Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Лутфулло Зиядуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жануби-ғарбий Ўзбекистонда аҳоли бандлигининг иқтисодий географик хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3. DSc/Gr35.
Илмий маслаҳатчи: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент; Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ҳайитов Ёзил Қосимович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жануби-ғарбий Ўзбекистонда аҳоли бандлигининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва уларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш ҳамда бу борадаги муаммоларнинг ечими бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жануби-ғарбий Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқ туманларининг меҳнат бозорида аҳоли бандлигининг ҳудудий тақсимланишидаги вазиятни географик баландлик минтақалари (чўл-дашт, тоғ олди ва тоғли ҳудудлар) бўйича иқтисодий географик хусусиятлари (иқтисодий географик ўрни, ҳудудий меҳнат тақсимоти, ихтисослашув, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари, районлаштириш) баҳоланган ва унинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
кўп омилли Пирсон корреляция усулини қўллаб, эконометрик моделлаштириш асосида жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларининг 18 та индикаторли ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг аҳолини иш билан бандлигига боғлиқлик даражаси (паст, ўрта, юқори) аниқланган;
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларининг меҳнат ресурслари салмоғи юқори бўлган қишлоқ туманларида ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалик ихтисослашувига мутаносиб пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш асосида янги иш ўринларини (2500 та) яратиш имкониятлари баҳоланган;
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларидаги банд бўлмаган аҳолининг  ижтимоий табақалашуви бўйича ҳудудий демографик таркиби ҳамда ишсизлик сабаблари (иш жойларининг камлиги, ишга кириш учун асосий ташкилотларга мурожаатларнинг самарадорлиги, ишсиз аҳоли томонидан бизнесни ташкил қилишдаги қийинчиликлар ва бошқалар) ижтимоий сўровномалар орқали асосланган;
жануби-ғарбий Ўзбекистонда аҳоли бандлиги ва уларга таъсир этувчи омиллар билан ўзаро боғлиқлик даражаси (юқори, ўрта, паст) баҳоланган ҳамда «меҳнат ресурслари», «аҳоли табиий ҳаракати», «аҳоли бандлиги бўйича районлаштириш» ва «аҳоли бандлигининг прогноз кўрсаткичлари» «меҳнат муносабатларининг прогноз кўрсаткичлари» карталари ArcGIS дастурида яратилган;
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларининг аҳолиси, меҳнат ресурслари, меҳнатга лаёқатли аҳоли, иқтисодий фаол аҳоли, расмий ва норасмий сектордаги иш билан бандлар сонининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари баланс, моделлаштириш ва экстраполяция усуллари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли иш билан бандлигининг ҳудудий хусусиятларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
жануби-ғарбий Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқ туманларининг меҳнат бозорида аҳоли бандлигининг ҳудудий тақсимланишидаги вазиятни географик баландлик минтақалари (чўл-дашт, тоғ олди ва тоғли ҳудудлар) бўйича иқтисодий географик хусусиятларини баҳолаш натижалари вазирликнинг «Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш» ва «Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш» бошқармалари амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил
27 апрелдаги 01/00-03/09-3734-сон маълумотномаси). Натижада, географик баландлик минтақалари ва иқтисодий-ижтимоий географик хусусиятлар аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсати самарадорлигини асослаш имконини берган;  
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларида кўп омилли Пирсон корреляция усули ёрдамида эконометрик моделлаштириш асосида ҳудудларнинг 18 та индикаторли ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг аҳолини иш билан бандлигига боғлиқлик даражасини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 01/00-03/09-3734-сон маълумотномаси). Натижада, аниқланган кўрсаткичлар аҳоли бандлигига таъсир этувчи омилларни кўп омилли таҳлил қилиш орқали ҳудудларда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларининг меҳнат ресурслари салмоғи юқори бўлган қишлоқ туманларида янги иш ўринларини (2500) яратиш, ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалик ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш имкониятларини баҳолашга оид натижалар уюшма томонидан ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишга оид ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 28 апрелдаги 02/22-251-сон маълумотномаси). Натижада, кластер корхоналарининг фаолиятини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш имконини берган;
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларидаги банд бўлмаган аҳолининг  ижтимоий табақалашуви бўйича ҳудудий демографик таркиби ҳамда ишсизлик сабабларини (иш жойларининг камлиги, ишга кириш учун асосий ташкилотларга мурожаатларнинг самарадорлиги, ишсиз аҳоли томонидан бизнесни ташкил қилишдаги қийинчиликлар ва бошқалар) асослаш бўйича ўтказилган ижтимоий сўровномалар натижалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 01/00-03/09-3734-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлик даражасини ошириш имконини берган;
жануби-ғарбий Ўзбекистонда аҳоли бандлиги уларга таъсир этувчи омиллар билан ўзаро боғлиқлик даражаси (юқори, ўрта, паст) баҳоланган ҳамда ArcGIS дастурида яратилган «меҳнат ресурслари», «аҳоли табиий ҳаракати», «аҳоли бандлиги бўйича районлаштириш» ва «аҳоли бандлигининг прогноз кўрсаткичлари» «меҳнат муносабатларининг прогноз кўрсаткичлари» карталари Кадастр агентлигининг «Картография» илмий ишлаб чиқариш корхонаси амалиётига жорий этилган (Кадастр агентлигининг 2022 йил 12 апрелдаги 08-02834-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг «Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси» қисмига киритилган «Меҳнат ресурслари», «Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли», «Аҳоли бандлиги», «Иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли», «Ишсизлар сони ва ишсизлик даражаси», «Аҳолининг иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлиги» каби карталарни яратиш, атласнинг мазмунини янада бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
жануби-ғарбий Ўзбекистон вилоятларининг аҳолиси, меҳнат ресурслари, меҳнатга лаёқатли аҳоли, иқтисодий фаол аҳоли, расмий ва норасмий сектордаги иш билан бандлар сонининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари баланс, моделлаштириш ва экстраполяция усуллари асосида ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегия»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 01/00-03/09-3734-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, демографик омилга мутаносиб ҳолда ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish