Sayt test rejimida ishlamoqda

Гудзина Виктория Анатольевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « ХХ аср рус ва ўзбек шеъриятида бахт мавзуси ифодаси  (А.Ахматова ва Зулфия ижоди мисолида)», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.Ph D/Fil1615.
Илмий раҳбар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Киселев Дмитрий Анатольевич, филология фанлари доктори, доцент; Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд  давлат  университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрдаги рус ва ўзбек хотин-қизлар шеъриятида А.Ахматова ва Зулфиянинг шеърларини қиёсий тадқиқ этиш асосида бахт категорияси талқинидаги серқатламликни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус ва ўзбек шеъриятида аёл муаллифларнинг поэтик хулқ-атвор модели уларнинг гендер хусусиятлари билан турлича боғлиқлиги ҳамда соф «аёл» лирикасининг мавзу доираси кенгайганлиги аёллар шеъриятида иккита қарама-қарши томон – феминлик ва маскулинлик жиҳатлари акс этганлиги билан шартланганлиги асосланган;
Ахматова ва Зулфия бадиий оламидаги устувор хусусиятлар асосида улар шеъриятининг мазмунли векторини ташкил этувчи доминант категорияларидан бири сифатида бахт концепти уч бахт – муҳаббат, бахт – Ватан, бахт – ижод асосий йўналишларда тақдим этилган кўп компонентли хусусиятларининг умумлаштирилган шакллари орқали ифодаланиши аниқланган;
ҳар иккала муаллиф ижодининг функционал-ғоявий муштараклиги бахт категорияси талқинида аёллар шеърияти дунёни идрок этишнинг ва акс эттиришнинг ўзгача шакли сифатида фелицитар мавзунинг шахсий ва ижодий идрок этиш усуллари синтези билан белгиланиши далилланган;
Ахматова ижодининг фелицитар концепциясида шоирнинг бахти унинг пайғамбар миссиясида намоён бўлса, Зулфия ижодининг маъно шакллантирувчи ядроси шеърий истеъдоддан туғилган ҳамма нарса узоқ азоблардан кейин бахт келтириши ғояси бадиий-услубий воситалар орқали таъминланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср рус ва ўзбек шоиралари Анна Ахматова ва Зулфия ижодида бахт категорияси талқини бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
ХХ аср рус ва ўзбек адабиётида бахт категориясининг маиший категория сифатида бадиий тақдим этилиши, шеърий асарларда ўз аксини турли талқинларда намоён этишига оид илмий хулосалардан Ф1-ХТ-19919 «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги аҳамияти» номли  фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 88-87-1351/04-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек шеъриятида бахт тоифасини гендер белгилари уфқи орқали тасаввур қилиш, замонавий адабий жараённинг муҳим жиҳатларини ишлаб чиқиш орқали аёл дунёқарашининг ҳар хил хусусиятларини аниқлаш ва декодлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш имконияти яратилган;
ҳар иккала муаллиф ижодининг функционал-ғоявий муштараклиги бахт категорияси талқинида аёллар шеърияти дунёни идрок этишнинг ва акс эттиришнинг ўзигача шакли сифатида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси «Неделя» дастуридан ўрин олган  «Менда шундай қалб: Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия туғилган куннинг 106 йиллигига бағишланган» телевизион ахборотни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телекомпаниясининг 2021 йил 4 мартдаги 232-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг Зулфия шеърияти, унинг бой маънавий дунёси хусусиятлари ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар кўрсатув мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Ахматова ва Зулфия бадиий оламидаги устувор хусусиятлар асосида улар шеъриятининг мазмунли векторини ташкил этувчи доминант категорияларидан бири сифатида бахт концептининг структур функционал хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Рус маданияти марказида ўтказилган «Женская поэзия в современном литературном процессе России и Узбекистана» мавзусидаги илмий-амалий семинар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданий марказининг 2021 йил 25 сентябридаги 02/94-сон маълумотнома). Натижада семинар иштирокчиларининг Анна Ахматова ва Зулфия шеъриятида куйланган бахт мавзуси, ундаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари юзасидан тафаккурларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish