Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутфиллаев Улуғбек Махмудовичнинг
фалсафа доктори  (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Веб-илова дастурида яратилган  виртуал ресурслар асосида олий таълим ўқув жараёнини такомиллаштириш”, 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3808.
Илмий раҳбар: Арипов Мирсаид Мирсидикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06 асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муминов Баходир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Файзиева Махбуба Рахимжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади веб-илова дастурида яратилган виртуал ресурслардан фойдаланиб олий таълим муассасалари ўқув жараёнини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
веб-иловалар дастурий таъминоти тузилмалари (билимлар, берилганлар базалари, педагогнинг шахсий кабинети, талабанинг шахсий кабинети) булутли (GoogleDrive, OneDrive, Dropbox Mega) технологиялар имплементацияси воситасида  табиий фанлар йўналишидаги “Одам ва ҳайвонлар физиологияси”, “Ўсимликлар физиологияси” ўқув курслари мазмунан такомиллаштирилган;
веб-илованинг дастурий таъминоти “Энг қисқа йўл”, “Кесилган дарахт” каби фрейм технологиялари воситасида ишлаб чиқилган билимлар базаси, назорат саволларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Одам ва ҳайвонлар физиологияси”, “Ўсимликлар физиологияси” ўқув курслари бўйича яратилган виртуал ресурслардан фойдаланиб маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этишнинг конвергент (интеллектуал фикрлаш) ва дивергент (ижодий фикрлаш) методикалари аниқлаштирилган;
компьютер имитацион моделлардан фойдаланиб ўқитиш технологиялари воситасида  ўқув жараёнини Веб-илова дастури виртуал ресурслари (электрон кутубхона, Google Apps булутли технологияси, медиа таълим ва виртуал таълим)  визуаллаштириш ва масофадан таълим олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компьютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар учун веб-иловалар дастурий таъминотидан фойдаланиш методикаси бўйича қўлга киритилган натижалар асосида:
веб-илованинг дастурий таъминоти “Энг қисқа йўл”, “Кесилган дарахт” каби фрейм технологиялари воситасида ишлаб чиқилган билимлар базаси, назорат саволларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган таклифлардан “ОТ – Атех -2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 29 сентябрдаги 2380/3002.01-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал ресурслардан веб-илова дастури сифатида фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари аниқланган, табиий фанлар йўналиши бўйича ишлаб чиқилган имитацион моделларни ўқув жараёнига татбиқ этиш сифати ва самарадорлиги  ошган;
веб-иловалар дастурий таъминоти тузилмалари (билимлар, берилганлар базалари, педагогнинг шахсий кабинети, талабанинг шахсий кабинети) булутли (GoogleDrive, OneDrive, Dropbox Mega) технологиялар имплементацияси воситасида  табиий фанлар йўналишидаги “Одам ва ҳайвонлар физиологияси”, “Ўсимликлар физиологияси” ўқув курслари мазмунан такомиллаштирилганлиги юзасидан илмий тавсиялардан “И-2016-4-15 “Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 29 сентябрдаги 2380/3002.01-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассаларининг барча фанларидан виртуал ресурслар яратиш ва улардан  ўқув жараёнида фойдаланишни кенг йўлга қўйиш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган;
компьютер имитацион моделлардан фойдаланиш бўйича ўтказилгантажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлашга мўлжалланган квалиметрик методларни қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган илмий тавсиялардан “И-2016-4-15 “Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)”мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 29 сентябрдаги 2380/3002.01-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал ресурсларни ўқув жараёнига татбиқ қилиш имкониятлари кенгайган ва талабаларда мотивацион-қизиқиш ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish