Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Шукурилло Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Шайбоний асарларида халқаро муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари”, 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar893.
Илмий раҳбар: Юсупова Нигора Жалолиддин қизи, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Ражабова Мавжуда Абдуллаевна,  тарих фанлари номзоди, доцент Нажмиддинов Зафар Хошимжонович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Шайбоний асарларида халқаро муносабатларни тартибга солишдаги ўзига хос жиҳатларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ас-сияр ал-кабир” (السير الكبير) асарида зиммийлар (أهل الذمة – мусулмонлар ҳимоясидаги ғайридинлар) қаторига аҳли китоб (أهل الكتاب  – самовий китоб берилган яҳудий ва насронийлар)дан ташқари ўша даврда яшаган бутпараст ва оташпарастларнинг ҳам киритилиши ҳамда ушбу қоидалар аббосий ҳукмдор ва қозилар томонидан қабул қилингани натижасида жамиятда динлараро тотувлик муҳитининг сақланишига хизмат қилгани очиб берилган;
Муҳаммад Шайбонийнинг “Ас-сияр ас-сағир” ва “Ас-сияр ал-кабир” асарларини аббосийлар халифалигининг халқаро муносабатларида бирламчи манба сифатида эътироф этилишига асосий сабаб аббосий ҳукмдори Ҳорун ар-Рашиднинг аллома ҳузурида бўлажак шаҳзодаларни ушбу китоблардан таълим олиш тизимини жорий этгани билан исботланган;
Муҳаммад Шайбонийнинг уруш пайтида болалар, аёллар, кексалар ҳамда ўзини дин хизматига бағишлаган роҳиб ва зоҳидларнинг дахлсиз ҳисобланиши, уларга нисбатан қурол кўтарилмаслиги борасидаги қарашлари асосида низоли вазиятларда тинч аҳолини асрашга қаратилган халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойиллари ислом ҳуқуқида VIII асрдаёқ шакллангани аниқланган;
Муҳаммад Шайбоний томонидан фиқҳ илмига киритилган “дорул аҳд” (دار العهد – номусулмон давлатлар билан тузилган тинчлик келишуви) тушунчасининг тинчликпарварлик моҳияти замирида диний тафовут сабабли душман деб қабул қилинган давлатлар билан ҳам шартномавий келишув асосида тинч-тотув яшаш тамойили илк ислом давлатчилигида мавжуд бўлгани асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Муҳаммад Шайбоний асарларида халқаро муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Муҳаммад Шайбоний томонидан фиқҳ илмига киритилган “дорул аҳд” (دار العهد – номусулмон давлатлар билан тузилган тинчлик келишуви) тушунчасининг тинчликпарварлик моҳияти замирида диний тафовут сабабли душман деб қабул қилинган давлатлар билан ҳам шартномавий келишув асосида тинч-тотув яшаш тамойили илк ислом давлатчилигида мавжуд бўлгани ҳақидаги хулосалардан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосидаги “Долзарб раддиялар” ва “Мутаассибликка қарши мўътадиллик” деб номланган қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 24 февралдаги 02-03/1262-сон маълумотномаси). Натижада Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний асарларида илгари сурилган динлараро тотувлик тамойилининг тарбиявий аҳамиятини кўрсатишга оид таҳлилларни амалга ошириш учун хизмат қилган;
“Ас-сияр ал-кабир” (السير الكبير) асарида зиммийлар (أهل الذمة – мусулмонлар ҳимоясидаги ғайридинлар) қаторига аҳли китоб (أهل الكتاب  – самовий китоб берилган яҳудий ва насронийлар)дан ташқари ўша даврда яшаган бутпараст ва оташпарастларнинг ҳам киритилиши ҳамда ушбу қоидалар аббосий ҳукмдор ва қозилар томонидан қабул қилингани жамиятда динлараро тотувлик муҳитига сабаб бўлганига оид берилган илмий хулосалар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмаси асосида тайёрланган “Маърифат гулшани” ва “Маърифат зиёси” қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 28 февралдаги 500-сон маълумотномаси). Натижада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ва маҳалла фаоллари фаолияти жараёнида диний бағрикенглик, динлараро, миллатлараро низоларнинг олдини олишда ҳамда бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
Муҳаммад Шайбонийнинг “Ас-сияр ас-сағир” ва “Ас-сияр ал-кабир” асарлари аббосийлар халифалигининг халқаро муносабатларида бирламчи манба сифатида эътироф этилишига асосий сабаб аббосий ҳукмдори Ҳорун ар-Рашиднинг аллома ҳузурида бўлажак шаҳзодаларни ушбу китоблардан таълим олиш тизимини жорий этганига доир фиқҳий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг буюртмаси асосидаги “Жиҳодчилар экстремистик оқимининг вужудга келиши: мақсад ва вазифалари” номли услубий ҳамда “Муҳим савол-жавоблар” номли ўқув қўлланмаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг 2022 йил 19 февралдаги 17/2-371-сон маълумотномаси). Натижада экстремизм ва терроризм каби жиноятларга қарши кураш, бундай жиноятларнинг давлатчилик тараққиёти, жамият ва шахс ҳаётига хавф солувчи оқибатларининг диний жиҳатларини жамоатчиликка тушунтириш, мазкур масалалар юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини, диний билимларини юксалтиришга хизмат қилган;
Муҳаммад Шайбонийнинг уруш пайтида болалар, аёллар, кексалар ҳамда ўзини дин хизматига бағишлаган роҳиб ва зоҳидларнинг дахлсиз ҳисобланиши, уларга нисбатан қурол кўтарилмаслиги борасидаги қарашлари асосида низоли вазиятларда тинч аҳолини асрашга қаратилган халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойиллари ислом ҳуқуқида VIII асрдаёқ шаклланганига оид хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан эфирга узатилган “Буюк юрт алломалари” номли тизимли кўрсатув сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 02 февралдаги 06-31-231-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон илм-фани ва ислом маданияти тамаддунига ҳисса қўшган алломаларимизнинг илмий меросларида илгари сурилган ёшлар маънавияти, таълим-тарбиясини юксалтиришга хазмат қилувчи инсонпарварлик, тинчликсеварлик, маърифатпарварлик ғояларини тарғиб этиш орқали жамият маънавиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish