Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Ферузбек Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «АИ-80 автомобиль бензини таркибида ароматик углеводородлар миқдорини Евро-5 стандарти меъёрларигача камайтириш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2226.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Игамкулова Наргиса Абдувалиевна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: АИ-80 бензини таркибида ароматик углеводородлар миқдорини камайтириш ва таркибидаги ароматик углеводородлар миқдори бўйича Евро-5 экологик талаби меъёрларига жавоб берувчи автомобиль бензинлари олишнинг технологик тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭГ, ДМСО, N-МП ва сулфолан каби экстрагентларни таркибида тенг миқдорда гексан, циклогексан, бензол ва ксилол (1:1:1:1) сақлаган намуна ароматик углеводородларни ажратиб олиш қобилияти аниқланган;
ЭГ, ДМСО ва сувни турли концентрацияларда аралаштирилиб, ЭГ-ДМСО-Сув (75:20:5), ЭГ-ДМСО-Сув (50:45:5), ЭГ-ДМСО-Сув (25:70:5), ЭГ-ДМСО-Сув (21:75:4) ва ЭГ-ДМСО-Сув (22:75:3) каби экстрагент композициялари олинган;
парафин, изопарафин, нафтен ва тўйинмаган углеводородлар, ароматик углеводородлар ва ЭГ-ДМСО-Сув суюқлик – суюқлик системасининг фазавий мувозанати ва ушбу системада ЭГ-ДМСО-Сув (25:70:5) экстрагентининг ароматик углеводородларни ажратиб олиш даражаси – 65,22% гача камайтириши исботланган;
деароматизацияланган рафинат – 64,56%, оғир бензин фракцияси – 35,14%, ОКТАН-ПЛЮС қўндирмаси – 0,3% концентрацияларда компаундланиб, янги бензин намунаси олинган ва ушбу бензин таркибида ароматик углеводородлар 21,55%, бензол миқдори 0,22% гача камайганлиги газ-хромато-масс-спектрометрда олинган хроматограммалар билан исботланган;
илк бор маҳаллий АИ-80 бензини таркибида ароматик углеводородлар миқдорини экстракция усулида Евро-5 талаб меъёрлагича камайтиришнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
АИ-80 автомобиль бензини таркибида ароматик углеводородларни миқдори камайтириш ва уларни ёнишидан ажралувчи газлар таркибида инсон учун хавфли углеводород газларини миқдорини камайтириш бўйича олинган натижалар асосида:
ЭГ, ДМСО, N-МП ва сулфолан каби экстрагентлар ёрдамида маҳаллий автомобил бензинларини экстракциялаш усули «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг “2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил 11 январдаги 03/17-5-7-сон маълумотномаси). Натижада, АИ-80 автомобил бензини таркибида ароматик углеводородлар миқдори 21,55% гача, бензол миқдори эса 0,22% гача камайтириш имконини берган;
экстракция усулида маҳаллий паст октанли бензинлар таркибида ароматик углеводородлар миқдорини камайтириш технологияси «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг “2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил 11 январдаги 03/17-5-7-сон маълумотномаси). Натижада, ароматик углеводородлар ва бензол миқдори бўйича Евро-5 талабларига жавоб берувчи бензин ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish