Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукадиров Фарход Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юпқа конструкция элементларининг такрорий юкланишлар таъсирида чизиқсиз деформацияланиши ва ҳисоблаш усуллари”, 05.09.01- “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/T1479.
Илмий раҳбар: Абдусаттаров Абдусамат, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент Давлат Транспорт Университети”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Раззақов Саидмақсуд Раҳмонович, ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Бердиев Облоқул Бобоқулович.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уч қатламли плиталар ва қобиқлар типидаги конструкцияларнинг юк кўтарувчи элементларини  деформацияланишга оид назарий ҳолатлари ва ҳисоблаш услубларини материалларнинг физик-механик ва циклик таснифларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқиш, шунингдек, турли хил юкланишларда ригел типидаги арматураланган панеллар ва темирбетон конструкцияларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўққа нисбатан симметрик қобиқли конструкцияларнинг ҳалқасимон ва горизонтал қовурғалар билан маҳкамланган ҳаракат тенгламалари материалнинг геометрик ва физик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
цилиндрик ва сферик қобиқ конструкцияларнинг кучланганлик–деформацияланганлик ҳолатини турли чегаравий шартлар учун чекли айирмалар услубини қўллаб ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
эластик–пластик композит материалдан ташкил топган уч қатламли тўртбурчак ва доиравий плиталарнинг эгилиши модели Лагранжнинг вариацион принципи асосида ишлаб чиқилган;
турли хил юкланишлар остидаги фазовий конструкция – ригелни LIRA ва ANSYS дастурий таъминотини қўллаш асосида кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзгарувчан юкланишлар остида қобиқ типидаги конструкцияларнинг деформацияланишини ҳисоблаш услубини яратишда олинган илмий натижалар асосида:
чекли айирмалар усулига асосланиб ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва ҳисоблаш схемалари, ҳамда яратилган дастурий таъминотлар «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, «Боштранслойиҳа» АЖ, «Кўприкқурилиш-лойиҳа»УК корхоналари обектларига тадбиқ қилинган. Олинган натижаларни татбиқ этилиши ишлаб чиқилган услубларнинг аниқлиги ва самарадорлиги ҳисобига ҳисоблаш жараёнини 1,3 мартага қисқартиришга ҳамда лойиҳалаш ишлари натижавийлигини 13-18% ошириш имкониятини берган;
илмий натижаларни ва ҳисоблаш усулларини лойиҳалаш амалиётига жорий этилиши (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2019 йил 24 октябрдаги  8266/09-07-сонли маълумотномаси) оқилона ва техник ечимларни излаш даврини қисқартиришга, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш аниқлигини оширишга, темирбетон конструкцияларнинг материалталаблигини ва конструкция элементларининг емирилишини, ҳамда экспериментал тадқиқод ишлари ҳажмини ва уларни бажаришга  кетадиган сарф-харажатларни камайтириш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish