Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Абдушукур Хамидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат ташкилотларининг архив фаолиятини ахборот-ҳужжатли ва метрологик таъминлаш усуллари, моделлари ва алгоритмлари” мавзусидаги 05.01.09 – “Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2022.1.DSc/396
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Барот Махмудович техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Абдусобир Абдураҳмонович, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Михаил Василевич Ларин тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: архив сақлови учун ҳужжатларни қайта ишлаш ва тайёрлаш, уларни сақлаш ва излаш, давлат муассасаларининг архив фаолиятини технологик таъминлаш, стандартлаштириш методологияси, архивда ахборот ва метрологик таъминлашни такомиллаштириш ва автоматлаштириш усулларини ҳамда технологияларини ишлаб чиқиш бўйича назарий асосларни, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат архив сақловидаги ахборот олиш ҳуқуқларини амалга ошириш усулларини тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳужжатларнинг ҳаётий циклини архив фаолиятидаги сегментини комплекс автоматлаштиришнинг ягона техник платформага интеграция қилинувчи, идоравий сақловдаги ҳужжатларни жамлаш ва қайта ишлаш, уларни архив фондларида излаш, архив технологияларини автоматлаштириш ва қарор қабул қилиш, шу жумладан ҳужжатларни ҳисобга олиш ва хавфсиз сақлаш қуйи тизимларидан иборат функционал тузилма ишлаб чиқилган;
архив ҳужжатларини тартибга келтириш, доимий сақловга ажратиш ҳамда фондларни шакллантиришга оид жараёнларни формаллаштириш ва миқдорий баҳолаш, шу жумладан архивлар соҳасида ўлчашларнинг ишончлилигини ва бирлилигини таъминлаш бўйича «Архившунослик» ва «Метрология» илмий фанларининг умумий масалаларини ҳал этиш бўйича ўзаро боғланган назариялар тизими кўринишида алоҳида фан тармоғи сифатида қаралувчи «Архивометрия» йўналишини киритиш илмий асослаб берилди;
архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш жараёнига ранж-лаштириш ва шкалалаш усулларини қўллаш асосида экспертиза қилиш алгоритми ишлаб чиқилиб, эксперт баҳолаш натижаларида субъектив омилларни бартараф этишга, шунингдек архив ҳужжатларини сифатсиз тартибга келтириш ва нотўғри утилизация қилишдан ишончли ҳимояси яратилган;  
архив ҳужжатлари қимматлилигини экспертизадан ўтказиш билан шуғулланувчи мутахассисларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари даражасини интеграллашган баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаларини эгри чизиқли тақсимот графиклари шаклида тақдим этиш асосида мутахассисларнинг ахборот компетентлигини автоматлаштирилган баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
архив сақловхоналаридаги иқлим шароитларини таъминлаш жараёнларини кўпфункцияли микропроцессор қурилмалари ва сенсорли датчиклардан иборат бўлган ўлчаш-ахборот тизимлари асосида бошқариш, шунингдек архивларнинг ҳолати ва хавфсизлигини мониторинг қилиш ахборот тизимларининг интеграциясидан ташкил топган комплекс тизим яратилган;
архив ахборот ресурслари электрон базаларини тақсимланган архитектурада сақловчи блокчейн технологияларини жорий этиш орқали архив ахборот ресурсларининг бутлигини ҳамда тақдим этиладиган маълумотларнинг манбалари ишончлилигини таъминлаш, шунингдек айнан шу  маълумотлар асосида давлат хизмати кўрсатувчи ташкилот ва идораларнинг ягона занжирли тизимдаги ахборот ресурсларидан фойдаланиш ва ахборот алмашувидан иборат  техник жихатлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадкикот ишида олинган натижалар қуйидаги архив фаолияти жараёнларига, шунингдек таълим тизими ва персонални бошқариш тизимларига жорий этилган:
илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви фаолиятига архив ҳужжатларини излаш ва архивларнинг асосий фаолиятини автоматлаштириш, тезкор қидирувни, шунингдек архив ҳужжатларини сақлаш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича архив фаолиятини комплекс автоматлаштиришнинг функционал тузилмасига мувофиқ ишлаб чиқилган қуйи тизимлар жорий этилди (Ўзархив агентлиги 2020 йил 12 октябрдаги 01-826/1111-сон маълумотномаси ва тегишли далолатномалар). Жами иқтисодий самарадорлик қидирув тизимида -350 млн.сўм, автоматлаштиришда - 765 млн.сўмни ташкил этиб, фуқароларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини 70% га оширишга эришилган;
Миллий ва Марказий давлат архивларида ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг техник марказида алоҳида қимматли ҳужжатларнинг электрон суғурта фондини яратиш ва юритиш бўйича ишлаб чиқилган яхлит тизим ва рақамлаштириш қурилмалари жорий этилди (Ўзархив агентлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 01-26-04 /485-сонли маълумотномаси). Ушбу тизим ва курилмалар архив ва кутубхона фондларида мавжуд бўлган алоҳида қимматли ноёб ҳужжатларнинг  ракамлаштирилган нусхаларини, шунингдек уларнинг суғурта фондларини яратиш ишларини қайта тиклаш ва давомли шакллантириш имкониятини яратиб берди . Амалдаги иқтисодий самарадорлик 63 минг АҚШ доллари ва 324 миллион сўмни ташкил этган;
Кадастр агентлиги ҳузуридаги “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИда масъул ходимларнинг амалий кўникмалари ва назарий билимларини комплекс баҳолаш бўйича методика жорий этилган (Кадастр агентлигининг 2021йил 24 январдаги 103-08-10-2-сонли маълумотномаси). Мазкур методикани жорий этилиши натижасида ташкилот тизимидаги кадрлар қўнимсизлиги 2,1 баробарга қисқаган;
5521600 – “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” ва 5524300 – “Маҳсулот сифатини бошқариш”, 5520300 – “Архившунослик” мутахассисликлари бўйича бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим стандартларини, шунингдек, “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш”, “Метрология асослари”, “Услублар ва ўлчаш воситалари”, “Ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш”, “Физик-кимёвий ўлчовлар” фанлари бўйича маъруза матнларини ишлаб чиқишда диссертaция иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-методик қўлланмалардан бевосита фойдаланилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 12-октабрдаги 89-03-5181-сон маълумотномаси). Илмий натижалар “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш”, “Метрология асослари”, “Услублар ва ўлчаш воситалари”, “Ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш”, “Физик-кимёвий ўлчовлар” фанларининг илмий-методик таъминотини бойитишга хизмат қилган;
илмий натижалар архив фаолияти жараёнларини кенг автоматлаштириш, мижозларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш, архив соҳасида жорий этилаётган тизимларни давлат электрон ҳукумат тизими билан уйғунлаштириш, шунингдек архивлардаги иқлим параметрларни автоматик назорат қилиш орқали ҳужжатларнинг сифатли ва хавфсиз сақловини таъминлаш имкониятини берган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви ҳамда Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида жорий этилган дастурий маҳсулотларнинг йиллик иқтисодий самарадорлиги архивлардаги иқлим параметрларни автоматик назорат қилишдан 765 млн сўмни, ходимларнинг масофавий малакасини оширишдан 4705 млн.сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish