Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанова Юлдузхон Хайитбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилоятида жигар циррозини даволашда қўлланилган гепатопротекторларнинг клиник-фармакологик таҳлили», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib674.
Илмий раҳбар: Исмоилов Солой Рузмаматович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Пулат Саатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нурбоев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гепатобилиар тизим касалликларини, жумладан жигар циррозини даволашда қўлланилган гепатопротекторларнинг сифатли ва миқдорий фармакоэпидемиологик ҳамда фармакоэкономик таҳлиллари асосида дифференциал ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жигар сурункали касалликларида касаллик этиологияси аниқланмаганлиги, гепатотроп дори воситалари улушининг юқори бўлганлиги ва рационал комбинация тамойиллари бузилганлиги сабабли даво натижадорлиги пасайиши, касалликларнинг авж олиш салмоғининг ўсиши ва оғир асоратлар келиб чиқиш даражасининг ошганлиги аниқланган;
жигар циррози билан ҳасталанган беморларнинг ҳар бирига ўртача 6,4 тадан препарат тўғри келганлиги, бир нафар беморга 3 та, 4 та ва ҳатто 5 та гепатопротектор ўзаро комбинирланган ҳолатда ишлатилганлиги ва полипрогмазияга йўл қўйилганлиги аниқланган;
жигар циррозида устувор патогенетик синдромлар аниқланмасдан гепатотроп дори воситаларининг танлови амалга оширилганлиги, вилоятнинг турли ҳудудларида ушбу дори воситалари қўлланувига бир хил ёндашувнинг йўқлиги даво самрадорлигини кескин пасайиши, касалликнинг оғирлашиши ва асоратлашуви туфайли дори воситаларга эҳтиёжнинг ошишига ва даволаш-профилактика муассасаларининг дори воситалари билан таъминлашдаги йўқотишлар салмоғининг ошишига олиб келганлиги асосланган;
жигар циррозининг даво структурасидаги дори воситаларини фармакоэпидемиологик таҳлили ҳаёт учун зарурий ва иккиламчи дори воситаларини (VEN таҳлили) қўлланиши талаб доирасидан четга чиққанлиги ва иқтисодий сарф ҳаражатлар иккиламчи ва зарур бўлмаган дори воситаларга (АВС таҳлили) кўпроқ сарфланганлигини кўрсатганлиги туфайли “Маҳаллий дори формуляри” ишлаб чиқиш зарурияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятида жигар циррозини даволашда қўлланилган гепатопротекторларнинг клиник-фармакологик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жигар циррозини даволашда гепатопротекторлар самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Жигар циррозини даволашда гепатопротекторлар самарадорлигини ўрганиш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-з/69-сон маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома жигар циррозини даволаш самарадорлигини ошириши, даволаниш муддатини қисқартириши ва дорилар миқдорини камайтириш имконини берган;
Хоразм вилоятида жигар циррозини даволашда қўлланилган гепатопротекторларнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ўқув жараёнига ҳамда  Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 08-16813-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар ABC/VEN таҳлили натижалари асосида яратилган маҳаллий дори формулярини шакллантириш ҳамда жигар циррозини мутаносиб даволаш самарадорлигини ошириши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish