Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушанов Фахриддин Неъматуллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзада фотопериодик гуллашни бошқарувчи локус ва генларни QTL карталаштириш», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/В45.

Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Автономов Виктор Александрович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзада гуллаш генларини ва фотопериодизм сезувчанлик белгилари билан генетик бириккан QTL-локусларини SSR ва CAPS маркерлари ёрдамида молекуляр карталаштириш ҳамда маркерланган худудларда in silico усулида гуллаш бўйича номзод генларни қидириб топишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ғўзанинг фитохром (PHY) ва HY5 генлари асосида янги ген-специфик CAPS вa dCAPS маркерлари ишлаб чиқилган;

ғўзада фотопериодик гуллашни бошқарувчи ва назорат қилувчи  PHYA, PHYB ва HY5 генлари тавсифланган ва карталаштирилган;

ғўза генетик картаси ҳамда хромосомаси алмаштирилган цитогенетик коллекциясидан фойдаланиб ген-специфик CAPS маркерларининг хромосомадаги жойлашуви (позицияси) аниқланган;

биринчи марта G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчан ёввойи шакли билан унинг ушбу хусусияти йўқотилган мутант линиясини ўзаро чатиштириш орқали фотопериодизм сезувчанлик белгиси бўйича специфик популяция олинган;

биринчи марта ДНК маркерлардан ҳамда G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик бўйича яратилган популяцияларидан фойдаланиб ғўзанинг молекуляр-генетик карталари ишлаб чиқилган;

илк бор G.darwinii турида гуллаш ва фотопериодизм сезувчанлик хусусияти ҳамда бошқа бир неча морфо-биологик хусусиятлари билан генетик бириккан QTL-локуслар молекуляр карталаштирилган;

in silico ПЗР усули ёрдамида идентификация қилинган QTL-локусларининг G.hirsutum геномидаги ҳақиқий ўрни аниқланган;

BLAST, AUGUSTUS веб-ибораларидан ҳамда маълумотлар базасидан фойдаланиб ғўзанинг гуллашига алоқадор номзод-генлар идентификация қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўзанинг фотопериодик гуллашини бошқарувчи локус ва генларни QTL карталаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ғўзанинг фотопериодик гуллашини бошқарувчи локус ва генларни QTL карталаштиришбўйича олинган натижалар 3 та ҳориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда ғўзанинг фотопериодик гуллаши билан фитохром ва HY5 генлари ўртасидаги ўзаро муносабатни ўрганиш PHYA RNAi (РНК интерференция) линиясида микроРНКларни тадқиқ қилишда  фойдаланилган (PLoS ONE, 2017, vol. 12, issue 6 – ResearchGate IF-2.80; PLoS ONE, 2017, vol. 12, issue 10 – ResearchGate IF-2.80; Genes & genomics, 2017 – ResearchGate IF-0.56). Натижалар ғўзанинг фотопериодизмга жавобида фиохром ва HY5 генларининг ролини аниқлаш, ғўзанинг PHYA RNAi линиясида микроРНКларни ўрганиш, эртапишар ғўза линиясида қурғоқчиликка чидамлиликни бошқаришда қатнашувчи кичик РНКларни аниқлаш имконини берган; 

фотопериодизм сезувчанлик ва бошқа морфо-биологик белгиларга генетик бириккан ДНК маркерлари ва QTL-локусларини карталаштириш бўйича олинган маълумотлар Хитой Фанлар академиясининг 31700289 рақамли «Альдегид-дегидрогеназа ScALDH21 гени ўзгартирилган трансген ғўзада вертициллёзли вилтга чидамлилик механизми» лойиҳасида фойдаланилган (Хитой Фанлар академиясининг 2017 йил 1 декабрдаги маълумотномаси). Илмий натижалар ғўзанинг трансген шаклларида вертициллёзли вилтга чидамлиликни ДНК маркерлари ёрдамида ўрганиш имконини берган;

фитохром (PHYA, PHYB) ва HY5 генлари бўйича яратилган ген-специфик САРS праймерлари ФА-Ф10-Т92 рақамли «Ғўза генлари учун тузилган синтетик RNAi дуплекслари асосидаги бинар генетик векторлар ёрдамида юқори сифатли трансген ғўза линиялари олиш» лойиҳаси тадқиқотларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 4 декабрдаги 5/1255-2563-сон маълумотномаси). Лойиҳа доирасида янги синтетик RNAi генетик вектор конструкциялари ишлаб чиқилган бўлиб, бу конструкциялар HY5 ва фитохром генлари (PHYA1, PHYA2, PHYB) учун вектор системаларини яратишда ишлатилган. Ушбу вектор системаларини ғўзага трансформация қилиш асосида агрономик хусусиятлари ўзгартирилган ғўзанинг турли хил трансген шаклларини олиш ҳамда трансген ғўза шаклларининг PHYB гени бўйича олинган намуналарида микронейр ва ҳосилдорлик кўрсаткичларининг яхшиланганлиги ҳамда эрта гуллаш белгилари кузатилган. Молекуляр ва дала тажрибаларидан олинган натижалар PHYB гени учун RNAi трансген ғўза линияларининг Т3-авлодини яратиш, улар орасидан тола сифати юқори, тезпишар ва серҳосил формаларини танлаб олиш ва селекцион жараёнларга тадбиқ этиш имконини берган;

яратилган G.darwinii туричи популяцияси дурагайларидан ФА-Ф5-Т024 рақамли «Gossypium L. туркумининг полиморф турларининг туричи ва турлараро биохилма-хилликларининг филогенетик қариндошлик даражаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 4 декабрдаги ФТА-02-11/1243-сонли маълумотномаси). Лойиҳа доирасида туричи дурагайлаш ҳамда молекуляр маркерлар услубларини қўллаш G.hirsutum L., G.barbadense L. ва G.darwinii Watt. полиморф турларининг ўзаро филогенетик яқинлик даражасини аниқлаш ҳамда айрим хўжалик белгиларининг ирсийланиш хусусиятларини баҳолаш имконини берган. Бундан ташқари, G.darwinii тури F2-3 дурагайларасосида Gossypium L. туркуми полиплоид турларининг мавжуд замонавий табиий классификациясини такомиллаштириш учун мураккаб назарий муаммоларни ечиш зарурлиги кўрсатиб берилган. Шу билан бир қаторда, G.darwinii Watt тури морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича ирсийланиш хусусиятларини ўрганиш  ушбу ғўза турининг селекцион аҳамиятини аниқлаш ва ундан Республика пахтачилигини ривожлантиришдаги селекцион жараёнларда фойдаланиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish