Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанкулова Гавхар Норкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги юмшоқ буғдой навларининг ҳосилдорлиги ва технологик сифат кўрсаткичларининг ўрим муддатларига боғлиқлиги”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Qx291.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Бозорович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Эгамов Илхомжон Урайимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспрементал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг турли тупроқ-иқлим шароитларида кузги юмшоқ буғдой навларининг ҳосилдорлиги ва технологик сифат кўрсаткичларига ўрим муддатларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг турли тупроқ-иқлим шароитларида Яксарт, Туркистон, Ғозғон, Краснодарская-99 ва Селянка кузги буғдой навларининг ҳосилдорлиги, доннинг технологик ва уруғлик сифат кўрсаткичларини  дон намлигига асосланган муддатдаги ўримлар таъсири аниқланган;
ҳосил структурасини ўрим-йиғимнинг турли муддатларида минтақалар кесимида ўзгариши ва етиштирилган буғдой донининг 20-22%, 14-16%, 10-12% ва 8-9% намликларда бошоқ оғирлиги ва бошоқдаги донлар сони аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида хорижий селекцияга мансуб Селянка ва Краснодарская-99 (70,3-72,4 ц/га), ўрта минтақада маҳаллий Яксарт ва Ғозғон (66,7-69,3 ц/га) чўл ҳудудларида маҳаллий Туркистон навлари юқори (57,3 ц/га) ҳосил бериши аниқланган;
турли тупроқ-иқлим шароитида буғдой навларининг ривожланиш фазаларида барг сатҳи тоғ олди ҳудудида навларда энг юқори кўрсаткич гуллаш фазасида 55659,5 м2/га ни ташкил этиб, чўл ҳудудига нисбатан 11076,2 м2/га, ярим чўл ҳудудига нисбатан 1783,8 м2/га барг сатҳининг ортиши аниқланган;
турли тупроқ-иқлим минтақаларида кузги буғдой навларини турли намликда ўриб олиш муддатларини доннинг сифат кўрсаткичларига таъсири вилоятнинг марказий (Қарши) ва чўл (Касби) ҳудудларида ўсимликлар мум пишиш даврида юқори ҳарорат молекулалараро оқсил дисулфидли боғланишлари туфайли оқсил молекулаларининг фаолроқ тўпланиши ва клейковина миқдори (29,9-30,7%), тоғ олди (Шаҳрисабз) ҳудудида эса мум пишиш давридаги илиқ ҳарорат (24,2-26,1 оС) ва ҳавонинг нисбий намлиги (45,1-52,7%) таъсирида доннинг тўлиқ пишиш фазасида юқори (28,9%) бўлиши аниқланган;
кузги буғдой навларини турли тупроқ-иқлим шароитлари ва навнинг биологиясига боғлиқ ҳолда, доннинг намлиги 14-16% бўлганда тоғ олди минтақада Краснодарская-99 (56,3%) ва Селянка (51,8%), марказий минтақада Ғозғон (49,7%) ва Яксарт (43,9%), чўл минтақада Туркистон (23,7%) навларида рентабеллик даражаси юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги юмшоқ буғдой навларининг ҳосилдорлиги ва технологик сифат кўрсаткичларининг ташкил этиладиган ўрим муддатларига боғлиқлиги бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Ғозғон нави дон таркибидаги намлик 14% бўлганда Тўқсонов Раҳим Равшвнович ф/х (Шахрисабз ҳудудида) 25 гектар, Ҳазратқул ўғли Муҳаммади ф/х (Қарши ҳудудида) 20 гектар, жами 45 гектар майдонда ўриш жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/021–4575–сон маълумотномаси). Натижада Ғозғон навидан 56,4-55,7 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 45,1-37,7%, иқтисодий самарадорлик 2717,0-2363,5 минг сўмни ташкил этган;
Краснодарская-99 нави дон таркибидаги намлик 14% бўлганда Кеш пахлавон Бобоқул фермер хўжалиги (Шахрисабз ҳудудида) 40 гектар майдонда ўриш жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/021–4575–сон маълумотномаси). Натижада Краснодарская-99 навидан 52,5 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 34,1%, иқтисодий самарадорлик  2067,5 минг сўмни ташкил этган;
Яксарт нави дон таркибидаги намлик 14% бўлганда Ҳазратқул ўғли Муҳаммади ф/х (Қарши ҳудудида) 20 гектар, Ҳамзаев Асадбек ф/х (Касби ҳудудида) 25 гектар, жами 45 гектар майдонда ўриш жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/021–4575–сон маълумотномаси). Натижада Яксарт навидан ўртача 54,5-52,8 ц/га ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 35,3-32,6% ни, иқтисодий самарадорлик 2202,5-2014,0 минг сўмни ташкил этган;
Туркистон нави дон таркибидаги намлик 14% бўлганда Ҳамзаев Асадбек ф/х (Касби ҳудудида) 20 гектар майдонда ўриш жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/021–4575–сон маълумотномаси). Натижада 53.8 ц/га ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 32,2% ни, иқтисодий самарадорлик 2029,0 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish