Sayt test rejimida ishlamoqda

Тойиров Юнус Аламовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt920.
Илмий раҳбар: Амонбоев Маҳаммадсидик иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Наврўззода Бахтиёр Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий мамлакатлардаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этиш ҳамда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш мақсадида “Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси”дан грант ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш мақсадида туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича “Туризм зоналари ва кластерларини ривожлантириш бошқармаси”ни ташкил этиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчалар, туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этишнинг 25 фоизгача бўлган харажатларини махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш таклиф этилган;
туризм ташкилотлари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, имтиёз ва преференцияларга тобеълик даражасини пасайтириш мақсадида “Фавқулодда ҳимояланиш буфери”ни шакллантиришнинг мақбул механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
хорижий мамлакатлардаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этиш ҳамда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш мақсадида “Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси”дан грант ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий этилган (2022 йил 17 январдаги 07-17/450-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошиши натижасида туристик ташкилотларда хизмат кўрсатиш даражаси мазкур даврда ўртача 4,7 фоизга ошган;
Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш мақсадида туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича “Туризм зоналари ва кластерларини ривожлантириш бошқармаси”ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 07-17/450-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик таркибий тузилмасида бошқарма ташкил этилган ва мамлакатдаги 2300 дан ортиқ туризм инфратузилма объектлари лойиҳалаштирилган;
тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчалар, туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этишнинг 25 фоизгача бўлган харажатларини махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 07-17/450-сон маълумотномаси). Натижада республикамиз ҳудудларида ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчалар, туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этишга жамғарма маблағлари ҳисобидан 8,7 млрд. сўм сарфланган;
туризм ташкилотлари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, имтиёз ва преференцияларга тобеълик даражасини пасайтириш мақсадида “Фавқулодда ҳимояланиш буфери”ни шакллантиришнинг мақбул механизми Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий этилган (2022 йил 17 январдаги 07-17/450-сон маълумотномаси). Молия йили якунида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан кейинги фойдадан ишлаб чиқариш харажатларининг камида 3 ойлик ҳажмидаги маблағларни “Фавқулодда ҳимояланиш буфер”ига йўналтириш таклифи 2022-2026 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган. Бунинг ҳисобига туристик ташкилотларда ишлаб чиқариш самарадорлиги мазкур даврда ўртача 5,9 фоизга оширилиши режалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish