Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибодуллаева Маърифат Тўлқин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг валюта операцияларини ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD.Iqt1359.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Саттаров Одил Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмаматов Фарҳоджон Кубаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Акциядорлик-тижорат “Саноатқурилишбанк”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг валюта операцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари ҳажмини қисқартиришда форвард ва своп операциялари ҳажмини спот операциялари ҳажмидан кам бўлмаган даражада оширишнинг зарурлиги асосланган;
банкларнинг форвард валюта операцияларидан оладиган даромадлари миқдорини ошириш мақсадида миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан устама билан котировка қилиш таклиф қилинган;
тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари ҳажмини қисқартиришда спот, форвард ва своп операциялари бўйича позицион мувофиқликни таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
банкларнинг валютавий ликвидлилигини “активлар ва мажбуриятларнинг барқарорлиги”, “валютавий таркиб бўйича миқдорий мутаносиблик”, “фоиз ставкалари бўйича муддатли мутаносиблик” мезонлари бўйича таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банкларининг валюта операцияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари ҳажмини қисқартиришда форвард ва своп операциялари ҳажмини спот операциялари ҳажмидан кам бўлмаган даражада ошириш таклифидан АТ “Туронбанк” Кенгашининг 2021 йил 30 ноябрдаги К-70-сонли қарори билан тасдиқланган “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4434/24-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ“Туронбанк”нинг валюта операцияларидан кўрган зарарлари миқдори 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 49,9 фоизга камайган;
банкларнинг форвард валюта операцияларидан оладиган даромадлари миқдорини ошириш мақсадида миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан устама билан котировка қилиш таклифидан АТ “Туронбанк” Кенгашининг 2021 йил 30 ноябрдаги К-70-сонли қарори билан тасдиқланган “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4434/24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2020 йилда 2019 йилга нисбатан АТБ “Туронбанк”да валюта операцияларидан олинадиган даромад миқдори 25,9 фоизга ошган;
тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари ҳажмини қисқартиришда спот, форвард ва своп операциялари бўйича позицион мувофиқликни таъминлаш таклифидан АТ “Туронбанк” Кенгашининг 2021 йил 30 ноябрдаги К-70-сонли қарори билан тасдиқланган “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4434/24-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ “Туронбанк” очиқ валюта позициялари ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 46,7 фоизга қисқарган;
банкларнинг валютавий ликвидлилигини “активлар ва мажбуриятларнинг барқарорлиги”, “валютавий таркиб бўйича миқдорий мутаносиблик”, “фоиз ставкалари бўйича муддатли мутаносиблик” мезонлари бўйича таъминлаш таклифидан АТ “Туронбанк” Кенгашининг 2021 йил 30 ноябрдаги К-70-сонли қарори билан тасдиқланган “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ “Туронбанк”нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 4434/24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2020 йилнинг 31 декабрь ҳолатига, АТ “Туронбанк”нинг хорижий валютадаги активларининг 10,3 фоизини юқори ликвидли муддатсиз активлар ташкил этгани ҳолда, бир йилгача муддатдаги хорижий валютадаги активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги миқдорий мутаносиблик таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish