконда ўз фаолиятини амалга ошира оладиган профессионал ва интеллектуал ривожланган офицерлар корпусини тайёрлашга оид институционал ўзгаришлар тизими фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
ҳарбий хизматчиларда креатив тафаккурни шакллантиришда шахснинг мотивацион-ижодий фаоллиги ва эмоционал-иродавий сифатлари каби ҳарбий хизматга мотивацион-қадриятли муносабат, профессионал билимдан ижодий фойдаланиш ва ижодий тафаккурнинг ривожланганлиги каби интеллектуал-ижодий кўникма, ахборотни қайта ишлай олиш ва танқидий тафаккур каби шахсий фаолиятини рефлексиялашнинг стратегик йўналишлари ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асосланган;
ҳарбий хизматчиларда креатив тафаккурни шакллантиришнинг муаммони илгари суриш, фаразни ўзгартириш, қарор натижаларини шакллантириш каби интеллектуал, оригиналлик, семантик мослашувчанлик, семантик спонтан мослашувчанлик каби педагогик, аналитик процедура, концентрация, фикрларни инкубация қилиш каби психологик механизмларини тадбиқ қилиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ўрганиш доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ёш ҳарбий хизматчиларнинг креатив тафаккур услубини шакллантиришда шахсий хулқ-атвор ва касбий маданият, ватанпарварлик, қатъий характер, ташаббускорлик, жасоратни ривожлантириш ҳамда мамлакат ҳарбий салоҳиятини юксалтиришда ижодий маҳорат, тактик ва стратегик ёндашув, касбий фаоллик, ахлоқий поклик, креатив қарорларни қўллаб-қувватлаш, инсон қадрини юксалтириш тамойилларининг праксеологик аҳамияти оид натижалар ва хулосалардан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг UNICEF Болалар фонди билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда халқаро стандартлар асосида ижтимоий иш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш” (2019-2020 йй) лойиҳаси доирасида ижтимоий буюртма асосида тайёрланган Ижтимоий ишга кириш дарслигининг Ижтимоий ишнинг одоб ва ахлоқ муаммолари, Замонавий дунёда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш моделлари, Ижтимоий ишнинг глобализацияси, Ўзбекистонда ижтимоий ишни ривожлантириш бўлимларини яратишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 4 ноябрдаги 10-4389-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларда креатив тафаккурини шакллантириш борасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ислоҳотларга доир назарий умумлашма, таҳлил ва тавсиялар тайёрланган дарсликни илмий жиҳатдан такомиллаштиришга ва мазмунан бойишига хизмат қилган;
давлат ва жамият қурилишида ҳарбий таълим соҳасини модернизация қилишдаги ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг концептуал дастури, ҳарбий илм-фаннинг янги сифат даражаси ва имижини яратиш, ҳарбий ва инновацион маконда ўз фаолиятини амалга ошира оладиган профессионал ва интеллектуал ривожланган офицерлар корпусини тайёрлашга оид институционал ўзгаришлар тизимига оид илмий-назарий ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда “Аждодларимиз жасорати - мангу барҳаёт” маданий-маънавий тадбирлар, тарғибот акциялари, “уч авлод вакиллари учрашувлари”ни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасининг 2021 йил 22 октябрдаги 788-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган конструктив ғоялар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, мамлакатимиздаги барча вилоят, туман ва шаҳарларда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг қаҳрамонликлари, ўзбек халқининг фронт ортидаги фидокорона меҳнати ва ғалабага қўшган беқиёс ҳиссаси, фронт ҳудудларидан республикамизга кўчириб келтирилган юз минглаб инсонларга нисбатан кўрсатган юксак инсонпарварлик фазилатларини ҳар томонлама чуқур акс эттирадиган ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
ҳарбий хизматчиларда креатив тафаккурни шакллантиришнинг шахснинг мотивацион-ижодий фаоллиги ва эмоционал-иродавий сифатлари каби ҳарбий хизматга мотивацион-қадриятли муносабат, профессионал билимдан ижодий фойдаланиш ва ижодий тафаккурнинг ривожланганлиги каби интеллектуал-ижодий кўникма, ахборотни қайта ишлай олиш ва танқидий тафаккур каби шахсий фаолиятини рефлексиялашнинг стратегик йўналишларига доир назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги PZ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2021 йил 19 октябрдаги 04-3233-сон маълумотномаси). Натижада, амалий тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва Ўзбекистонда замонавий ҳарбий хизматчи фаолиятидаги креатив тафаккурни шакллантириш муаммоларини ўрганиш ҳарбий соҳадаги ижтимоий ва маънавий барқарорликни таъминлашга, жамият тараққиётини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ҳарбий хизматчиларда креатив тафаккурни шакллантиришнинг муаммони илгари суриш, фаразни ўзгартириш, қарор натижаларини шакллантириш каби интеллектуал, оригиналлик, семантик мослашувчанлик, семантик спонтан мослашувчанлик каби педагогик, аналитик процедура, концентрация, фикрларни инкубация қилиш каби психологик механизмларига оид илмий-назарий ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти курсантлари учун тайёрланган “Ҳарбий – сиёсий география” ҳамда “Мамлакатшунослик” дарсликларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртининг 2022 йил 21 январдаги 140 ҳамда 143-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган конструктив ғоялар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларда креатив тафаккурини шакллантиришнинг маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий хусусиятлари аниқланган ва дарсликни илмий жиҳатдан такомиллаштиришга ва мазмунан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish