Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдихалилов Фитрат Абдихалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳарсозликда турар-жой масканларини автотранспорт шовқинидан ҳимоялашнинг инновацион ечимлари”, 18.00.02-“Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (техника фанлари)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2582.
Илмий раҳбар: Хотамов Асадулла Тоштемирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSс.03/30.12.2021.А.11.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Уроқов Аслиддин Хушвақтович, ҳамда архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Ҳасанов Азамат Озадович.
Етакчи ташкилот: “ТОШКЕНТБОШПЛАНЛИТИ” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шаҳар аҳолисини автотранспорт шовқинидан ҳимоя қилиш билан бирга аҳолига муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент шаҳар кўча-йўл тармоғи (КЙТ) зичлиги  КЙТ узунлигининг шаҳар умумий майдонига нисбати орқали аниқланган;
Тошкент шаҳри халқа йўлларида автотранспорт ҳаракат жадаллиги, тезлиги, таркиби ҳамда оғирлигини транспорт шовқинига комплекс таъсири реал кўча шароитида экспериментал тадқиқот натижасида аниқланган;
Тошкент халқа йўллари бўйлаб шовқин қайтарувчи махсус экранларни режалаштиришнинг шаҳарсозлик нуқтаи назаридан оптимал жойлашуви ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳридаги Халқа йўли ва Кичик халқа йўли  бўйича автотранспорт ҳаракати жадаллигининг дастлабки картограммаси экспериментал тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган;
интеграциялашган конструкция ёрдамида шовқин даражасининг 40% га камайтиришга эришиш экспериментал асосланган;
автотранспорт ҳаракати жадаллиги, тезлиги, таркиби ва оғирлиги қийматларидан фойдаланиб шовқин даражасини қийматини топиш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаҳар муҳитининг санитар-гигеник ҳолатини яхшилаш мақсадида шовқини даражасини пасайтириш бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент шаҳар кўча-йўл тармоғи зичлиги аниқланган, тадқиқотлар натижасида биринчи марта Тошкент шаҳридаги Халқа йўли ва Кичик халқа йўли  бўйича автотранспорт ҳаракати жадаллигининг картограммаси ишлаб чиқилган.  Тошкент шаҳар кўча-йўлларида ҳаракатни ташкил этиш ва Тошкент халқа йўллари бўйлаб шовқин қайтарувчи махсус экранларни режалаштириш бўйича тавсиялар шаҳар магистрал кўчаларини эксплуатация қилувчи корхона ва ташкилотлар учун жорий қилинган (Ўзбекистон Респбуликаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси “Йўл лойиҳа экспертизаси” УК нинг 2022 йил 21-апрелдаги № 430/12-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаракатни тўғри ташкил этиш ҳамда кўча-йўллар бўйлаб шовқин қайтарувчи махсус экранларни режалаштириш орқали шовқин даражасини 40% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish