Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Дилмурод Абдулвосидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўтлоқи соз тупроқлар шароитида Лоғон кони  бентонит лойқасини ғўзада қўллаш самарадорлиги (Марказий Фарғона мисолида)”, 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2021.4.PhD/Qx504.
Илмий раҳбар: Тунгушова Дилбар Абдукаюмовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Иброхим Набиевич, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, катта илмий ходим; Ташкузиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади марказий Фарғонанинг суғориладиган ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлари унумдорлигини сақлаш ҳамда ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда Лоғон кони бентонит лойқасини қўллаш усули, муддати ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Марказий Фарғонанинг суғориладиган ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлари шароитида ғўза парваришида минерал ўғитларнинг N150P105К75 ва N200P140К100кг/га меъёрларида Лоғон кони бентонит лойқасини қўшимча озиқа сифатида қўллаш усули, муддати ва меъёрлари аниқланган (кузги шудгор остига ҳар йили 1,5-3,0 т/га);
Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлари шароитида Лоғон бентонит лойқасини минерал ўғитларга қўшимча озиқа сифатида кузги шудгор остига ҳар йили 1,5-3,0 т/га қўллашнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишдаги самарадорлиги аниқланган;
минерал ўғитларнинг N150P105К75 ва N200P140К100 кг/га меъёрларига қўшимча озиқа сифатида кузги шудгор остига ҳар йили бентонит лойқасини 1,5-3,0 т/га қўлланиши тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий ҳусусиятлари яхшиланиши, яъни, ҳажм массаси 0,023-0,028 г/см3 га камайишиши, ғоваклиги 0,783-1,044%, донадорлиги 1,92-3,57% га ҳамда тупроқдаги гумус миқдори 0,003-0,007%, умумий азот 0,002-0,006%, фосфор 0,005-0,015%, ва калий 0,0012-0,030% га ортиши аниқланган;
Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлари шароитида кузги шудгор остига ҳар йили 1,5-3,0 т/га қўлланганда тупроқдаги зарарли тузлар миқдори 10,1-11,2%, сульфат иони 10,3-11,1% га камайган, шўр ювиш учун сарфланадиган сувни самарадорлиги 15,1-19,6% га ортиши аниқланган;
Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида Лоғон кони бентонит лойқасини минерал ўғитларнинг N150P105К75 ва N200P140К100 кг/га меъёрига қўшимча озиқа сифатида кузги шудгор остига ҳар йили 1,5-3,0 т/га қўлланиши натижасида ғўзанинг ўсиши, ривожланиши жадаллашиб, пахта ҳосили 1,9-3,2 ц/га ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлар унумдорлигини сақлаш ҳамда ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда Лоғон кони бентонит лойқасини қўлаш усули, меъёри ва муддатларини самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлари шароитида бентонит лойқасини қўллаш бўйича” тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 02/020-4749-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Наманган вилояти шароитида агрокластерлар, фермер хўжаликлари учун ғўза парваришида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Лоғон кони бентонит лойқасини кузги шудгор остига 1,5 ва 3,0 т/га минерал ўғит N150P105К75 кг/га меъёрларига қўшимча равишда Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган ўтлоқи соз ўртача шўрланган тупроқлар шароитида “Навоий қатъияти” (12 га) ва “Бусалфа Отабоева” (9 га) фермер хўжаликларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 02/020-4749-сон маълумотномаси). Натижада ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши яхшиланиб, назоратга нисбатан “Навоий Қатъияти” фермер хўжалигида 1,8-2,4 ц/га, “Бусалфа Отабоева” 1,7-2,2 ц/га қўшимча ҳосил олинган, рентабелликни 5-7% га ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish