Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбетов Жолымбет Кабуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ халқ дастони Жаҳоншо» (генезиси, типологияси, жанрий хусусиятлари ва образлар системаси), 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil624.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хошниязов Жалғасбай, филология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жаримбетов Қурбанбай, филология фанлари доктори, профессор; Сабирова Насиба Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоқ халқ достони «Жаҳоншо»нинг генезиси, типологияси, жанрий хусусияти ва образлар системасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Жаҳоншо» достони қадимги туркий халқлар ва қорақалпоқ фольклорида акс этган архаик сюжетлар ҳамда мифопоэтик тафаккурнинг бадиий тадрижи билан боғлиқ эканлиги, аньанавий равишда эпик шаклга тушган, қадимги манбаси ибтидоий даврдаги эпос эканлиги далилланган;
достон сюжети унинг тарихий қатламидаги VII-VIII асрларда Евроосиёнинг катта қисмини ўз ичига олган Турк хоқонлиги даврининг воқеаларини қамраб олган Ўрта Осиё халқлари фольклоридаги эртаклик ва ноэртаклик наср жанрлари намунасида ўз аксини топган тарихий ривоят (аңыз), қаҳрамонлик, сеҳрли, ҳаётий-маиший эртакларининг синтези кўринишидаги сюжетлар асосида шакллангани аниқланган;
«Жаҳоншо» достонининг эпик қаҳрамонликни ўзида акс эттирувчи мотивлар ва образларнинг типологик белгилари қаҳрамонлик эпос жанрининг талабларига жавоб бериши далилланган;
«Жаҳоншо» достони поэтикасида Қурбанбайнинг индивидуал жировчилик санъатининг таъсири сезилиши, айниқса бу хусусият достоннинг асосий сюжет линиясини таъминловчи сафар мотивининг анъанавий эпик намуналардан йироқлашмаган ҳолда қаҳрамоннинг илм-ҳунар эгаллашга интилишини тасвирлашга йўналтирилганлигида ҳамда достоннинг поэтик баён шаклларида шеърий баён усулининг етакчилигида кўриниши ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Жаҳоншо» достони генезиси, типологияси, жанрий хусусиятлари ва образлар системасини қиёсий-типологик аспектда тадқиқ қилиш асосида:
«Жаҳоншо» достонининг ёзиб олиниши, нашр қилиниши ва ўрганилиши тарихи, достон сюжетидаги қадимий туркий халқларнинг тарихий қатламлари ва архаик фольклор намуналарининг қиёсий типологияси бўйича илмий-назарий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф-1-005. «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш» (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг «Қорақалпоқ халқ достонларига оид илмий тадқиқотлар тавсифи» бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 30 сентябрдаги 17.01/239-сон маълумотномаси). Натижада, «Жаҳоншо» достонининг қорақалпоқ фольклоршунослигида ўрганилиши тарихига оид илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган;
«Жаҳоншо» достонидаги мотивлар ва образларнинг типологик белгиларини қиёсий ўрганиш орқали достоннинг эпик қаҳрамонликни ўзида акс эттирувчи қаҳрамонлик эпос жанрига мансуб эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан ёш ижодкорларга бағишланган амалий ва маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 114-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорлар асарларида қаҳрамонлик, ватанпарварлик руҳини шакллантиришга, улар ижодиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
«Жаҳоншо» достони поэтикасида ва композициясида асосий хусусиятлар бўлган достоннинг асосий сюжет линиясини таъминловчи сафар мотивининг анъанавий эпик намуналардан йироқлашмаган ҳолда қаҳрамоннинг илм-ҳунар эгаллашга интилишини тасвирлашга йўналтирилганлигида ва достоннинг поэтик баён шаклларида шеърий нутқ усулининг етакчи эканлигини тасдиқловчи илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг «Ассалаўма-алейкум, Қарақалпақстан!», «Гәўҳар сөзлер» сингари кўрсатувларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 февралдаги 01-02/88-сон маълумотномаси). Натижада, «Жаҳоншо» достони генезиси ва типологияси, ушбу достон мазмунидаги илм-ҳунар эгаллашга интилишни тарбиялашга оид илмий фикрлар ва миллий эпик мероснинг тарбиявий аҳамияти кенг жамоатчиликка тарғиб қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish