Sayt test rejimida ishlamoqda

Носиров  Отабек  Тимуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рус ва ўзбек тиллари дунё лингвистик манзарасида “Йил фасллари” концептосферасининг акс эттирилиши», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1155.
Илмий раҳбар: Джусупов Маханбет Джусупович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Киселёв Дмитрий Анатольевич, филология фанлари доктори, доцент; Бакиров Поён Уралович, филология  фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги «қиш», «ёз», «баҳор» ва «куз» концептларининг умумбашарий ва миллий жиҳатдан аниқланган хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус ва ўзбек тилларининг «Йил фасллари» концептосферасидаги  концептларнинг умуминсоний ва миллий когнитив хусусиятлари вербаллашувида миянинг ақлий тили сифатида шаклланувчи концепт реал дунё ва ҳаёлий оламларнинг объектив ҳолати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олиши асосланган;
ўрганилаётган тиллардаги «қиш», «ёз», «баҳор» ва «куз» каби семантик таркибий қисмлардан иборат фактик материаллар асосида ушбу тушунчаларни идрок этишнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат лингвистик омиллардан, балки экстралингвистик (миллий маданият, урф-одатлар, миллий менталитет, жамиятнинг тарихий ривожланиш хусусиятлари, диний ва бошқа қарашлар позицияси) омиллардан келиб чиқиши далилланган;
рус ва ўзбек тилларининг изоҳли луғатлари материали ҳамда рус тилидаги “метель”, “вьюга”, “пороша”, ўзбек тилидаги “чилла”, “сумалак” каби реалиялар асосида тақвим ва иқлим фасллари ўртасидаги тафовутнинг тарихий шартланиш сабаблари аниқланган;
руслар ва ўзбеклар ҳамда якка тил эгалари (монолингвал) ва икки тил соҳиблари (билингвал) томонидан йил фаслларини идрок этишнинг жамоавий ва индивидуал, психо-эмоционал хусусиятларини аниқлаш асосида рус ва ўзбек лингвистик маданиятларида тақвим байрамларини (Янги йил) бир хил тафаккур этишда психо-эмоционал хусусиятлар устиворлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Когнитив тилшунослик соҳасидаги замонавий тадқиқотларнинг асосий назарий қоидаларини таҳлил қилиш, дунёнинг лингвистик манзарасини «Йил фасллари» концептосферасида акс эттириш  майдони сифатида кўриб чиқиш ҳамда лингвостилистик тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
турли тизимли тилларнинг паремиологик қатламида “Йил фасллари” концептосфераси концептларининг умумбашарий (универсал) ва миллий- ўзига хос хусусиятларини белгилашга доир хулосалардан  ФА-Ф1-Г003 «Замонавий қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» ҳамда ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда белгиланган вазифаларни бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2021 йил 16 ноябрдаги 17-01/221-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва рус тилларида инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвирини билдирувчи сўзларнинг умумий лингвистик ҳодиса эканлиги доирасида эришилган хулосалар қорақалпоқ адабиётшунослигидаги ушбу масалаларни ҳам қиёсий ёритишга хизмат қилган;
дунёнинг лингвистик манзарасидаги «Йил фасллари» концептосферасининг концептлари вербаллашувининг барча   воситаларини уларнинг мазмунининг барча хилма-хиллигида тадқиқ қилиш (мақоллар, сўзлар, топишмоқлар, бадиий матнлар ва форум фойдаланувчиларининг диалоглари) ҳамда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғоялари билан боғлиқ илмий қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Рус маданий-миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданий марказининг 2021 йил 25 сентябрдаги 02-95-сон маълумотномаси). Натижада семинар иштирокчилари учун «Йил фасллари» концептосфера соҳасининг «куз» ва «қиш» лексемаларидаги умумий (умумбашарий) ва миллий-ўзига хос ифода воситаларини, шунингдек, ўзбек ва рус тилидаги фразеологик бирликларда уларнинг тузилиши ва мазмунини аниқлашда янгича ёндашувлар билан танишиш имкони яратилган;
рус ва ўзбек тилларининг дунё лингвистик манзарасида “Йил фасллари” концептларини англатувчи сўзларнинг бадиий матнларда турли поэтик мақсадларда фойдаланилишига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканалининг  «Дунё  адабиёти» теледастурини ва Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом Бухоро», «Саккизинчи мўжиза», «Диёр» телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маъданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 2/2021-сон маълумотнома.) Натижада ушбу кўрсатув мухлисларининг миллий тилга бўлган ҳурмати ва рус  тилини ўрганишга бўлган қизиқиши ошишига, телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишига, келтирилган таҳлиллар орқали телетомошабинларнинг билимини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish