Sayt test rejimida ishlamoqda

Қозоқбоева Дилфузахон Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” лексик-семантик майдонини ташкил қилувчи тил бирликлари тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil1629.
Илмий раҳбар: Шокиров Шерали Иброҳимович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик).
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Рашидова Наргиза Бахтияровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида “қулоқ” лексик-семантик майдонини ҳосил қилувчи лисоний бирликларнинг функционал ҳамда структурал-семантик хусусиятларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёсланаётган ўзбек ва инглиз тилларида сўз ясаш имкониятлари, қулоқ семаси қатнашган лексемалар тизими такомиллаштирилиб, “қулоқ” семантикаси атрофига бирлашган лисоний бирликларнинг инглиз тилида 12 та, ўзбек тилида 11 та структуравий модели ишлаб чиқилган;
“қулоқ” архисемасининг ядросини яқин маънодошлик муносабатида бўлган лексемалар, унинг перифериясини эса дистант маъноли пойламоқ, қулоқ ташламоқ, эшитмоқ каби лексемалар ташкил этиши асосланган;
ўзбек тилида ”қулоқ” семантик майдони конституентларининг тил бирликлари билан ифодаланишига оид 13 та тип, инглиз тилида эса 20 та тип мавжудлиги асосланган;
“қулоқ” лексик-семантик майдони таркибидаги лексемаларнинг лисоний хусусиятларида маъно жиҳатдан зидланувчи қулоқ – қулоқсиз, қулоқ солмоқ –эшитмаслик, ear – earless – earlessness, to ear – ear no ear ҳодисалар ва уларнинг “ear” лексемасига dis-, -less суффиксларини қўшиш ва ўзбек тилида ҳам –сиз, -ма инкор суффиксларини қўшиш натижасида шаклланиш омиллари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги “қулоқ” лексик-семантик майдонининг чоғиштирма тадқиқи тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“қулоқ” архисемали лексема унинг доминантини, яқин маънодошлик муносабатда бўлган лексемалар ядросини, дистант маъноли лексемалар эса унинг перифериясини ташкил этиши асосланганлиги, “қулоқ” лексик-семантик майдони таркибидаги маъно жиҳатдан зидланувчи лексималарнинг лисоний хусусиятлари ва уларнинг шаккланиш омиллари далилланганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Ф-ОТ-2021-419 рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ошириш курси учун электрон плотформасини яратиш (PreschoolPDP)” мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 20 декабрдаги 02-11/11/8479-сон маълумотномаси). Натижада давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ошириш курси учун мўлжалланган электрон платформа мазмуни бойитилган;
ўзбек халқининг бой миллий тил анъананалари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларини йўлга қўйиш ва алоқаларини мустаҳкамлаш ҳақидаги илмий хулосалардан “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш”га доир услубий кўрсатмалар дастурини тайёрлашда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 01-12-05-781- сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тил бойликларининг кенг қамровли ўрганилиши ва унинг ўзига хос хусуиятларини ўрганишга имкон яратилган;
 “қулоқ” лексик–семантик майдонининг чоғиштирма тадқиқи асосида эришилган илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Oydin hayot LIVE” ҳамда “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01-14-1750-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар савияси маданиятлараро мулоқотга доир муҳим лингвистик маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish