Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерқузиев Дониёр Шермаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қизилқум фосфоритларини қайта ишлаш асосида оддий суперфосфат ва стимулятор фаолликка эга суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т470.
Илмий маслаҳатчи: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти, Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Турдиалиев Умид Мухторалиевич, техника фанлари доктори; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум фосфоритларини қайта ишлаш асосида оддий суперфосфат, суюқ ва суспензияли мураккаб NPCa- ва NPKCa-стимулятор фаол ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
концентрланган фосфат кислотаси, ангидритли гипс ва монокальций фосфат ҳосил қилиш механизмини таъминловчи фосфат хомашёсини сульфат кислота билан икки босқичли қайта ишлашни мақбул шароитлари аниқланган;
тайёр маҳсулотни камерали етилтириш ва омборли пишириш, аммонийлаш ва қуритиш босқичларини истисно қилувчи донадор суперфосфат олишнинг икки босқичли усули ишлаб чиқилган;
концентрланган суюқ NCa- ва қаттиқ NPCa-ўғитлар ишлаб чиқариш билан карбонатли фосфат хомашёсининг нитрат кислотали парчаланиш маҳсулотларини ажратишнинг мақбул режими ишлаб чиқилган;
ҳажм бўйича тўлиқ бир жинслилик ва суспензияни қатламланишга барқарорлилиги сақлашга имкон берадиган нитрат кислотали фосфат экстракти таркибий қисмлари билан моноэтаноламиннинг ўзаро таъсирлашиши аниқланган;
СКЎ суспензиясининг таркиби ва агрокимёвий самарадорлигини яхшилашда биостимулятор қўшимчаси сифатида 1-моноэтаноламиногептин-2-ол-4 мақбул миқдори 1-1,5% бўлиши исботланган;
донадор суперфосфат, концентрланган қаттиқ NPСа- ва суюқ NСа-ўғитлар, шунингдек, стимулятор  фаолликка эга суспензияланган СКЎ ишлаб чиқариш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилқум фосфоритларини қайта ишлаш асосида стимулятор фаолликка эга оддий суперфосфат ва суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қизилқум фосфат хомашёсини ангидрит режимида сульфат кислота билан икки босқичли парчалаш йўли билан оддий суперфосфат олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электркимёзавод” ҚК-АЖнинг 2022 йил 8 июндаги 214-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида ўзашувчан шакллардаги фосфор, кальций ва олтингугурт тутган донадор оддий суперфосфат сифатини яхшилаш имконини беради;
Қизилқумнинг юқори карбонатли фосфоритларини нитрат кислотаси билан қайта ишлаш йўли билан донадорланган NPСа- ва суюқ NСа-ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электркимёзавод” ҚК-АЖнинг 2022 йил 8 июндаги 214-сон маълумотномаси). Натижада, асосий ва томчилатиб суғоришга мўлжалланган донадор ва суюқ комплекс ўғитлар турларини кенгайтириш имконини беради;
нитратфосфат кислота экстрактининг асосий суспензияси ва моноэтаноламин, аммоний нитрати, аммофос, калий хлориддан иборат аралашмага 1,5% 1-моноэтаноламиногептин-2-ол-4 қўшиш асосида биостимуляторлик фаолликка эга суспендирланган комплекс ўғитлар олиш технологияси “Ифода Агрокимё ҳимоя” ҚК-МЧЖнинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода Агрокимё ҳимоя” ҚК-МЧЖнинг 2022 йил 13 июндаги 581-сон маълумотномаси). Натижада, СКЎнинг янги турларидан фойдаланиш натижасида пахта хомашёсининг ҳосилдорлигини  8-10 ц/га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish