Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўразов Бобир Бахтиёровичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жалолиддин Румий инсонга оид таълимотининг фалсафий-ахлоқий асослари”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal241.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Соҳибназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жалолиддин Румийнинг инсонга оид таълимотидаги фалсафий-ахлоқий қарашларнинг инсон маънавий камолотидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жалолиддин Румийнинг бой маънавий меросида ифодаланган инсон “олам меҳвари”, оламдаги ҳаракат, ўзгариш ва янгиланишларни инсонда мушоҳада этиш ва инсон орқали тушунтириш, илоҳий муҳаббат, ишқий тафаккур, руҳнинг номаълум манзараларини кашф этиш тўғрисидаги фалсафий-ахлоқий ғояларининг илм-фан тараққиётига қўшган антропоцентристик, гносеологик, психоаналитик, парапсихологик, экзистенциал ва диалектик жиҳатлари исботлаб берилган;
мутасаввифнинг “Маснавийи маънавий”, “Фиҳи мо фиҳи” асарларида “Ваҳдат ул-вужуд” таълимоти таъсирида баён қилинган инсоннинг маънавий ва моддий борлиғига оид тақдир, эрк ва ихтиёр, суврат ва маъно, ақл ва руҳ, вақт ва замон, инсон тийнати каби қарашларининг маърифат, комил инсон ахлоқи, инсон ҳислари парвозини ифодалаши ҳамда миллий маънавиятни бойитиши сабабли инсон камолотига конструктив таъсирчанлиги далилланган;
Жалолиддин Румий илгари сурган тана, руҳ, нафс ўртасидаги диалектик алоқадорлик ҳақидаги ғоялар асосида мутасаввиф “комил инсон” концепциясининг шукроналик, ҳақиқатпарварлик, қатъиятлилик, эътиқод мустаҳкамлиги мезонлари ҳамда тавҳид даражаларининг (қудсий, шуҳудий, вужудий) иродавий моҳияти асослаб берилган;
Жалолиддин Румийнинг ахлоқий муносабатлар тизимини тартибга солишдаги сабр-тоқат, ирода ва маърифат, нафс ва ҳирсни тийиш, умуминсоний қадриятларга содиқлик ғоялари асосида замонавий ёшлар тарбиясида мустаҳкам ирода, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибат, масъулият, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда маънавий тарбиянинг ижтимоий-педагогик механизмларини оптималлаштириш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жалолиддин Румий инсонга оид таълимотининг фалсафий-ахлоқий асосларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Жалолиддин Румийнинг бой маънавий меросида ифодаланган инсон “олам меҳвари”, оламдаги ҳаракат, ўзгариш ва янгиланишларни инсонда мушоҳада этиш ва инсон орқали тушунтириш, илоҳий муҳаббат, ишқий тафаккур, руҳнинг номаълум манзараларини кашф этиш тўғрисидаги фалсафий-ахлоқий ғояларининг илм-фан тараққиёти ҳиссасига қўшган антропоцентристик, гносеологик, психоаналитик, парапсихологик, экзистенциал ва диалектик жиҳатларига доир илмий, амалий ва методологик ғоялар, таклиф ва тавсиялардан ОТ-Ф1-002 “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2017-2020 йй) фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 22 октябрдаги 04-04/01-797-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг тасаввуфий ва умуминсоний қадриятлар, инсоний фазилатлар, ахлоқий меъёр, тамойиллар, нафс ҳамда руҳга оид билимларининг кенгайишига хизмат қилган;
мутасаввифнинг “Маснавийи маънавий”, “Фиҳи мо фиҳи” асарларида “Ваҳдат ул-вужуд” таълимоти таъсирида баён қилинган инсоннинг маънавий ва моддий борлиғига оид тақдир, эрк ва ихтиёр, суврат ва маъно, ақл ва руҳ, вақт ва замон, инсон тийнати каби қарашларининг маърифат, комил инсон ахлоқи, инсон ҳислари парвозини ифодалаши ҳамда миллий маънавиятни бойитиши сабабли инсон камолотига конструктив таъсирчанлиги оид илмий хулосаларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича илмий-амалий ва методик ўқишларида, Жалолиддин Румий фалсафий-ахлоқий қарашлари асосида альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш, марказ томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 24 ноябрдаги 02/462-сон маълумотномаси). Натижада, ўсиб келаётган ёш авлодни аждодлар маънавий-илмий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга, ахлоқий муносабатлар тизимини тартибга солишга, умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат кўникмаларининг шаклланишига, инсон камолотига оид қарашларининг такомиллашувига хизмат қилган;
Жалолиддин Румийнинг ахлоқий муносабатлар тизимини тартибга солишдаги сабр-тоқат, ирода ва маърифат, нафс ва ҳирсни тийиш, умуминсоний қадриятларга содиқлик ғоялари асосида замонавий ёшлар тарбиясида мустаҳкам ирода, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибат, масъулият, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда маънавий тарбиянинг ижтимоий-педагогик механизмларини оптималлаштириш имкониятларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури IV йўналишига оид ёшлар маънавиятини юксалтириш ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар 18-банди “Ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллинтириш” мақсадида “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” тарғибот дастурлари, маънавий-маърифий тадбирлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 21 июндаги 204-сон маълумотномаси). Натижада, Жалолиддин Румийнинг инсонга оид таълимотини фалсафий-ахлоқий асосларини тарғибот қилишга хизмат қилган;
Жалолиддин Румий илгари сурган тана, руҳ, нафс ўртасидаги диалектик алоқадорлик ҳақидаги ғоялар асосида мутасаввиф “комил инсон” концепциясининг шукроналик, ҳақиқатпарварлик, қатъиятлилик, эътиқод мустаҳкамлиги мезонлари ҳамда тавҳид даражаларининг (қудсий, шуҳудий, вужудий) иродавий моҳиятига доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 май куни эфирга узатилган “Ёшлар келажагимиз” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 11 августдаги 01-11/426-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни аждодларимиз илмий, маънавий меросини чуқур англашига ва жамиятда тинчлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилишда, йигит-қизларнинг маънавий ҳамда касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish