Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразоқов Гулмурод Мусурмонқуловичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мафкуравий омилларнинг Ўзбекистон ёшлари замонавий тафаккури шаклланишига таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal438.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида мафкуравий омилларнинг ёшлар замонавий тафаккури шаклланишига таъсирининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“мафкуравий тамойиллар” тушунчасининг ғоя, мафкура, ғоялар тизими, мафкуравий тизимнинг таркибий қисми, ғоявийлик, мафкуравий иммунитет ва мафкуравий профилактика, ғоявий тарбия каби мезонлари, мафкуравий фаолият, мафкуравий таҳдид, мафкуравий полигон каби ҳодисалар, воқеа ва жараёнларни, мақсад ва муддаоларни акс эттирадиган энг муҳим ва умумий тушунчалардан бири сифатидаги мазмун-моҳияти, ижтимоий-фалсафий таъсирчанлиги очиб берилган;
Янги Ўзбекистон ёшлари шаклланишига таъсир кўрсатадиган мафкуравий омилларнинг илм-фан асосларини чуқур эгаллаш, касбий профессионал кўникмаларга эга бўлиш, ахлоқий маданият ва маънавий савияни ўстириш, мустақил ва ижодий дунёқарашни шакллантириш хусусиятларининг ёш авлодни ғоявий тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш омили сифатидаги аҳамияти асослаб берилган;
мафкуравий омиллар амалиётининг ҳар бир ёшнинг камолга етишиш, амалий фаолиятининг мақсад-муддаолари билан узвий боғлиқлик ва ижтимоий фаоллик билан диалектик алоқадорлик қонуниятлари ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, идеалга интилиш ва ёшлар маънавий қиёфасини такомиллаштириш каби хусусиятларининг инновацион ва креатив таъсири натижасида ёшлар тафаккурини янгилаш ва замонавий қиёфасини шакллантириш механизми такомиллаштирилган;
ёшларни мафкуравий омиллар асосида камолга етказиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш механизмини янада оптималлаштиришга хизмат қиладиган оила – таълим – фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини такомиллаштириш, миллий манфаатларни таъминлаш хусусиятларига оид назарий хулосалар ҳамда ғоявий саводхонликни ошириш, оммавий ахборот воситаларининг мафкуравий таҳдидларга қарши фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим-тарбия жараёнининг ғоясизланишига йўл қўймаслик чора тадбирлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мафкуравий омилларнинг Ўзбекистон ёшлари замонавий тафаккури шаклланишига таъсири ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“мафкуравий тамойиллар” тушунчасининг ғоя, мафкура, ғоялар тизими, мафкуравий тизимнинг таркибий қисми, ғоявийлик, мафкуравий иммунитет ва мафкуравий профилактика, ғоявий тарбия каби мезонлар, мафкуравий фаолият, мафкуравий таҳдид, мафкуравий полигон каби ҳодисалар, воқеа ва жараёнларни, мақсад ва муддаоларни акс эттирадиган энг муҳим ва умумий тушунчалардан бири сифатидаги мазмун-моҳияти, ижтимоий-фалсафий таъсирчанлиги ва креатив-тарбиявий аҳамиятига оид илмий хулоса ва таклифлардан ИФ 1-093 фундаментал лойиҳа доирасида чоп этилган “Жаҳон фалсафаси қомуси”нинг “мафкура”, “мафкура омили”, “мафкура тамойили” мақолаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 22 июндаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, “мафкура”, “мафкура омили”, “мафкура тамойили” тушунчаларини фалсафий ўзаро диалектик боғлиқ субстанционал воқеликлар сифатида келиши, детерминистик ва индетерминистик моҳияти очиб берилган ва уларнинг моҳиятига доир илмий хулосалар қомусни бойитишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон ёшлари шаклланишига таъсир кўрсатадиган мафкуравий омилларнинг илм-фан асосларини чуқур эгаллаш, касбий профессионал кўникмаларга эга бўлиш, ахлоқий маданият ва маънавий савияни ўстириш, мустақил ва ижодий дунёқарашни шакллантириш хусусиятларининг ёш авлодни ғоявий тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш омили сифатидаги аҳамиятига оид назарий хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 июль 2017 йилдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” фармонида белгиланган вазифаларни, бажаришда, “Биз Ватанга таянчмиз” акцияси, “Энг буюк жасорат - маънавий жасоратдир” мавзуидаги давра суҳбатлари чора-тадбирлар режаси ҳамда маънавий-маърифий тарғибот дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 11 ноябрдаги 04-13/2705-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар тафаккурини янгиланишига, инновацион ва замонавий дунёқарашни ёшлар қиёфасида шакллантиришга ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олувчи талаба-ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитет ва замонавий тафаккурнинг шаклланишига хизмат қилган;
мафкуравий омиллар амалиётининг ҳар бир ёшнинг камолга етишиш, амалий фаолиятининг мақсад-муддаолари билан узвий боғлиқлик ва ижтимоий фаоллик билан диалектик алоқадорлик қонуниятлари ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, идеалга интилиш ва ёшлар маънавий қиёфасини такомиллаштириш каби хусусиятларининг инновацион ва креатив таъсири натижасида ёшлар тафаккурини янгилаш ва замонавий қиёфасини шакллантириш механизмларига оид илмий-назарий ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор дастурининг III. боб “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, диний экстремизм, акидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирлар” тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат Кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 2 декабрдаги 02/07-1051-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон давлатининг модернизацияси ва ёшларга доир сиёсатида мафкуравий омилларнинг ёшлар имкониятларини рўёбга чиқаришда самарали йўллари ва усуллари маънавий-маърифий тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳозирги ёшларни мафкуравий омиллар асосида камолга етказиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш механизмини янада оптималлаштиришга хизмат қиладиган оила – таълим – фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини такомиллаштириш, миллий манфаатларни таъминлаш хусусиятларига оид назарий хулосалар ҳамда ғоявий саводхонликни ошириш, оммавий ахборот воситаларининг мафкуравий таҳдидларга қарши фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим-тарбия жараёнининг ғоясизланишига йўл қўймаслик чора тадбирларига оид назарий хулосалар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Yoshlar” телеканалининг бир қатор кўрсатувлари, “Биз томонларда” теледастурининг  сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Yoshlar” телерадиоканали АЖнинг 2021 йил 27 сентябрдаги 14-01-153-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон давлатининг модернизацияси ва ёшларга доир сиёсатининг мафкуравий омиллари, ёшлар имкониятларини рўёбга чиқаришнинг самарали йўллари, замонавий ёш авлоднинг ғоявий-мафкуравий омиллар таъсирида камолга етишишида олиб борилаётган гоявий-мафкуравий жараёнларга оид кўрсатувларнинг мазмунини бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish