Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахтамова Мафтуна Зайнитдин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларини термик қайта ишлаб, фосфатли маҳсулотлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1519.
Илмий раҳбар: Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритлари ва ишқорий металларнинг тузларига, хусусан сильвинитга термик ишлов бериб, термофосфатли маҳсулотлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МҚ фосфоритлари рудасининг ҳамма фракциялари (I-II қатлам рудалари, минераллашган масса, чангли фракция, шлам қисми) : кремний оксиди/кўмир : натрий ва калий тузлари оғирлик нисбатлари ва ҳароратнинг термофосфат ўғити таркибидаги ўзлашувчан фосфорга таъсир қонунияти ва II-қатлам фосфорит рудасининг ўзлашувчанлиги бошқа хомашёларга нисбатан юқорилиги исботланган;
II-қатлам фосфорит рудаси : кремний оксиди/кўмир : натрий тузининг бир хил оғирлик нисбатларида ҳарорат ва вақтнинг ошиши синтез қилинадиган бирламчи фосфорли термофосфатли ўғитларнинг ўзлашувчан фосфор миқдори ортиб бориши асосланган;
 II-қатлам фосфорит рудаси : кремний оксиди/кўмир : калий тузининг бир хил оғирлик нисбатларида ҳарорат ва вақтнинг ошиши синтез қилинадиган мураккаб фосфор-калийли термофосфатли ўғитларнинг ўзлашувчан фосфор миқдори ортиб бориши асосланган;
II-қатлам фосфорит рудасининг сильвинит рудаси билан термик қайта ишлаш усул ёрдамида комплекс фосфор тутувчи термофосфатли минерал ўғитлар олишнинг илмий асослари яратилган;
термофосфатлар ишлаб чиқариш учун сарф бўлувчи реагентларнинг муқобил қийматларини ҳисоблаш учун формула ишлаб чиқилган, шу асосида ЭҲМ дастури яратилган;
МҚ II-қатлам фосфорит рудаси ва ишқорий металл тузлари ҳамда сильвинит рудалари асосида таркибида ренанит тузи мавжудлиги замонавий таҳлил усуллари ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Паст навли  МҚ фосфоритларидан термофосфатли ўғитлар олишнинг технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паст навли Марказий Қизилқум фосфоритлари ва натрийли тузлар асосида олинадиган термофосфатли бирламчи фосфорли ўғитни ишлаб чиқариш технологияси тажриба-саноат миқёсида «Elektrokimyozavod» ҚК АЖда амалиётга жорий қилинган («Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2022 йил 11 январдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан олдин кузги шудгор остига қўлланилишда самарали бирламчи фосфорли ўғитлар олиш имконини берган;
паст навли Марказий Қизилқум фосфоритлари ва калийли тузлар ҳамда сильвинит рудаси асосида олинадиган мураккаб фосфор-калийли термофосфатли ўғитни ишлаб чиқариш технологияси тажриба-саноат миқёсида «Elektrokimyozavod» ҚК АЖда амалиётга жорий қилинган («Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2022 йил 11 январдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантиришда кенг кўламли бўлган мураккаб фосфорли ўғитлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish