Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Нигора Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида ислом ҳуқуқи асосларига оид масалалар», 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Isl13.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Илхомжон Исроилжонович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Неъматулло Асатуллаевич, тарих фанлари доктори; Мирзаев Насриддин Мухриддинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида келтирилган ислом ҳуқуқи асосларига оид масалаларнинг фиқҳдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислом шариати нормалари инсон манфаати ва қадр-қимматини ифода этгани ҳамда мантиққа ҳамоҳанглиги боис Қаффол Шоший “Маҳосин” асарида диний меъёрларни “маслаҳа” (مصلحة - шариатнинг инсон манфаатларига хизмат қилиши) атамаси орқали тизимлаштиргани очиб берилган;
Қаффол Шошийнинг маслаҳа (مصلحة) “инсон манфаати” тўғрисидаги ғояси кейинчалик мусулмон жамиятидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва манфаатларнинг тадрижий ривожи сабабли XI-XII асрларда Имом Жувайний ва Имом Ғаззолий томонидан инсон ҳаётидаги зарурий ва бирламчи тушунчаларни белгиловчи “заруриёт” (الضروريات), унинг эҳтиёжларини акс эттирувчи “ҳожиёт” (الحاجيات) ва фаровонлиги билан боғлиқ ҳолатларни ифодаловчи “таҳсиниёт” (التحسينيات) даражаларига таснифлангани асосланган;
бугунги кунда шариатнинг асосий мақсадлари ва моҳиятини очиб берувчи “мақосид ал-шариа” (مقاصد الشريعة) атамасини аллома ўз асарида мазмунан бир-бирига яқин бўлган ва диний нормаларнинг амалиётга мукаммал тарзда татбиқ этишни ифода этувчи “фозил сиёсат” (السياسة الفاضلة) тарзида қўллагани ҳамда бу термин кейинги даврдаги “мақосид” туркумида ёзилган асарларга асос бўлгани далилланган;
“мақосид аш-шариа” илмининг илк ривожланиш босқичида “ҳукмларнинг мақсади” мазмунида қўлланган бўлишига қарамай, кейинги тадқиқотлар даврида ушбу тушунчани чуқурроқ англаш ва шарҳлаш зарурати туфайли диний талабларнинг ҳикмати борлигини англатувчи  “ҳикмат” (حكمة), диний ҳукмлар орқали юзага келадиган манфаатни билдирувчи “иллат” (علة) ва ҳукмларнинг сабабини ифода этувчи  “маъно” (معنى)  атамалари мисолида алоҳида тақсимлангани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида ислом ҳуқуқи асосларига оид масалалар мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
ислом шариати нормалари инсон манфаати ва қадр-қимматини ифода этгани ҳамда мантиққа ҳамоҳанглиги боис Қаффол Шоший “Маҳосин” асарида диний меъёрларни “маслаҳа” (مصلحة - шариатнинг инсон манфаатларига хизмат қилиши) атамаси орқали ифода этгани очиб берилганига оид илмий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмаси асосида чоп этилган “Манбашунослик” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 22.12.2020 санадаги 6500 сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда шариат меъёрлари ақлга мувофиқ экани, улар инсон манфаатларини кўзлаши тўғрисидаги тушунчаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Қаффол Шошийнинг маслаҳа (مصلحة) “инсон манфаати” тўғрисидаги ғояси кейинчалик мусулмон жамиятидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва манфаатларнинг тадрижий ривожи сабабли XI-XII асрларда Имом Жувайний ва Имом Ғаззолий томонидан инсон ҳаётидаги зарурий ва бирламчи тушунчаларни белгиловчи “заруриёт” (الضروريات), унинг эҳтиёжларини акс эттирувчи “ҳожиёт” (الحاجيات) ва фаровонлиги билан боғлиқ ҳолатларни ифодаловчи “таҳсиниёт” (التحسينيات) даражаларига таснифлангани асосланганига оид илмий хулосалардан “Имом Бухорий” халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида чоп этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси “Имом Бухорий” халқаро илмий-тадқиқот марказининг 27.07.2022 санадаги 02/355 сонли маълумотномаси). Натижада Қаффол Шошийнинг инсон манфаати шариат кўрсатмаларининг асосини ташкил қилиши ҳақидаги қарашларини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
бугунги кунда шариатнинг асосий мақсадлари ва моҳиятини очиб берувчи “мақосид ал-шариа” (مقاصد الشريعة) атамасини аллома ўз асарида мазмунан бир-бирига яқин бўлган ва диний нормаларнинг амалиётга мукаммал тарзда татбиқ этишни ифода этувчи “фозил сиёсат” (السياسة الفاضلة) тарзида қўллагани ҳамда бу термин кейинги даврдаги “мақосид” туркумида ёзилган асарларга асос бўлгани далиллангани билан боғлиқ хулосалар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази буюртмаси асосида нашр этилган “Ислом цивилизацияси” қомусий луғатининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази 09.07.2021 санадаги 395/21 сонли маълумотномаси). Натижада ҳуқуқий-фалсафий характерга эга бўлган соҳалараро янгича қарашларни ривожлантиришга хизмат қилган;
“мақосид аш-шариа” илмининг илк ривожланиш босқичида “ҳукмларнинг мақсади” мазмунида қўлланган бўлишига қарамай, кейинги тадқиқотлар даврида ушбу тушунчани чуқурроқ англаш ва шарҳлаш зарурати туфайли диний талабларнинг ҳикмати борлигини англатувчи  “ҳикмат” (حكمة), диний ҳукмлар орқали юзага келадиган манфаатни билдирувчи “иллат” (علة) ва ҳукмларнинг сабабини ифода этувчи  “маъно” (معنى)  атамалари мисолида алоҳида тақсимлангани очиб берилганига оид хулосалар Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг “Маърифат чироқлари” туркум кўрсатув ва эшиттиришлари сценнарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 27.07.2022 санадаги 766 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу фаолият кенг жамоатчиликда шариат меъёрларининг ҳикмати ҳақидаги билим ва тасаввурларнинг янада кенгайишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish