Долгов Валентин Вадимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полиэтилен билан монтмориллонит асосида оловбардош нанокомпозитлар шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари ва тузилиши», 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар, 02.00.12–Нанокимё, нанофизика, нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/K12.
Илмий раҳбар: Ашуров Нигмат Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рузимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, доцент; Милушева Ракия Юнусовна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуйи зичликка эга чизиқли полиэтилен асосида нанокомпозитларни шакллантириш шароитларини, шунингдек, уларнинг структураси билан термик, механик ва ўтга чидамлилик характеристикалари орасидаги боғлиқликни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйи зичликли чизиқли полиэтилен суюқланмасида (юқори молекуляр масса билан фарқланувчи) малеинизациялашган полиэтилен ва ҳар хил турдаги модификацияланган монтмориллонитни аралаштиришнинг қатламли алюмосиликат эксфолиацияси амалга ошиш имконини берувчи оптимал шароитлари аниқланган;
тўлдирилмаган полиэтилендан юқори термик, механик ва ўтга чидамлилик характеристикалари мажмуи билан фарқланувчи, қатламли алюмосиликатнинг юқори эксфолиация даражасига эга бўлган полимер наноком-позитлар олинган;
композитларнинг олиниш жараёнида (монтмориллонит тури ва малеинизациялашган полиэтилен концентрациясига боғлиқ равишда) шаклланувчи структура турлари билан уларнинг термик, механик ва ўтга чидамлилик характеристикалари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор қўшимча равишда иссиқликдан кенгаювчи графит тутган юқори даражадаги ёнғинга барқарорликка эга ва таркибида кичик миқдорда ёнишни секинлаштирувчи мавжудлиги ҳамда ёнишга юқори даражада барқарорлиги билан фарқланувчи полимер нанокомпозитлар таркиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полиэтилен/монтмо-риллонит нанокомпозитлар ва ёнғинга чидамли нанокомпозитлар олиниш технологияси соҳаларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
нанокомпозитлар олиш технологияси (ХХР, Россия, Украина, Белоруссия ҳамкорлигида) «Studies on halogen-free flame retardant nylon-66/clay nanocomposites» халқаро кооперация лойиҳасида қўлланилган (Хитой Фанлар академияси Кимё институтининг 2017 йил 12 октябрдаги маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган полимер нанокомпозитларини олиш усули автомобилсозликда ва қурилиш материаллари индустриясида қўллани-ладиган ёнғинга чидамли кам миқдорда секинлаштирувчилар тутган полимер материаллар ишлаб чиқаришга имкон берган;
нанокомпозитлар олиш технологияси А-12-95 рақамли «Толали масса (хом пахта) билан таъсирлашувчи кристалланадиган полимерлар асосидаги антифрикцион ишқаланишга чидамли нанокомпозитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш» (2014-2017 йй.) мавзусидаги лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 10 октябрдаги 4/1255-2100-сон маълумотномаси). Натижада кам миқдорда алюмосиликат тутган наноструктурали композицион полимер материаллар ва юқори антифрикцион хоссаларга эга бўлган материаллар, қишлоқ хўжалик машиналарининг ишқаланишга бардошлилик қисмида қўлланиладиган деталлар ишлаб чиқариш технологияси учун асос яратишга имкон берган;
Полиэтиленга модификацияланган монтмориллонит киритиш ва юқори эксфолиация даражасига эришиш хисобига механик, термик ва енғинга чидамлилик характеристикалари кучайишига доир тадқиқот натижалари хорижий илмий журналларда фойдаланилган (Polymer composites, 2017. № 2. IF - 2,32; Polymer science, 2017, V. 59. № 2. IF - 0,82; Journal of applied polymer science, 2014, V. 131. № 2. IF - 1,77). Натижада полиэтилен/монтмориллонит нанокомпозитларнинг структураси, хоссалари ва олиниши ҳақидаги таъсавурнинг кенгайиши, чоп этилган тадқиқот натижаларида фойдаланилган.