Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Максуд Атабаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда касаллик авж олишининг клиник-патогенетик механизмларини баҳолаш ва даволашни муқобиллаштириш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib45.

Илмий маслаҳатчи: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.

Расмий оппонентлар: Айвазян Александр Артемович (Арманистон), тиббиёт фанлари доктори; Каримов Мариф Шокирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфаров Анвар Комилджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги (СБК) билан оғриган беморларда юрак қон-томир тизимини структур-функционал ремоделланишини ва калций-фосфор алмашинуви хусусиятларини ўрганиш ҳамда турли даволаш схемаларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

СБК билан оғриган беморларда буйраклар фаолиятини баҳолаш учун қон зардобида креатинин ва цистатин С ёрдамида коптокчалар филтрацион тезлигини  ҳисоблаш натижаларини қиёсий таққослаб, цистатинин Снинг диагностик афзаллиги асосланган;

СБК стандарт терапиясига фелодипин ва ибандронат комбинацияси қўшилганда КФТ пасайиши секинлашгани аниқланган;

СБК стандарт терапияси схемасига калций антогонистлари қўшилганда қон зардобида остеопороз маркерлари концентрацияси пасайиши ва СБК стандарт терапияси таркибида ибандронат бўлганда СБК туфайли келиб чиққан иккиламчи гиперпаратиреоз бузилиши ҳолати, калций-фосфор алмашинуви яхшиланганлиги кўрсатилган;

СБК билан оғриган беморларда эндотелиал функция кўрсаткичларига таъсири бўйича фелодипинни, шунингдек фелодипин билан ибандронатни комбинацияси амлодипиндан афзаллиги аниқланган;

СБК билан оғриган беморлардаги АГ да ГК беморларидан фарқли ўлароқ чап қоринча гипертрофияси ва чап қоринчанинг систолик функциясини пасайишининг яққолроқ намоён бўлиши ва  калций каналлари блокаторлари қўшилиши ишончли ижобий самара бериши туфайли, чап қоринча систолик фаолияти ҳамда юрак чап қисми ҳолати структур кўрсаткичларини яхшиланиши кузатилган.

кальций каналлари блокаторларини СБК стандарт терапияси таркибига киритилиши артериал босимнинг вареабеллиги (амлодипин туфайли), юрак уриш частотасини (фелодипин ҳисобига) ва артериал босимни қўшимча пасайтиришга олиб келиши кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

СБК беморларида калций-фосфор алмашинувининг хусусиятлари, юрак қон-томир тизимининг структур-функционал ремоделланиши ҳамда турли даволаш схемаларини самарадорлигини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

Турли даволаш схемалари фонида СБК беморларида артериал қон босимнинг суткалик профилини баҳолаш бўйича услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 августдаги 8Н-М/108-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллиги беморларидаги артериал қон босим циркад ритми бўйича замонавий ташхислаш, касалликнинг кечиши ва даволаш жараёни ҳолатини мониторинг қилиш имкониятини берган.

тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси, Республика нефрология илмий-амалий марказида ва Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8н-д/43-сон маълумотномаси). Шу нуқтаи назардан касаллик кечишини прогнозлаш, СБК беморларни диализгача бўлган даврини 60–70 фоизгача узайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish