Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Ферузахон Аҳмаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Сирҳиндий “Мактубот” асарининг нақшбандия-мужаддидия тариқати шаклланишидаги аҳамияти”, 24.00.01 – ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Isl17.       
Илмий раҳбар: Усмонов Иброҳим Собирович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI./Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амонов Меҳрожиддин Узбекович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Сирҳиндий “Мактубот” асарининг нақшбандия-мужаддидия тариқати шаклланишидаги ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
xviI асрларда Марказий Осиёда руҳий тарбия (التربية الروحية), пиру муридлик (المرشد والمريد), зикр ((الذكر каби масалалар нотўғри талқин этила бошлагани сабабли уларни тартибга солиш мақсадида Аҳмад Сирҳиндийнинг “Мактубот” асарида жамлаган 535 мактубидан 149 таси минтақанинг Бадахшон, Балх, Бухоро, Хоразм, Кобул, Самарқанд ҳудудларига юборилгани аниқланган;
“Мактубот” асаридаги 22 та мактубда нақшбандия тариқатининг жаҳонда кенг тарқалишига асосий сабаб ушбу тариқатнинг бирор-бир ҳудудга хосланмагани, шариат талабларига (المتطلبات الشرعية) ҳамоҳанг эканлиги, ижтимоий ҳаётдаги масалаларга жавоб бера олиш хусусиятлари эканлиги исботланган;
Аҳмад Сирҳиндий нақшбандиядаги ўзгаришларни тафтиш қилиши натижасида суфийларнинг каромат (الكرامة – Аллоҳдан валийларга бериладиган ғайриоддий фазилатлар)га ортиқча берилиши – ғулувга, маломат  الملامة) – ўз нафсини айблаш)да ҳаддан ошиши – нафс айблари билан овора бўлиб, умрни зое қилишга, шатаҳот (الشطحات – маънавий сархушлик ҳолатида бехосдан айтиб юбориладиган сўзлар) динда фитна чиқаришга сабаб бўлишини асослаб, тариқатда янгиланишни амалга оширгани очиб берилган;
XIV-XVI асрлардаги ваҳдату-л-вужуд (الوجود وحدة  – Илоҳ ва олам вужудини бир борлиқда кўриш) назариясига муқобил Аҳмад Сирҳиндийнинг ваҳдату-ш-шуҳуд (وحدة الشهود – борлиқда Яратувчининг ягоналигини кўриш) таълимоти ислом оламида кенг тарқалиб бораётган Яратувчи ва яралмишнинг бирлиги борасидаги қарашларни ислоҳ қилинишига сабаб бўлгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Сирҳиндий “Мактубот” асарининг нақшбандия-мужаддидия тариқати шаклланишидаги аҳамияти мавзуси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
xviI асрларда Марказий Осиёда руҳий тарбия (التربية الروحية), пиру муридлик (المرشد والمريد), зикр ((الذكر каби масалалар нотўғри талқин этила бошлагани сабабли уларни тартибга солиш мақсадида Аҳмад Сирҳиндийнинг “Мактубот” асарида жамлаган 535 мактубидан 149 таси минтақанинг Бадахшон, Балх, Бухоро, Хоразм, Кобул, Самарқанд ҳудудларига юборилгани аниқлангани хусусидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Тасаввуфга кириш” ўқув қўлланмаси, “Тасаввуф атамалари” изоҳли луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 12 январидаги 02-03/146-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар ўқувчи ва талабаларда нақшбандия-мужаддидия тариқати амалиётига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
“Мактубот” асаридаги 22 та мактубда нақшбандия тариқатининг жаҳонда кенг тарқалишига асосий сабаб ушбу тариқатнинг бирор-бир ҳудудга хосланмагани, шариат талабларига (المتطلبات الشرعية) ҳамоҳанг эканлиги, ижтимоий ҳаётдаги масалаларга жавоб бера олиш хусусиятлари эканлиги исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида нашр этилган Сўфи Оллоҳёрнинг “Саботу-л-ожизийн” асари таржимасини тайёрлаш ва мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 01 июндаги 01-07/86-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг нақшбандия таълимоти таълимоти борасидаги билимларини янада бойишига ҳисса қўшилган;
Аҳмад Сирҳиндий нақшбандиядаги ўзгаришларни тафтиш қилиши натижасида суфийларнинг каромат (الكرامة – Аллоҳдан валийларга бериладиган ғайриоддий фазилатлар)га ортиқча берилиши – ғулувга, маломат  الملامة) – ўз нафсини айблаш)да ҳаддан ошиши – нафс айблари билан овора бўлиб, умрни зое қилишга, шатаҳот (الشطحات – маънавий сархушлик ҳолатида бехосдан айтиб юбориладиган сўзлар) динда фитна чиқаришга сабаб бўлишини асослаб, тариқатда янгиланишни амалга оширгани очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари” энциклопедиясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 15 апрелдаги 02/185-сон маълумотномаси). Натижада, тариқат амалиётига доир масалалар моҳияти кенгроқ очиб берилиб, нотўғри талқин этувчи тоифаларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
XIV-XVI асрлардаги ваҳдату-л-вужуд (الوجود وحدة  – Илоҳ ва олам вужудини бир борлиқда кўриш) назариясига муқобил Аҳмад Сирҳиндийнинг ваҳдату-ш-шуҳуд (وحدة الشهود – борлиқда Яратувчининг ягоналигини кўриш) таълимоти ислом оламида кенг тарқалиб бораётган Яратувчи ва яралмишнинг бирлиги борасидаги қарашларни ислоҳ қилинишига сабаб бўлгани далиллангани ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК қошидаги “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” тизимли кўрсатувлари сценарийларини шакллантиришда фойдаланилган (“O‘zbekiston” телерадиоканали 2021 йил 6 июлдаги 02-40/1137-сон маълумотномаси). Натижада ваҳдату-л-вужуд ҳамда ваҳдату-ш-шуҳуд тушунчалари моҳияти ҳақида кенг билимлар шаклланиши ва ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish